Мўътабар Тожибоеванинг Айблов хулосасида аниқланган процессуал хатоликлар

Снимок,,,,,,,

«Ўтюраклар Клуби» инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилоти рахбари Мўътабар Тожибоеванинг фаолияти сабаб ғайриқонуний хибсга олишга алоқадор бўлган 41254013–сонли жиноят иши иш материалларига тикилган — Ўзбекистон хукумати жиноятларини фош қилгувчи далиллар!

ЖПКнинг 379–моддасининг 1–қисмида (айблов хулосаси): «Айбланувчи ва унинг ҳимоячисини жиноят ишидаги барча материаллар билан таништириб бўлгач, терговчи, башарти ишни судга юбориш учун етарли асослар борлиги тўғрисидаги фикри ўзгармаган бўлса айблов хулосаси тузади.

ЖПКнинг 379–моддасининг 2–қисмида: Айблов хулосаси тавсиф–асослантириш ва хулоса қисмларидан иборат бўлади. Тавсиф қисмида дастлабки терговда аниқланган холатлар жабрланувчи, шунингдек айбланувчи тўғрисидаги маълумотлар, айбланувчининг айбдорлигини тасдиқловчи далиллар, айбланувчининг ўзини ҳимоя қилиш учун келтирган важлари ва уларни текшириш натижалари баён қилинади».

ЖПКнинг 379–моддасининг 2–қисмида: Айбланувчининг шахси тўғрисидаги маълумотлар келтирилади ҳамда эълон қилинган айбловнинг мазмуни Жиноят Кодексининг шу жиноятни назарда тутган моддаси ёки моддаларини ҳам кўрсатган ҳолда баён қилинади» деб кўрсатилган.

Айблов хулосасининг кириш қисмида “Айбланувчи М.И.Таджибаева Жиноят Кодексининг 139–моддаси 3–қисмининг “а”, “г” бандлари, 140–моддаси 3–қисмининг «а» банди, 168–моддаси 2–қисмининг “а”, “б” бандлари, 165–моддаси 3–қисмининг «а» банди, 167–моддаси 3–қисмининг «а» банди, 184–моддасининг 3–қисми, 189–моддасининг 3–қисми, 196–моддаси, 197–моддаси, 209–моддасининг 1–қисми, 28,209–моддаси 2–қисмининг «а» банди, 216–моддаси, 227–моддаси 2–қисмининг «а» банди, 228–моддаси 2–қисмининг «б» банди ва 3–қисми, 229–моддаси ҳамда 224–1–моддасининг 3–қисми «в» банди билан айблаш тўғрисидаги жиноят иши бўйича олиб борилган қўшимча тергов харакатлари давомида қуйидагилар аниқланди” деб кўрсатилган бўлса, айбловнинг асослантирувчи қисмида эса жабрланувчи А.Абдуллаев ва Х.Қорабоевлардан алдаш ва ишончни суистеъмол қилиш йўли билан ўзганинг кўп миқдордаги 100,0 минг сўм пули ва 900 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан эгаллаб олиб, ўзининг бу харакатлари билан Ўз.Рес.ЖКнинг 168–моддаси «а» бандида кўрсатилган жиноятни қасддан содир этган” деб кўрсатилган.

Ўз–ўзидан кўринадики тергов органи айблов хулосасини тайёрлаш вақтида айбловнинг кириш қисмида Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168–моддаси 2–қисмида кўрсатилган кўп миқдор ҳамда такроран бандларини кўрсатган бўлсада, айбловнинг асослантирувчи қисмида эса шу модданинг 2–қисмида кўрсатилган «б» банди, яъни такроран ҳолати умуман акс эттирилмаган.

Бундай процессуал хатолик судланувчи Таджибаева М.И.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодекси 165–моддаси 3–қисми билан айб эълон қилинганда ҳам йўл қўйилган.

Чунончи айбловга кўра 2005 йил 6–октябрь куни ўтказилган тадбир давомида фуқаро М.И.Таджибаева фуқаро Т.Мамадаминовдан талаб қилган 1 млн.сўмдан 350 минг сўм пулларни товламачилик йўли билан ўз уйида олиб, бундан қониқмай яна 7–октябрь куни 250 минг сўм пул олиб келишини, қолган 400 минг сўм пулларни йилни охирига беришини талаб қилган ва 07.10.2005 йил куни фуқаро Т.Мамадаминовдан қолган 250 минг сўм пулларни олган вақтида вилоят прокуратураси ҳамда ИИТБ ходимлари томонидан ушланиб, холислар иштирокида ундан 250 минг сўм далилий ошё тариқасида олинган деб кўрсатилиб, ўзининг бу харакатлари билан ЖКнинг 165–моддаси 3–қисми «а» бандида кўрсатилган жиноятни содир этган деган фикрга келган. Бунинг натижасида тергов ЖКнинг165–моддасини 2–қисми «б» банди, яъни такроран холатини кўрсатмай кетган.

Шу билан бирга юридик терминологияда, қолаверса ЖКни бир қанча жиноят содир этиш тўғрисидаги 32–моддаси 1–қисмида кўрсатилган талаблардан келиб чиқадиган бўлсак, бу холат такроран деб эътироф этилиши назарда тутилган.

Шу билан бирга айблов қисмида судланувчи М.И.Таджибаевага нисбатан Ўз.Р.си ЖКнинг 244–1–моддаси 3–қисмини “в” банди ўз мазмунига кўра «биринчи ёки иккинчи қисмида кўрсатилган харакатларини диний ташкилотлардан, шунингдек чет эл давлатлари, ташкилотлари ва фуқароларидан олинган молиявий ёки бошқа моддий ёрдамдан фойдаланиб содир этилган бўлса» деб кўрсатилганлигига қарамасдан тергов органи қўйилган ушбу айб юзасидан тўлиқ баён этмаган.

Чунки бу моддани 3-қисмидаги «в» банди билан айб эълон қилишлик учун 244–1 моддасини диспозиция қисми билан чегараланмаган ҳолда 1 ёки 2–қисмида кўрсатилган аломатлар тўлиқ кўрсатилиши лозим бўлади. Афсуски тергов шу моддани қайси қисмида кўрсатилган аломатлари унинг харакатида мавжудлигини кўрсатмаган. Чунки бу моддани ҳар икки қисмида «Диний экстремизм, сепаратизм ва ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган» деган асосий сўзлар билан бошланади.

Айбловда эса моддани асосини ташкил этувчи бу сўзларни ташлаб кетилишига йўл қўйилган.

Шу билан бирга бу жиноят таркибининг субъекти махсус субъект бўлиб диний экстремизм, сепаратизм ва ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган шахс бўлиши ва бу шахс қайси шу туркумдаги диний оқими аъзоси эканлиги кўрсатилиши зарурдир. Натижада тергов томонидан расмийлаштирилган айбланувчи тариқасида қабул қилинган қарорида ва айблов хулосасида бу модда бўйича айб тўлиқ кўрсатилмаслиги билан қолиб кетилиб, оқибатда айбни нотўғри қўйилишига олиб келинган.

Айблов хулосасининг хулоса қисмида Ўз.Рес.си ЖКнинг 189–моддаси 3–қисми кўрсатилган бўлсада, лекин шу модданинг диспозиция қисми тўлиқ кўрсатилмаган, яъни савдо қоидаларини кўп миқдорда бузилганлиги ёзилмаган.

Бундан ташқари айблов хулосасининг кириш қисмида М.И.Таджибаевага нисбатан Ўз.Рес.си ЖКнинг 179–моддасида кўрсатилган жиноятни содир этганлигини кўрсатилмаган бўлса, айбловнинг асослантирувчи қисмида эса бу моддада кўрсатилган жиноят харакатларини содир этишда айбланади деб эътироф этилган.

Айблов хулосасида айблов тўлдирилмаган ҳолда вужудга келган. Бу жиддий процессуал камчиликлар айблов хулосасининг тўхтам қисмида ҳам йўл қўйилган. Натижада процессуал хужжатларнинг асослантирув қисми сохта тадбиркорлик содир этилганлигини матни кўрсатилмаслиги билан бирга хулоса қисмида бу моддани ташланиб юборилиши айбловни хулосасида қўйилмаслигини келтириб чиқарган.

Ҳар иккала холат 24–декабрь 2004 йилги Фарғона вилоят прокуратураси томонидан айбловни тўлдириш ҳақидаги қарорда ҳам акс эттирилган.

Натижада суд нафақат Ўз.Рес.ЖПКнинг 360, 362, 379, 467–моддаларида назарда тутилган:

ЖПКнинг 361–моддасини 3–қисмида (жиноят ишида “Айбланувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиш тўғрисидаги қарор”) «Жиноят Кодексининг ушбу жиноятни назарда тутилган моддаси, қисми, банди акс эттирилиши лозим. Жиноят Кодексининг турли моддалари, қисмлари ёки бандларида назарда тутилган бир неча жиноятни содир этишда айбланганда, бу жиноятларни ҳар бирини моҳияти ва юридик тавсифи алоҳида кўрсатилиши лозим» деб кўрсатилган.

ЖПКнинг 488–моддасини Жиноят Кодекси нормаларини нотўғри қўлланиш 2–қисми жиноят тавсифи Жиноят Кодексининг қўлланилиши керак бўлган моддаси (модданинг қисми, банди) ўрнига бошқа моддаси (модданинг қисми, банди) билан берилган бўлса.

ЖКнинг 14–моддаси – жиноят тушунчаси 1–қисмида «Ушбу Кодекс билан таъқиқланган, айбли ижтимоий хавфли қилмиш жазо қўллаш таҳдиди билан жиноят деб топилади».

Жиноят Кодексини 375–моддаси «Жиноят иши тамомлангандан кейин ундаги иш материаллари билан танишиб чиқиш ҳуқуқи»

Жиноят Кодексининг 376–моддаси «Жиноят иши материаллари билан танишиб чиқиш тартиби».

ЖПК 384-моддаси «Айблов хулосаси билан келган жиноят иши юзасидан прокурор ҳал этиши лозим бўлган масалалар»;

ЖПК 384-моддаси 3–қисмида «Айбланувчининг исботланган барча жиноий қилмишлари айблов мазмунига киритилган-киритилмаганлигини;

ЖПК 384-моддаси 6–қисмида «Айбланувчининг қилмишларига тўғри ёки нотўғри тавсиф берилганлигини»;

ЖПК 384-моддаси 11–қисмида «Айблов хулосаси ушбу Кодекснинг 379 ва 380–моддаларида назарда тутилган талабларига мувофиқ тузилган-тузилмаганлигини» деб кўрсатилган.

ЖПКнинг 385–моддаси «Айблов хулосаси билан келган жиноят иши юзасидан прокурорнинг қарорида «Башарти айбловни тўлдириши ёки уни оғирлаштириш томонига ёҳуд ҳақиқий ҳолатларга кўра аввалги айбловда жиддий фарқ қиладиган томонга ўзгартириш талаб қилинса, прокурор ёки унинг ўринбосари қўшимча ёки ўзгартирилган айб эълон қилиш учун ишни қўшимча терговга қайтаради» деб кўрсатилган.

ЖПКнинг 419–моддаси – Жиноят ишини қўшимча тергов юритиш учун қайтариш:

ЖПКнинг 419–моддаси 3–қисмида «Айбланувчи зиммасига илгари қўйилган айблов билан боғлиқ бошқа айбловни қўйиш учун ёҳуд айбловнинг оғирроқ айблов билан ёки ҳақиқий аҳволга кўра айблов хулосасида назарда тутилганидан жиддий фарқ қиладиган айблов билан алмаштириш учун асослар мавжуд бўлса».

ЖПКнинг 487–моддаси «Жиноят процессуал қонуний нормаларининг жиддий бузилиши;

ЖПКнинг 487–моддаси 4–қисмида «Дастлабки тергов тамомланганидан сўнг айбланувчи ишдаги барча материаллар билан таништирилмаган ва бу қоидабузарлик хукм чиқарган суд томонидан бартараф этилмаган бўлса» деб кўрсатилган.

Тавсия этинг / Поделиться / Share:
  • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
  • Facebook
  • Twitter
  • Blogger
  • email
  • PDF
  • Print
  • RSS
  • Одноклассники
  • Add to favorites
  • В закладки Google
  • LiveJournal
  • Мой Мир

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.