ББС: Ўзбекистондаги аёллар қамоқхонасида давлат мадҳияси қандай куйланади?

Ўзбекистон рамзлари ҳақидаги қонундан деярли 20 йил ўтиб қабул қилинган ўзгартиришларда таъкидланишича, бундан буëн давлат мадҳияси янграган пайтда мамлакат фуқаролари ўрнидан туриб, ўнг қўлини чап кўкрагига тутиб туришлари шарт.

Парламентга кўра, мамлакат мадҳияси тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганликда айбдор шахслар «белгиланган тартибда жавобгар бўлади».

«Ўзбекистон қуролли кучлари зобит ва аскарлари мадҳия янграганда ўнг қўлини тирсакдан букиб, қулоғига қаратиб туриши шарт,» дейилади давлат рамзлари ҳақидаги қонун ҳужжатларига киритилган қўшимча ва ўзгартиришларда.

Айни дамда ҳуқуқ ҳимоячилари Ўзбекистондаги жазони ижро этиш муассасаларида сақланаётган инсонларга мамлакат мадҳиясини мажбурий куйлатиш усули кенг қўлланишидан ташвиш билдиришади.

Ўзбекистонлик инсон ҳуқуқлари ҳимоячиларига кўра, қамоқхонада сақланаётган инсонлар баъзан шафқатсизлик билан Ўзбекистон мадҳиясини куйлашга мажбур этиладилар.

Фаоллар мадҳиянинг матнини билмагани ёки бошқа миллат вакили бўлгани сабабидан тили келишмасдан овоз кечайтиргич орқали қўйилган мадҳияга жўр бўлмаган маҳкумларнинг калтаклангани, йиқилганидан кейин ҳам нозирлар томонидан тепилгани ҳолларидан хабардор эканини айтадилар.

Собиқ сиёсий маҳбус, таниқли инсон ҳуқуқлари фаоли Мўътабар Тожибоева жазони ўташ муассисаларида давлат мадҳиясини мажбуран куйлатиш, маҳкумларни жазолаш усулига айланганини айтади.

Би-би-си ҳозирда Парижда яшаб, фаолият юритаётган ҳуқуқбон билан суҳбатлашди.

Ўзбекистондаги аёллар қамоқхонасида давлат мадҳияси қандай куйланади

Тавсия этинг / Поделиться / Share:
  • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
  • Facebook
  • Twitter
  • Blogger
  • email
  • PDF
  • Print
  • RSS
  • Одноклассники
  • Add to favorites
  • В закладки Google
  • LiveJournal
  • Мой Мир

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.