Жиззахнинг Ғаллаорол туманида табиий офат юз берди

Бир қатор йириқ ОАВлари ҳамда Ўзбекистондаги бир нечта манбаларимиз томонидан тасдиқланган маълумотларга кўра, қорнинг эриши эвазига сув кўпайши туфайли Жиззах вилоятининг Ғаллаорол туманида бирданига олтита қишлоқнисув босган. 100 дан ортиқуйлар табиий офат хуружига дрош беролмагани айтилмоқда.

Сув тошқини ярим тунда 20 февралдан 21 февралга ўтар кечаси содир бўлган. Кутилмаган офатдан асосан тумандаги Жума, Чўмичли, Тошкамар, Жарбулоқ, Турк ва Каризқудуқ қишлоқларидаги уйлар жиддий зарар кўрган, кўпчилик гувоҳларнинг маълум қилишича, сув хажми 8-9 метрга қадар кўтарилган ва кенглиги 80-90 метрга қадар ёйилган, шу учун ҳам кўпчилик, айнан сой бўйидаги уйлар тошқин сув остига ғарқ бўлган.

Жараён манбалари сув тошқини қурбонларига оид айрим маълумотлар юзасидан суриштирув ишлари олиб бормоқда, айтиб ўтиш жоиз бу борадаги маълумот жиддий чегараланган, буткул тўсилган дейиш ҳам мумкин. Ҳозирга қадар бирданига икки йирик ахборот воситалари, яъни ВВС радиоси ва Озод Европа/Озодлик радиоси ўзбек хизмати Интернет нашри орқали тақдим қилинган маълумотга кўра, сув тошқини натижасида Жарбулоқ қишлоғида истиқомат қилган бир аёл ҳалок бўлган.

Мазкур радиолар маълумотига кўра, сув тошқини Жума қишлоғига энг кўп зарар етказган, қишлоқ аҳли билан ҳар қандай алоқа узилган, бу қишлоққа олиб борувчи йўллар ҳам, қишлоқдан чиқиш мумкин бўлган йўллар ҳам буткул тўсилган. У ерда фавқулодда штаб иш юритаётгани ҳақидаги маълумотлар эса ўз тасдиғини топмаган.

Халқаро ОАВлардан фарқли маҳаллий матбуот Жиззах вилоятидаги табиий офат борасида деярли ҳеч қандай маълумот тарқатмаган. Шу боисдан ғаллаорол туманидаги номлари айтиб ўтилган қишлоқларда қариндошларга эга бўлган Ўзбекистон фуқаролари бу ҳудуддан келаётган узуқ-юлуқ маълумотни юрак ютиб қарши олмоқда. Аммо бу маълумотлар ҳам вазиятни аниқ тасвирлай олмаяпти.

Ҳали қиш совуғи минтақани тўлиқ тарк этиб уринмагани ва қақшатқич совуқ ҳамон ҳукмрон эканини ҳисобга олганда, вазият чиндан ҳам ўта ачинарли, шу боис Ғаллаорол туманида зарар кўрган қишлоқ аҳллари учун иссиқ кийим-кечак йиғиш ташкиллаштирилган. Ҳокимиятнинг ўзи ва давлат идоралари бу ишда нақадар иштирок этаётгани аниқ эмас, аммо оддий аҳоли аллақачон ёрдамга киришгани айтилмоқда.

www.Jarayon.com

Тавсия этинг / Поделиться / Share:
  • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
  • Facebook
  • Twitter
  • Blogger
  • email
  • PDF
  • Print
  • RSS
  • Одноклассники
  • Add to favorites
  • В закладки Google
  • LiveJournal
  • Мой Мир

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.