Суиқасдга учраган таниқли уламо Обид қори Назаровнинг аҳволи жиддий ташвиш туғдирмоқда

Швециянинг Умея (Umeå) шаҳридан келаётган хабарларга кўра, айни дақиқаларда мазкур шаҳар шифохонасида қолаётган таниқли ўзбек имоми Обид қори Назаровнинг аҳволи жиддий ташвиш туғдирмоқда.

Маълум қилинишича, чоршанба кунги жарроҳлик амалиётидан сўнг яхши ташхислар учун асос бўлгувлик аҳволда қолаётган имомнинг соғлиги пайшанба куни кескин ёмонлашган.

Аммо швед шифокорлари ваҳима қилишга ҳали эрталиги, имомнинг соғлиги малакали шифокорларнинг доимий назорати остидалигини маълум қилмоқда. Ҳозирча тасдиқланмаган маълумотларга кўра, шифохона ҳамда Обид қори Назаров жойлаштирилган хона Швеция полицияси томонидан қўриқланмоқда.

Аввал хабар қилинганидай, 22 феврал куни Швециянинг Стромсунд шаҳрида таҳминан соат 12:30-13:00 ларда пешин намозидан уйига қайтаётган Обид қори Назаров ўз уйи подъезди олдида кутиб турганномаълум шахснинг суиқасдигаучраган. Ҳужумчи имомга қарата ўта яқин масофадан туриб бир неча бор ўқ узган.

Шундан сўнг яраланган имом ёрдам сўраб бақирган, унинг овозини эшитиб воқеа жойига биринчи бўлиб қорининг невараси югуриб чиққан, қуролли шахс эса яширинишга муваффақ бўлган.Стромсунд шаҳри полицияси маълум қилишича, ўша куннинг ўзидаёқ Обид қорининг уйига яқин автобус бекатидан қора рангдаги рюкзак ва тўппонча овозини сусайтирадиган мослама (глушитель) топилган. Бу буюмлар имомни ўққа тутган шахс томонидан қолдирилгани гумон қилинмоқда. Бошқа тафсилотлар полиция томонидан ошкор қилинмаяпти.

Таниқли имом 2006 йилдан бери Швецияда яшаб келади. Унга қадар таниқли имом узоқ муддат Қозоғистонда яшади. 2005 йили Ўзбекистон ва Қозоғистон куч ишлатар тизимлари томонидан ўзаро келишув асосида ўзбек қочқинларини аниқлаш ва ўз юртига қайтаришга қаратилган бир қатор амалиётларнинг амалга оширилиши туфайли, имом зудликда бу мамлакатдан чиқишга мажбур бўлган.

2010 йили Ўзбекистон телевидениесида “Хунрезлик” номли ҳужжатли фильм намойиш қилинди, фильм сўнгги йилларда Ўзбекистон ҳудудида содир этилгна бир қатор жиноятлар хусусида бўлиб, унда ана шу жиноятларнинг барчаси Обид қори Назаровнинг фатвоси асосида амалга оширилгани таъкидланган эди. Фильм муаллифлари (Ички ишлар вазирлиги ва Миллий хавфсизлик хизмати) айни жиноятлар ўлароқ таниқли имом “қонуний жавобгарликка” тортилиши лозимлигига ишора қилган.

Фильмга жавобан бир қатор ОАВларда чиқиш қилган имом, бу айбловлар мутлақо асоссизлиги, у ҳеч қачон одам ўлдириш ва ёки бошқа турдаги жиноятга фатво бермаслигини, ва умуман фатводан кўра, кўпроқ марифий ва маданий даъват унинг учун муҳимроғини таъкидлаган эди. Айни ўша жавобий чиқишларида имом шунингдек, унинг ортидан анчадан буён номаълум шахслар томонидан кузатув олиб борилаётгани ва бу ҳолат унда жиддий ташвиш туғдираётганини айтган эди.

Швеция полицияси ҳозирча суйқасд Ўзбекистон куч ишлатар тизимларига ва ёки уларнинг буюртмаси бўйича амалга оширилганига оид бирор таҳмин ёки гумонни айтишдан сақланмоқда. Аммо полиция мулозимлари, Обид қори Назаровга нисбатан амалга оширилган суйқасд, Швециядан бошпана олиб, бу мамлакатда истиқомат қилаётган бошқа ўзбек қочқинларини хавотирга солмаслиги лозимлигини таъкидламоқда.

Обид қори Назаровга нисбатан амалга оширилган суиқасд шу заҳоти Германия парламенти вакилининг кескин чиқиш қилишига сабаб бўлди. Хусусан Германия парламентидаги Яшиллар партияси вакиласи Виола Фон Крамон (Viola von Cramon-Taubadel) Швеция ҳукуматини ўзбекистонлик имом Обид қори Назаровга нисбатан суиқасд уриниши юзасидан жиддий тергов ўтказишга чақирди.

“Ўзбек ҳукуматининг сиёсий оппоненти, ҳозирда Швецияда мухожиротда яшаётган имомга нисбатан суиқасд уюштирилгани ҳақидаги хабар ўта хавотирли хабардир. Менга ҳозирча мазкур суиқасднинг тафсилотлари маълум эмас, аммо биз бу воқеани эътиборсиз қолдирмаймиз. Бордию, мазкур суйқасдда ўзбек куч ишлатар тизимларининг иштироки аниқланса, Европа Иттифоқи жиддий даражадаги сиёсий жавоб қилиши шарт бўлади”, деди Виола Фон Крамон.

www.Jarayon.com

Тавсия этинг / Поделиться / Share:
  • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
  • Facebook
  • Twitter
  • Blogger
  • email
  • PDF
  • Print
  • RSS
  • Одноклассники
  • Add to favorites
  • В закладки Google
  • LiveJournal
  • Мой Мир

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.