Журналист Елена Бондарь миллатлараро низо қўзғаганликда айбланмоқда

Ўзбекистонлик журналист Елена Бондарга нисбатан жиноий иш уни миллий низо қўзғаганликда айблаётган IQ Land Servis консалтинг фирмаси даъвосига кўра очилган.

Ўзбекистонлик талабалар ва Тюмен Давлат университети ўртасида воситачилик қилаётган IQ Land Servis фирмаси Бондарни Ўзбекистонда миллатлараро можарони келтириб чиқариши мумкин бўлган хатларни тарқатганликда айблаяпти.

Тошкент шаҳар Ҳамза туман ички ишлар бошқармаси ходимлари Бондарга у Ўзбекистон Жиноий кодексининг 156-моддаси, яъни “миллий, ирқий ёки диний низо қўзғаганлик” ёки Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 184-3 моддаси – “миллий, ирқий ёки диний низони ташвиқ қиладиган материалларни тайёрлаганлик, сақлаганлик ёки тарқатганлик” моддаси бўйича айбланиши мумкинлигини маълум қилишган.

Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари, Елена Бондарь тергов билан ҳамкорлик қиладиган бўлса, унга фақат жарима солиниши ва 15 кунга озодликдан маҳрум қилиниши мумкинлигини айтишган. Бироқ суд уни айбдор деб топган тақдирда, журналист 3 йилга озодликдан маҳрум қилиниши мумкин.

Бондарнинг ҳамкасблари буларнинг барчаси журналистнинг касбий фаолияти билан боғлиқ, деб ҳисоблайдилар.

Эслатиб ўтамиз, 2011 йилнинг 22 август куни журналист Елена Бондар “Немис тўлқини” радиосининг Бишкекдаги академиясида икки ой ўқиб, уйига қайтиб келаётган пайтда Тошкент аэропортида қўлга олинганди.

Ўшанда Миллий хавфсизлик хизмати ходимлари журналистнинг ёнида бўлган 3 та компакт-диск, 4 та флэш-карта ва 2 та видеокассетани экспертиза ўтказиш мақсадида олиб қўйишганди. Елена Бондар ўша материалларда ўзбек расмийларига ёқмаслиги мумкин бўлган маълумотлар борлигини билдирган.

Ўзбекистонда журналистларни таъқиб қилиш ҳолатлари ҳали-ҳамон давом этмоқда. Сўнгги бир ой ичида икки журналист Ўзбекистондан депортация қилинди, биттаси эса туҳмат учун жазога тортилди.

Шу йилнинг 26 март куни Тошкентда маҳаллий тадқиқотчи журналист Виктор Кримзалов туҳмат қилганликда айбдор деб топилиб, 1350 АҚШ доллари миқдорида жаримага тортилди.

1 март куни мамлакатдан Би-Би-Си мухбири Наталья Антелава, 23 март куни эса россиялик фотожурналист ва публицист Виктория Ивлева Ўзбекистондан бадарға қилинди.

http://www.jarayon.com/

Тавсия этинг / Поделиться / Share:
  • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
  • Facebook
  • Twitter
  • Blogger
  • email
  • PDF
  • Print
  • RSS
  • Одноклассники
  • Add to favorites
  • В закладки Google
  • LiveJournal
  • Мой Мир

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.