АҚШ экспертлари Ўзбекистондаги вазиятни танқидий баҳолаяптилар

Дунёдаги диний эътиқод эркинлиги бўйича АҚШ комиссияси диндорлар тазйиқ остига олинаётгани учун Ўзбекистонни «алоҳида ташвиш туғдираётган мамлакат» дея эътироф этиш, яхшиланиш бўлмаган тақдирда – санкциялар киритишни тавсия қилди, дея хабар қилди 6 апрель куни мустақил Uznews.net Интернет нашри.

Буларни Интернет нашри яқинда эълон қилинган Дунёдаги диний эътиқод эркинлиги бўйича АҚШ комиссиясининг (U.S. Commission on International Religious Freedom – USCIRF) 2012 йилги ҳисоботига таянган ҳолда ёзади.

Америка экспертлари тағин Ўзбекистон ҳукуматини «алоҳида ташвиш туғдираётган мамлакатлар рўйҳати (СРС)»га киритишни тавсия этади, у 2006 дан 2009 йилгача шу рўйҳатда эди, дейилган ҳисоботда.

Кейин АҚШ Тошкент билан интенсив музокаралар бошлаши, аниқ прогрессга олиб келиши лозим эди. Агар 180 кундан кейин бу барбод бўлса, Ўзбекистонга қарши тағин санкциялар қўлланилиши керак, дейди USCIRF экспертлари.

Комиссия, юқори ва ўрта поғона ўзбек мулозимларининг АҚШ ҳудудига сафарини тақиқловчи санкцияларни назарда тутади. Ўзбекистон ҳукуматининг инсон ҳуқуқларига муносабатлари аксини топган барча ички муассасалар билан келишилиши”, – дея тавсия қилади USCIRF.

АҚШнинг ёрдами диний эътиқодлар эркинлигининг бузилишида жавобгар бўлган муассасаларга кетмаслиги учун, чоралар кўрилиши лозим. Мамлакатга инсонпарварликдан ташқари бериладиган ёрдам мутлақо диний эркинликларнинг яхшиланиши учун қилинган аниқ чоралар эвазига бўлиши керак, дея ёзади USCIRF.

Ўзбекистон мустақил бўлган 1991 йилдан буён дин ва эътиқод эркинликларни “муттасил ва аёвсиз” бузиб келади, дейилади Комиссия ҳисоботида.

Мамлакат ҳукумати инсон ҳуқуқларининг барча турларини бузиб ва мустақил диний фаолият олиб борган шахсларни шафқатсиз жазолаб келади. Қатағон босимлари остига асосан мусулмонлар, шунингдек бошқа дин – насроний ташкилотлари вакиллари, рўйҳатга олинган олинмаганидан қатъий назар тушиб келади.

Ҳисоботда айтилишича, Ўзбекистон ҳуқуқ тартибот идораларининг мусулмонларга қарши кескин қатағон олиб боришлари, маҳаллий қонунчиликда аниқликнинг йўқлиги, аксарият терминларнинг, жумладан «ваҳобийлик» сўзи, мусулмонларда кўринадиган тақводорликни «экстремизм ва террорчилик» билан талқин қилинишида кўринади. Кейинги 10 йил ичида Ўзбекистонда диний эътиқоди учун беш мингта шахс 20 йилгача бўлган муддатларга қамалган.

Комиссия 22 феврал куни Швецияда таниқли ўзбек имоми – Обид қори Назаров ҳаётига қилинган суиқасдга батафсил тўхталади. Номаълум шахс унинг бошидан отган, имомнинг ҳаёти ҳамон хатар остида қолмоқда.

USCIRF, унинг ҳаётига суиқасд буюртмачиси Ўзбекистон ҳукуматидир деган, Назаров издошларининг фикрини келтиради.

Мусулмонларга тазйиқлар миқёси Андижондаги 2005 йилги фожиали воқеалардан кейин сезиларли даражада ошди, дейилади ҳисоботда. Турмалар, айрим ҳолларда эса руҳий шифохоналарга, Андижон шаҳри ва вилоятида яшовчи юзлаб фуқаролар ташланди, уларни ҳуқуқ тартибот идоралари 2005 йилги воқеалар алоқадорликда бор йўғи гумон қилган

Мусулмонлар билан бир қаторда Ўзбекистонда бошқа конфессия гуруҳлари, жумладан Ўзбекистоннинг Диний ишлар қўмитасидан рўйҳатдан ўтган ташкилотларнинг вакилларига ҳам босимлар ўтказилмоқда. Айниқса кескин босимларга илгари мусулмон бўлиб, насронийликни қабул қилган, Ёҳуво гувоҳлари ва насронийликдаги протестант оқимлар учрамоқда.

Дунёдаги диний эътиқод эркинлиги бўйича АҚШ комиссиясининг ҳисоботи чиққан куни ҳуқуқ ҳимоячилари Ўзбекистонда диндорлар оммавий равишда ҳибсга олинаётгани ҳақида маълум қилдилар.

6 апрель куни Ўзбекистон Мустақил ҳуқуқ ҳимоячилари ташаббус гуруҳи 2012 йилнинг 25 мартидан бери ташкилотга Тошкент вилоятининг Зангиота тумани ва Бухоро шаҳрида диндорларни оммавий равишда ноқонуний ҳибсга олишлар давом этаётгани бўйича хавотирли хабарлар келиб тушаётганини ҳақида маълум қилди.

Зангиота туманида ўн бир киши ҳибсга олинган.

Инсон ҳуқуқлари ҳимояси ташкилотига кўра, милиция ходимлари ёш диндорларнинг уйларига беш-саккиз киши бўлиб келиб, уларнинг уйларида ноқонуний тинтувлар ўтказган ва диний экстремизмда гумонланган диндорларни ўзлари билан олиб кетиб, уларнинг яқинларига қўлга олинганлар қаерда сақланаётгани тўғрисида маълумот бермаган.

“Ҳибсга олингандан икки-уч кун ўтиб, вақтинча сақлаш изоляторида сақланган диндорни яқинларидан яширинча ҳолда жиноят ишлари бўйича туман судига олиб келишаяпти ва адвокатсиз маъмурий айбловлар, яъни милиция ходимининг қонуний талабларини бажармаганлик ёки майда безориликка қўл урганлик айбловлари бўйича суд қилишаяпти”, – дейилади инсон ҳуқуқлари ҳимояси ташкилоти тарқатган баёнотда.

Шунингдек ташкилот, бундай маъмурий айбловлар билдириш милиция ходимларига қўлга олинган диндорни ўн кундан то ўн беш кунгача ҳибсда сақлаш ва кейинчалик унга нисбатан диний мотивлар бўйича сохта жиноий иш қўзғашга имкон беришини келтирмоқда.

Бухоро шаҳридаги ҳибсга олишлар 2012 йил 31 мартда бошланган. Ҳозирги кунга қадар у ерда ўн тўрт киши ҳибсга олинган ва уларга нисбатан сохта жиноий ишлар қўзғатилган.

Ҳуқуқ ҳимоячилари, айбловга иқрор қилдириш учун қўлга олинган диндорларнинг қийноққа солинаётганини тахмин қилмоқдалар. Ўзбекистон Мустақил ҳуқуқ ҳимоячилари ташаббус гуруҳи тарқатган баёнотга кўра, диндорларни оммавий равишда қўлга олиш ҳолатлари давом этаяпти.

http://www.jarayon.com/

Тавсия этинг / Поделиться / Share:
  • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
  • Facebook
  • Twitter
  • Blogger
  • email
  • PDF
  • Print
  • RSS
  • Одноклассники
  • Add to favorites
  • В закладки Google
  • LiveJournal
  • Мой Мир

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.