Эълон: Жараён сайтига алоқадор муаммолар ҳақида билдиришнома

Кейинги бир неча ойлар давомида “Ўтюраклар Клуби” Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш Ҳалқаро Ташкилотиннг http://www.jarayon.com/ манзилли интернет-саҳифасининг янгиланишида бир қадар секинлашиш кузатилди. «Ўтюраклар Клуби” бу ҳолатнинг бир қанча сабаблари борлигини билдиради.

Асосий сабаблардан бири – бу сайт муҳаррири Рустам (унинг исми ҳавфсизлик нуқтаи назаридан маълум қилинмайди) атрофидаги мураккаб вазиятдир. Норвегияда сиёсий қочқинлик излаб, мамлакатда истиқомат қилиб келган Рустам, маълум муддат Норвегия миграция полицияси томонидан Ўзбекистонга экстрадиция қилиниш таҳдиди остида ушлаб турилди.

“Ўтюраклар Клуби” ва бошқа бир қанча ҳалқаро ташкилотлар, шунингдек ОАВлари сайъи ҳаракатлари натижасида Норвегиянинг мутасадди ташкилотлари Рустамнинг иши қайта кўриб чиқилишини билдиришди. “Ўтюраклар Клуби” раҳбарияти ва фаоллари, агар Рустам Ўзбекистонга экстрадиция қилинадиган бўлса, унинг инсонийлик шаъни, қадру-қиммати, соғлиғи ва хавфсизлигига бўладиган таҳдилларни Норвегия ҳукумати объектив баҳолай олади деб умид қилади.

Эслатиб ўтамиз, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг 2002, 2007, 2008 йиллардаги маҳсус докладларига кўра, Ўзбекистонда тергов жараёнлари остидаги ва судланган шаҳсларга нисбатан давлат томонидан қийноқлар мақсадли равишда, тизимли ва кенг кўламда қўлланилиб келинади.

“Ўтюраклар Клуби” кейинги даврда ўзининг http://www.jarayon.com/ аҳборот-таҳлилий сайти фаолиятини тўртта тилда қайта жонлантириш ҳаракатида эканлигини билдиради.

Шунингдек, “Ўтюраклар Клуби” доирасида Ахборот матбуот-маркази (пресс-центр) ташкил қилиниши ҳам режалаштирилмоқда. Ушбу матбуот-маркази фаолияти доирасида, “Ўтюраклар Клуби” ўз дастурий фаолиятида назарда тутилган барча жараён ва ҳодисаларни ёритиб боради, жумладан, Ўзбекистон жамияти учун долзарб муаммо ҳисобланмиш мажбурий болалар меҳнати, дин ва виждон эркинлигининг бузилиш ҳоллари, ОАВларини эркинлашитириш муаммолари ва бошқа кўплаб масалалардир.

“Ўтюраклар Клуби” Инсон Ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳалқаро Ташкилоти назарида, Ўзбекистондаги авторитар тизим бир қанча омиллар ҳисобига барқарор яшаб келмоқда. Жумладан, жамиятни изоляция қилиш шулар сирасига киради. Шуни инобатга олган ҳолда, “Ўтюраклар Клуби” ахборот олиш, қайта ишлаш ва тарқатиш фаолиятини кучайтиришни ўзининг устувор вазифаларидан деб билади, бу борада янги информацион технологиялардан, турфа хил ижтимоий тармоқлардан фойдаланишга жиддий эътибор қаратади.

Бизнинг режаларимизга кўра, бундан сўнг “Ўтюраклар Клуби” томонидан тайёрланадиган ахборот-таҳлилий маҳсулотлар, яъни, пресс-релизлар, мақолалар, докладлар, бюллетенлар, фильмлар ва бошқа маҳсулотлар ижтимоий тармоқлар орқали кўпроқ тарқатилиши назарда тутилади.

“Ўтюраклар Клуби” Инсон Ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳалқаро Ташкилоти жисмоний ва юридик шахслар, ОАВлари билан Ўзбекистонда инсон ҳуқуқларини ва эркинликларини таъминлашга, сиёсий режимни либераллаштиришга қаратилган ҳар қандай фаолиятдан мамнун бўлишини таъкидлаб ўтади.

Энг самимий истаклар билан,

“Ўтюраклар Клуби” Инсон Ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳалқаро Ташкилоти

Париж, Франция

27-август, 2012 йил

http://www.jarayon.com/

Тавсия этинг / Поделиться / Share:
  • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
  • Facebook
  • Twitter
  • Blogger
  • email
  • PDF
  • Print
  • RSS
  • Одноклассники
  • Add to favorites
  • В закладки Google
  • LiveJournal
  • Мой Мир

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.