«Ўтюраклар клуби» ташкилоти раҳбари номидан БМТга шикоятни йўллаган Инсон Ҳуқуқлари Халқаро Федерацияси, FIDH чиқарган баёнотда айтилишича, Тожибоева хоним 2005-2008 йиллар мобайнида қамоқхонда бўлган вақти шафқатсиз қийноқларга юз тутган ва тиббий амалииёт натижасида бачадони олиб ташланган.
ББС: Мўътабар Тожибоева Ўзбекистон ҳукумати устидан БМТга шикоят қилмоқда
FIDH нинг умид қилишича, бу ҳолат юзасидан БМТга шикоят Мўътабар Тожибоевага етказилган жиддий руҳий ва жисмоний зарар учун товон ундириш ва Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқлари фаоллари тақдрига эътиборни қаратиш йўлида хизмат қилади.
Мўътабар Тожибоева Ўзбекистон қамоқхонасида бошидан кечирган ҳуқуқларининг поймол этилиши ҳолатлари юзасидан муфассал текширув ўтказилиши, бу амаллар учун масуълларни жавобгарликка тортиш ва ўтказилган жарроҳлик амалиётлари ҳақида батафсил тиббий маълумот берилишини бир неча маротба расмийлардан талаб қилган. Аммо бу мурожжатлар жавобсиз қолмоқда.
«Расмийлар менинг ҳаётимни даҳшатга айлантирдилар. Улар менинг овозимни ўчира олмагандан сўнг менинг жисмим ва руҳимни синдиришга ҳаракат қилдилар. Улар менинг ўзимни аёл сифатида бошқа ҳис қила олмаслигимга эришдилар холос», деди Мўътабар Тожибоева шикоятга илова қилинган баёнотида.
Мўътабар Тожибоева 2005 йили Ирландиядаги ҳуқуқ фаоллари халқаро анжуманига жўнаб кетишидан аввал ҳибсга олиниб, солиқларни тўламаслик, қаллоблик ва ноқонунуий гуруҳга аъзолик каби қатор айбловлар асосида 8 йил қамоқ жазосига ҳукм этилганди.
Мўътабар Тожибоева 2008 йили ҳуқуқ фаоли соҳасидаги фаолияти учун 2008 йили Мартин Энналс халқаро мукофтига сазовор кўрилган.
Шунингдек, у Халқаро Нобел мукофотига номзодлар рўйхатига ҳам киритилган.
Би-би-си билан суҳбатда Мўътабар Тожибоева БМТга йўлланган шикоят тафсилотлари ҳақида гапириб берди.
Мўътабар Тожибоева Ўзбекистон ҳукумати устидан БМТга шикоят қилмоқда
Fikr bildirish