Ўзбекистонлик қочқин Ақтўбедан Алматига этап қилинади

Бу ҳақда “Жараён”га Хайрулло Турсуновнинг адвокати Кенес Жусупов маълум қилди.

“20 февраль куни Ўрол – Алмати поезди билан Турсуновни Алматига олиб кетишар экан. Бу ҳақда у сақланаётган тергов изолятори раҳбари телефон орқали билдирди.

Унинг нима учун Алматига олиб кетилаётгани сабабларини билмайман”, – дея маълум қилди “Жараён”га адвокат Кенес Жусупов.

Унинг қўшимча қилишича, маҳбуслар одатда Ақтўбедан тўғридан-тўғри Ўзбекистонга конвой орқали юборилади. Аммо Турсуновнинг ҳолатида қочқин Алматига юборилмоқда.

Ақтўбе вилоят суди 18 январь куни Хайрулло Турсуновни Ўзбекистонга экстрадация қилиш ҳақида Қозоғистон Бош прокуратурасининг қарорини ўз кучида қолдирувчи ҳукм чиқарган эди.

Ўз навбатида, Қозоғистон инсон ҳуқуқлари халқаро Бюроси Қозоғистон ҳукуматига мурожаат билан чиқиб, Турсуновнинг экстрадициясини тўхтатишга чақирди.

“Биз бундан 10 кун илгари Қозоғистон ҳукуматига очиқ мурожаат билан чиқиб, Турсуновнинг иши 2011 йилда экстрадиция қилинган 28 нафар қочқиннинг иши билан ўхшаш эканлигини айтиб, Турсуновни қийноқлар мунтазам қўлланувчи Ўзбекистонга бермаслик чақириғи билан чиққан эдик. Бошпана изловчининг Алматига этап қилинаётгани ушбу мурожаатни кўриб чиққан бўлиши мумкин деган умидларни пайдо қилмоқда”, – дейди Инсон ҳуқуқлари халқаро бюроси юристи Денис Живага.

2010 йилнинг декабр ойида “АСАТ Франс” ташкилоти БМТнинг қийноқларга қарши қўмитасига 28 нафар ўзбекистонлик бошпана изловчи номидан шикоят ёзганди. Шикоятда ушбу одамлар Ўзбекистонга бериб юбориладиган тақдирда уларни қийноқлар кутиб тургани ҳақида далиллар бор эди.

2012 йилнинг 1 июнь куни БМТнинг қийноқларга қарши қўмитаси Қозоғистоннинг қочқинларни Ўзбекистонга бериб юборганлиги ҳақидаги амалини қоралаб қарор чиқарди.

Турсуновнинг иши бўйича БМТ қийноқларга қарши қўмитасига якка тартибда шикоят ёзиш устида ишлаётган “Ўтюраклар клуби” инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш халқаро ташкилоти раҳбари Мўътабар Тожибоева Турсуновнинг Ўзбекистонга юборилмаслиги ҳақида ҳамон умид сақланиб қолаётган бўлса-да, уни бериб юборишлари ҳақида ҳадик ҳам борлигини айтади.

“Қозоғистон вакилининг гўёки Ўзбекистонга бериб юборилган қочқинлар билан қамоқхонада учрашиб, ҳаммаси яхши эканлиги борасидаги ҳужжатлари тўплаб, БМТнинг қийноқларга қарши қўмитасига ҳужжат юбориш билан Ўзбекистоннинг ушбу жиноятига шерик бўлди ва сохтакорлик қилди. Қозоғистон мана шундай сохтакорликни кўра била туриб қилганидан сўнг Турсуновни бериб юбормаслигига кафолат йўқ”, – дейди Мўхтабар Тожибоева.

Тожибоева хонимга кўра, Қозоғистоннинг БМТ инсон ҳуқуқлари Кенгаши аъзо этиб сайланиши бир парча умид нишонасини бериб турибди.

“Ўтюраклар клуби” инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш халқаро ташкилоти раҳбарининг билдиришича, Турсунов Ўзбекистонга бериб юборилган тақдирда уни аёвсиз қийноқлар ва бошқаларнинг номига туҳмат эвазига сохталаштирилган ишлар кутиб турибди.

“Агар Турсунов Ўзбекистонга бериб юборилса, у босим ва қийноқлар остида ўзи қилмаган айбларни тан олишга мажбур бўлади ва ҳали очиқда юрган яна қанча шахсларга нисбатан туҳмат қилиб, янги-янги жиноий ишларнинг очилишига мажбур қилинади”, – дейди Мўътабар Тожибоева.

Хайрулло Турсунов 2012 йилнинг апрель ойидан бери Ақтўбедаги вақтинчалик тергов изоляторида ушлаб турилибди.

Ўзбекистон томони унга нисбатан терроризм, конституцион тузумга тажоввуз қилиш, Алмати шаҳридаги жиноий диний жамоатга аъзолик каби айбловларни билдирган.

Турсунов муқаддам 2003 йилда Ўзбекистонда терроризм ва конституцион тузумга тажоввуз қилишда айбланганди. Ўзбек расмийлари уни ва яна 18 нафар диндорни террористик гуруҳларда иштирок этганликда айблаб, 12 йилга озодликдан маҳрум қилишган эди.

2004 йилнинг февраль ойида Турсунов амнистия орқали озодликка чиқади. Аммо ҳуқуқ тартибот органлари томонидан таъқиб ва босимларга учрашда давом этади.

2009 йилнинг август ойида уни яна бир бор туҳмат билан 10 кунга ҳибсга олишади. Ҳибс давомида МХХ терговчилари унга нисбатан қийноқлар қўллаб, ҳуқуқ ҳимоячиси Ғайбулла Жалиловнинг қаерда эканлигини айтиб беришни талаб қилишади.

Ҳибс муддати тугаб очиқликка чиққан Турсунов Россияга қочиб кетади ва у ердан бошпана сўрайди.

Аммо 2009 йилнинг декабрь ойида Ўзбекистонда қийноқларга тутилган аёли Алматига қочиб келгач, Хайрулло Турсунов ҳам оиласининг олдига Алматига келади. Бу ерда у БМТнинг қийноқларга қарши қўмитасидан қочқинлик мақоми берилишини сўрайди

 

 

Тавсия этинг / Поделиться / Share:
  • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
  • Facebook
  • Twitter
  • Blogger
  • email
  • PDF
  • Print
  • RSS
  • Одноклассники
  • Add to favorites
  • В закладки Google
  • LiveJournal
  • Мой Мир

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.