Дипломатлар ва ҳуқуқбонлар учрашувини ёлланма аёллар бузишга уринди

Жорий йилнинг 13 феврал куни Жиззахга ташриф буюрган АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси вакили Эрик Коллинг ва Буюк Британия элчихонаси вакили Лотти Виллер ҳуқуқ фаоллари Саида Қурбонова ва Ўктам Пардаевлар билан учрашдилар.

Мазкур учрашув Пардаевнинг уйида бўлиб ўтаётганди.

Ҳуқуқ фаоли Ўктам Пардаевнинг “Жараён” га айтишича, учрашув чоғида элчихона вакиллари ҳуқуқ ҳимоячиларининг аввалроқ ҳибсда сақланган пайтларидаги қийноқлар ва озод бўлганларидан кейинги аҳволлари бўйича савол-жавоб ўтказганлар.

“Бироқ, – дейди Пардаев, – ғарблик дипломатлар билан учрашув чоғида Жиззах вилоят Ички ишлар бўлими ходимлари томонидан юборилган номаълум аёллар уйимга бостириб киришга ва учрашувни бузишга ҳаракат қилишди”.

Бу ғарблик дипломатларнинг маҳаллий ҳуқуқ фаоллари ва мухолифатчилар билан учрашувини жанжалкаш аёллар воситасида бузишга қилинган илк уриниш эмас.

Мустақил инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раиси Ўктам Пардаев 2012 йилнинг 30 сентябрида, “Бирдамлик” ҳаракатининг Жиззах вилоятидаги фаоли Саида Қурбонова эса 2012 йилнинг 6 декабрь куни безориликда айбланиб, 15 суткалик қамоқ жазосига ҳукм қилингандилар.

Эслатиб ўтсак, 2012 йилнинг 12 декабрь куни АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Жорж Крол Жиззах вилоятига сафар қилиб, у ерда Жиззах вилоят ҳокими С. Исмоилов, вилоят прокурори Б. Жамолов ва сенат аъзолари билан ҳамда Жиззах вилоятида фаолият юритаётган ҳуқуқ фаоллари билан учрашганди.

Тавсия этинг / Поделиться / Share:
  • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
  • Facebook
  • Twitter
  • Blogger
  • email
  • PDF
  • Print
  • RSS
  • Одноклассники
  • Add to favorites
  • В закладки Google
  • LiveJournal
  • Мой Мир
  • Related Posts

    БМТнинг қийноқларга қарши қўмитаси ҳимоясида бўлган Хайрулло Турсунов яна қийноқларга дучор бўлмоқда!
    • May 18, 2019

                                                           Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири Бобожонов Пўлат Раззақовичга; Давлат Хавфсизлик Хизмати раиси Абдусалам Азизовга; Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили Улуғбек Муҳаммадиега; Ўзбекистон бош прокурори Отабек Муродовга;                                                                         Қашқадарё…

    Тавсия этинг / Поделиться / Share:
    • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
    • Facebook
    • Twitter
    • Blogger
    • email
    • PDF
    • Print
    • RSS
    • Одноклассники
    • Add to favorites
    • В закладки Google
    • LiveJournal
    • Мой Мир

    Continue reading
    Олимжон Тўхтаназаров: Мен энди сизлар билан бир сафда тура олмайман!
    • Fevral 22, 2019

    Халқ депутатлари Наманган вилоят кенгаши раиси, Наманган вилоят ҳокими Х.Бозоровга Халк депутатлари Наманган вилоят кенгаши Депутатларига ҳамда O‘zLiDeP депутатларига Олимжон Тўхтаназаровдан ОЧИҚ ХАТ! Бугун 22 февраль куни Наманганда Халқ депутатлари…

    Тавсия этинг / Поделиться / Share:
    • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
    • Facebook
    • Twitter
    • Blogger
    • email
    • PDF
    • Print
    • RSS
    • Одноклассники
    • Add to favorites
    • В закладки Google
    • LiveJournal
    • Мой Мир

    Continue reading