Бишкекда ўзбекистонлик қочқин бедарак йўқолди

Ҳуқуқ фаоллари 29 ёшли қочқин Шуҳрат Мусинни Ўзбекистон махсус хизматлари ўғирлаб кетган бўлиши мумкинлигидан хавотирланмоқдалар.

Шу йилнинг 18 феврал куни Қирғизистон пойтахтида БМТ қочқинлар ишлари бўйича олий комиссарлиги Бишкекдаги ваколатхонаси томонидан берилган қочқинлик мандатига эга Ўзбекистон фуқароси Шуҳрат Мусин бедарак йўқолгани ҳақида “Жараён”га ҳуқуқ фаоли Фарҳодхон Мухторов маълум қилди.

– Уч кун аввал кечқурун Шуҳрат ўшлик шериги, тўрт ва олти яшар икки боласи билан уйда экан. Хотини Барно уйда йўқ экан, ўша пайтда у ўзи туғилиб-ўсган Жалолободдан Бишкекка келаётган экан. Шуҳратнинг қўл телефонига кимдир қўнғироқ қилибди. Шундан кейин у кўчага чиқиб кетиб, шу кетганча қайтиб келмабди. Буни бизга ўша пайтда унинг уйида бўлган шериги гапириб берди, – деди Фарҳодхон Мухторов.

Ҳуқуқ фаолининг айтишича, ўша кундан буён ўзбекистонлик қочқин ҳеч ким билан алоқага чиқмаган, унинг мобил телефони эса ҳалигача ўчиқ турибди.

– Гап шундаки, Шуҳрат бу ерда пайвандчилик билан анча-мунча пул топиб турарди. Аслида Қирғизистон қонунчилиги бўйича қочқинлар бу мамлакатда ишлашга ҳақли эмас, бу ноқонуний фаолият бўлиб ҳисобланади. Аммо унинг оиласи, икки нафар кичкина боласи бор. У оиланинг ягона боқувчиси бўлиб, у ер-бу ердан пул топмаса бўлмасди.

Бу иши учун Шуҳратни аввал қирғизистонлик милиционерлар ушлашган ҳам. Улар ноқонуний ишлагани учун Шуҳратдан пул ундиришган, аммо пулни олгандан кейин қўйиб юборишган. Шуҳрат 2011 йилда қирғиз милиционерлари уни бу иш учун қамаб қўйганлари, аммо ўттиз минг сўм (600 АҚШ долларидан кўпроқ – таҳр.) олганларидан кейин қўйиб юборишганини айтиб берганди, – дейди Фарҳодхон Мухторов.

29 ёшли Шуҳрат Мусин Жалолободда туғилган, бироқ Андижонда яшаб, улғайган. 2008 йилда у маҳаллий махсус хизмат ходимлари таъқиблари туфайли Ўзбекистонни тарк этишга мажбур бўлган. Ўшанда улар Мусин Ўзбекистон Жиноят кодексининг 159-моддаси (конституциявий тузумга тажовуз) бўйича айблов эълон қилганлар ва Ўзбекистон исломий ҳаракатига (ЎИҲ) аъзоликда айблаганлар.

Бироқ Мусиннинг яқинлари унинг ўз дўстлари билан 2005 йили Андижонда содир бўлган воқеалар акс этган CD-дискни кўрганидан кейин Миллий хавфсизлик ходимлари эътиборига тушганини айтади.

Ҳуқуқ фаоли Фарҳодхон Мухторовга кўра, 2010 йил октябрида Шуҳрат Мусин Ўзбекистон расмийларининг экстрадицион талабномаси бўйича Бишкекда Қирғизистон Давлат миллий хавфсизлик қўмитаси ходимлари томонидан қўлга олинган.

Аммо 2011 йил февралида БМТ Қочқинлар ишлари бўйича олий комиссарлигининг Бишкекдаги ваколатхонаси ҳамда қатор ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилотлари аралашуви билан Шуҳрат Мусин қўйиб юборилган ва ўшандан буён Қирғизистон пойтахтида оиласи билан яшаётганди.

– Ўшанда ДМХҚ тергов ҳибсхонасида Шуҳрат Мусинни калтаклаганлар. У менга шу воқеадан кейин битта қулоғи яхши эшитмаётганини айтганди, – дейди ҳуқуқ ҳимоячиси.

2009 йилнинг июль ойида БМТ Қочқинлар ишлари бўйича олий комиссарлигининг Қирғизистондаги ваколатхонаси Мусинни қочқин, деб эътироф этган ва унга қочқинлик гувоҳномасини берган. Ҳуқуқ фаоли Фарҳодхон Мухторов Мусиннинг ота-онаси ҳам Бишкекда яшагани ва Ғарб мамлакатларининг биридан бошпана сўраганларини айтади.

– Бироз вақт ўтгач, Шуҳратнинг ота-онасини Америка қабул қиладиган бўлди ва улар кетишди. Мен АҚШ расмийлари Шуҳратга ҳам бошпана бермоқчи бўлгани, аммо кейинчалик бу қарордан воз кечганларини эшитгандим. Менимча, бу ўзбек расмийларининг аралашуви туфайли содир бўлган. Улар Мусинга туҳмат қилиб, америкаликларга унинг ЎИҲ аъзоси бўлгани ҳақида айтган бўлишлари мумкин. Бу Шуҳратнинг Америкадан қочқинлик олишига тўсқинлик қилган бўлиши мумкин, – дейди Фарҳодхон Мухторов.

Айни пайтда у Шуҳрат Мусинни Бишкекдан Ўзбекистон махсус хизматлари ўғирлаб кетган бўлиши мумкинлигини истисно қилмайди.

– Албатта, яхшиликка умид қиламиз. Ноқонуний ишлагани учун уни шу ерлик милиционерлар олиб кетгану аввалда бўлгани каби маълум бир тўлов эвазига уни қўйиб юборишса керак, деб умид қилиб турибмиз.

Лекин Шуҳрат уч кундан бери уйида йўқ, яқинларидан ҳеч кимга ҳеч нарса демаган, телефони эса ўчиқ. У диндор йигит, ичмайди, оилали одам. У ҳеч кимга ҳеч нарса демай, шартта бир жойга кетиб қололмасди, деб ўйлайман.

Бундан ташқари, кейинги пайтларда Ўзбекистонда диний сабабларга кўра қидирилаётган қочқинларга босим кучайиб кетди. Таниқли имом Обидхон қори Назаров, Фуад Рустамхўжаевга нима бўлганини бир эсланг.

Бунинг устига, Россия, Қозоғистон ва Қирғизистонда ўзбекистонлик қочқинлар бедарак йўқолганига оид воқеалар кўп бўлган, – дейди ҳуқуқ фаоли Фарҳодхон Мухторов.

Аввалроқ қатор ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилотлари Ўзбекистон махсус хизматларининг бошқа давлатлар ҳудудидан одам ўғирлаб кетиши кенг қўлланиладиган ва кўпчиликка маълум амалиёт экани ҳақида билдиргандилар.

 

 

 

 

Аввалроқ қатор ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилотлари Ўзбекистон махсус хизматларининг бошқа давлатлар ҳудудидан одам ўғирлаб кетиши кенг қўлланиладиган ва кўпчиликка маълум амалиёт экани ҳақида билдиргандилар. 

 

 

 

– Уч кун аввал кечқурун Шуҳрат ўшлик шериги, тўрт ва олти яшар икки боласи билан уйда экан. Хотини Барно уйда йўқ экан, ўша пайтда у ўзи туғилиб-ўсган Жалолободдан Бишкекка келаётган экан. Шуҳратнинг қўл телефонига кимдир қўнғироқ қилибди. Шундан кейин у кўчага чиқиб кетиб, шу кетганча қайтиб келмабди. Буни бизга ўша пайтда унинг уйида бўлган шериги гапириб берди, – деди Фарҳодхон Мухторов.

Ҳуқуқ фаолининг айтишича, ўша кундан буён ўзбекистонлик қочқин ҳеч ким билан алоқага чиқмаган, унинг мобил телефони эса ҳалигача ўчиқ турибди.

– Гап шундаки, Шуҳрат бу ерда пайвандчилик билан анча-мунча пул топиб турарди. Аслида Қирғизистон қонунчилиги бўйича қочқинлар бу мамлакатда ишлашга ҳақли эмас, бу ноқонуний фаолият бўлиб ҳисобланади. Аммо унинг оиласи, икки нафар кичкина боласи бор. У оиланинг ягона боқувчиси бўлиб, у ер-бу ердан пул топмаса бўлмасди.

Бу иши учун Шуҳратни аввал қирғизистонлик милиционерлар ушлашган ҳам. Улар ноқонуний ишлагани учун Шуҳратдан пул ундиришган, аммо пулни олгандан кейин қўйиб юборишган. Шуҳрат 2011 йилда қирғиз милиционерлари уни бу иш учун қамаб қўйганлари, аммо ўттиз минг сўм (600 АҚШ долларидан кўпроқ – таҳр.) олганларидан кейин қўйиб юборишганини айтиб берганди, – дейди Фарҳодхон Мухторов.

29 ёшли Шуҳрат Мусин Жалолободда туғилган, бироқ Андижонда яшаб, улғайган. 2008 йилда у маҳаллий махсус хизмат ходимлари таъқиблари туфайли Ўзбекистонни тарк этишга мажбур бўлган. Ўшанда улар Мусин Ўзбекистон Жиноят кодексининг 159-моддаси (конституциявий тузумга тажовуз) бўйича айблов эълон қилганлар ва Ўзбекистон исломий ҳаракатига (ЎИҲ) аъзоликда айблаганлар.

Бироқ Мусиннинг яқинлари унинг ўз дўстлари билан 2005 йили Андижонда содир бўлган воқеалар акс этган CD-дискни кўрганидан кейин Миллий хавфсизлик ходимлари эътиборига тушганини айтади.

Ҳуқуқ фаоли Фарҳодхон Мухторовга кўра, 2010 йил октябрида Шуҳрат Мусин Ўзбекистон расмийларининг экстрадицион талабномаси бўйича Бишкекда Қирғизистон Давлат миллий хавфсизлик қўмитаси ходимлари томонидан қўлга олинган. 

Аммо 2011 йил февралида БМТ Қочқинлар ишлари бўйича олий комиссарлигининг Бишкекдаги ваколатхонаси ҳамда қатор ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилотлари аралашуви билан Шуҳрат Мусин қўйиб юборилган ва ўшандан буён Қирғизистон пойтахтида оиласи билан яшаётганди.

– Ўшанда ДМХҚ тергов ҳибсхонасида Шуҳрат Мусинни калтаклаганлар. У менга шу воқеадан кейин битта қулоғи яхши эшитмаётганини айтганди, – дейди ҳуқуқ ҳимоячиси.

2009 йилнинг июль ойида БМТ Қочқинлар ишлари бўйича олий комиссарлигининг Қирғизистондаги ваколатхонаси Мусинни қочқин, деб эътироф этган ва унга қочқинлик гувоҳномасини берган. Ҳуқуқ фаоли Фарҳодхон Мухторов Мусиннинг ота-онаси ҳам Бишкекда яшагани ва Ғарб мамлакатларининг биридан бошпана сўраганларини айтади.

– Бироз вақт ўтгач, Шуҳратнинг ота-онасини Америка қабул қиладиган бўлди ва улар кетишди. Мен АҚШ расмийлари Шуҳратга ҳам бошпана бермоқчи бўлгани, аммо кейинчалик бу қарордан воз кечганларини эшитгандим. Менимча, бу ўзбек расмийларининг аралашуви туфайли содир бўлган. Улар Мусинга туҳмат қилиб, америкаликларга унинг ЎИҲ аъзоси бўлгани ҳақида айтган бўлишлари мумкин. Бу Шуҳратнинг Америкадан қочқинлик олишига тўсқинлик қилган бўлиши мумкин, – дейди Фарҳодхон Мухторов.

Айни пайтда у Шуҳрат Мусинни Бишкекдан Ўзбекистон махсус хизматлари ўғирлаб кетган бўлиши мумкинлигини истисно қилмайди.

– Албатта, яхшиликка умид қиламиз. Ноқонуний ишлагани учун уни шу ерлик милиционерлар олиб кетгану аввалда бўлгани каби маълум бир тўлов эвазига уни қўйиб юборишса керак, деб умид қилиб турибмиз. Лекин Шуҳрат уч кундан бери уйида йўқ, яқинларидан ҳеч кимга ҳеч нарса демаган, телефони эса ўчиқ. У диндор йигит, ичмайди, оилали одам. У ҳеч кимга ҳеч нарса демай, шартта бир жойга кетиб қололмасди, деб ўйлайман.

Бундан ташқари, кейинги пайтларда Ўзбекистонда диний сабабларга кўра қидирилаётган қочқинларга босим кучайиб кетди. Таниқли имом Обидхон қори Назаров, Фуад Рустамхўжаевга нима бўлганини бир эсланг. Бунинг устига, Россия, Қозоғистон ва Қирғизистонда ўзбекистонлик қочқинлар бедарак йўқолганига оид воқеалар кўп бўлган, – дейди ҳуқуқ фаоли Фарҳодхон Мухторов.

Аввалроқ қатор ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилотлари Ўзбекистон махсус хизматларининг бошқа давлатлар ҳудудидан одам ўғирлаб кетиши кенг қўлланиладиган ва кўпчиликка маълум амалиёт экани ҳақида билдиргандилар. 

Тавсия этинг / Поделиться / Share:
  • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
  • Facebook
  • Twitter
  • Blogger
  • email
  • PDF
  • Print
  • RSS
  • Одноклассники
  • Add to favorites
  • В закладки Google
  • LiveJournal
  • Мой Мир

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.