Қозоғистон Хайрулло Турсуновни Ўзбекистонга экстрадиция қилди

Расмий Остона, БМТнинг талабига қарамасдан, ўзбекистонлик бошпана изловчи Хайрулло Турсуновни Тошкентга экстрадиция қилди.

2012 йилнинг апрель ойидан буён Қозоғистондаги ҳибсхоналарнинг бирида ушлаб турилган ўзбекистонлик бошпана изловчи Хайрулло Турсунов 13 март куни соат 10:15 Эйр Астана ширкатига тегишли Олмаота–Тошкент йўналишидаги самолёт билан Тошкентга жўнатиб юборилган.

Жорий йилнинг 28 февраль куни БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссарлиги бошқармаси Қозоғистон ҳукуматидан бошпана изловчи Хайрулло Турсуновни Ўзбекистонга экстрадиция қилмай туришни сўраганди.

Бошқарма Қозоғистондан “Ўтюраклар клуби” инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш халқаро ташкилоти томонидан ёзилган шикоят 6 ой ичида БМТнинг қийноқларга қарши қўмитасида кўриб чиқилиши ва бу вақтнинг ичида Турсуновга боғлиқ ҳар қандай ҳаракат, шикоят ёки норозилик икки ой ичида билдириш сўраганди.

Қозоғистон ҳукумати ушбу мактуб бўйича ҳозиргача бирор расмий изоҳ бергани йўқ.

Расмий Остона ўзбекистонлик қочқинларни ватанига қайтариши илк бора кузатилаётгани йўқ. 2011 йилнинг июнь ойида 29 нафар ўзбек қочқинининг Олмаотадан Тошкентга экстрадиция қилингани бунга мисол бўлиши мумкин. Бу шахслар БМТдан қочқинлик мақомини сўраган ва учинчи давлатга чиқарилишини кутиб, Олмаотада қолаётган эди.

БМТнинг қийноқларга қарши қўмитаси 29 қочқиннинг шикоятини кўриб чиқиб, уларнинг фойдасига ҳукм чиқарган ва Қозоғистонга уларни ортга қайтариб, товон пули тўлашни сўраганди.

Тавсия этинг / Поделиться / Share:
  • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
  • Facebook
  • Twitter
  • Blogger
  • email
  • PDF
  • Print
  • RSS
  • Одноклассники
  • Add to favorites
  • В закладки Google
  • LiveJournal
  • Мой Мир

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.