Ўзбеклар жамияти фаоли Россияда ҳибсга олинди
2004 йилдан бери хатлонлик ўзбекларга раҳбарлик қилиб келган Салим Шамсиддинов 2012 йилнинг баҳорида номаълум шахслар томонидан калтаклаб кетилган эди.
Шамсиддинов ўша ҳужумни ўз фаолияти билан боғлаб “Ўзбекистон ва Тожикистон ҳукумати ҳамда иккала мамлакат президентлари юрғизаётган мантиқсиз сиёсатга нисбатан билдирилган танқидий фикрларим сабаб бўлганига шубҳам йўқ”, деган эди.
1
Март ойи охирларида Amnesty International халқаро ташкилоти Салим Шамсиддиновнинг йўқолишидан ташвиш билдириб, Тожикистон ҳукуматини унинг бедарак йўқолиши бўйича зудлик билан текширув бошлашга чақирганди.
Ўз баёнотида бу нуфузли ташкилот вакиллари Салим Шамсиддиновнинг йўқолиши сиёсий сабабларга эга ўғирлик бўлиши мумкинлигини уқтирган эди.
Ўз навбатида Хатлон вилояти ҳуқуқ-тартибот идоралари масъуллари Amnesty International ташкилотининг Шамсиддиновнинг ўғирланиши сиёсий мақсадларга асосланган, деган баёнотини рад қилган эди.
“Шу кунларда Салим Шамсиддиновни қидириш билан боғлиқ ишлар ҳеч қандай натижа бермаётган бир пайтда унинг муовини Равшан Муталибовнинг кутилмаганда Россия ҳудудида ҳибсга олиниши тожикистонлик ўзбекларда хавотир уйғотаётир”, дейди тожикистонлик мустақил кузатувчи Гуландом Ашурова.
Социал-демократлар мазкур партия аъзоси, ўзбеклар жамияти фаоли Равшан Муталибовнинг тез кунларда оқланиб, озодликка чиқишига умид қилмоқдалар.
“Равшан Муталибовнинг ҳимояси учун адвокат Никита Карпович жалб қилинди. Партиямиз ҳақиқат учун курашади”, дея таъкидлаган кечаги баёнотида Раҳматулло Зоиров.
Гулнора РАВШАН
Fikr bildirish