“Эзгулик” фаоли Бобомурод Раззоқовнинг иши маҳкамага ўтди

Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти Бухоро вилояти бўлими раиси Бобомурод Раззоқовга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг одам савдосига оид жиноят иши тергови тугаб, иш 2 август куни судга ўтди.

Бу ҳақда “Жараён” мухбирига маълум қилган Бухоро вилояти ИИБ терговчиси Зафар Давронов эндиликда ишнинг жиноят ишлари бўйича Бухоро вилояти судида кўрилишини айтди.

Бухоро вилояти ИИБ томонидан Ўзбекистон Жиноят Кодексининг 135-моддаси (Одам савдоси, яъни одамни олиш-сотиш ёхуд одамни ундан фойдаланиш мақсадида ёллаш, ташиш, топшириш, яшириш ёки қабул қилиш) билан айбланаётган Бобомурод Раззоқовга нисбатан милиция назоратида турувчи, ахлоқсиз деб ҳисобланган ва икки марта фоҳишахонада сақлаш билан судланган Гулшан Каримова даъво қилмоқда.

Каримовага кўра, ҳуқуқ ҳимоячиси унинг ҳузурига шикоят қилиб борганида номусига тегмоқчи бўлган ва тан жароҳати ҳам етказган. Ҳолбуки, мазкур воқеалардан бирор ойча аввал Бобомурод Раззоқов ва “Эзгулик” жамияти ҳуқуқ ҳимоячисига милиция томонидан сўнгги огоҳлантириш берилганини, унинг ноқонуний равишда сўроқ қилингани ҳақида баёнот тарқатганди.

Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамиятига кўра, Бобомурод Раззоқов иши унинг касбий профессионал фаолияти билан боғлиқ сиёсий характерга эга ишдир. Афсуски, Раззоқов тақдири ҳам Ўзбекистон ҳуқумати фуқаролик жамияти вакиллрига нисбатан олиб бораётган репрессив сиёсати картинасини намоён этмоқда.

Раззоқовнинг жамоатчи ҳимоячиси Абдураҳмон Ташанов: “Тергов органининг жамоа кафиллигини қабул қилмаслиги ишнинг сиёсий характерга эканлигини кўрсатмоқда” дейди.

Маълум бўлишича, Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти Бухоро вилояти Ички ишлар бўлимига Ўзбекистон Респубилкаси Жиноят-процессуал кодексининг 40, 252-моддалари асосида кафиллик хати берган. Тергов даврида Раззоқовнинг кексалиги, касалмандлигини инобатга олиб, уни гаров тариқасида озод қилишни сўраган. Бироқ Бухоро вилояти Ички ишлар бўлими мазкур илтимосномани ҳам оқибатсиз қолдирди.

ЖАРАЁН

Тавсия этинг / Поделиться / Share:
  • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
  • Facebook
  • Twitter
  • Blogger
  • email
  • PDF
  • Print
  • RSS
  • Одноклассники
  • Add to favorites
  • В закладки Google
  • LiveJournal
  • Мой Мир

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.