Меҳнат муҳожирлари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича Аёллар коалицияси тузилгани тўғрисида баёнот
Биз, Ўзбекистон, Россия, Тожикистон, Туркманистон ва Қирғизистон фуқаролик жамияти вакиллари Россия расмийларининг марказий осиёлик меҳнат муҳожирларига нисбатан амалга ошираётган сўнгги хатти-ҳаракатларидан қаттиқ ташвишдамиз.
Биз Россия расмийларининг Гольяновода мигрантлар учун “муваққат” лагерь барпо қилгани, қарийб бир ярим минг кишининг қўлга олинишига сабаб бўлган Москвадаги “тозалаш”ларни уюштиргани ҳамда Россия Федерал миграция хизматининг бутун мамлакат бўйлаб ноқонуний меҳнат муҳожирлари учун мўлжалланган 83 та лагерь барпо этажаги ҳақида баёнот бериши каби чора-тадбирларни МДҲ мамлакатларидан келаётган ноқонуний меҳнат муҳожирлари муаммосини ҳал қилиш йўлидаги чинакам истак эмас, балки қонунга зид ва сиёсий коньюктура талаби билан амалга оширилаётган ишлар, дея ҳисоблаймиз.
Биз Россия ҳукуматининг меҳнат муҳожирларига нисбатан ирқчилик ва ксенофобияга асосланган хуружлар ҳамда ҳуқуқ-тартибот идоралари ҳодимларининг лоқайдлиги қабатида амалга ошираётган бу каби ҳатти-ҳаракатлари юзага келган вазиятни фақат кескинлаштираётганини чуқур таассуф билан қайд этамиз.
Айнан шу важдан Россияга кўплаб меҳнат муҳожирларини етказиб бераётган мамлакатлар вакиллари ўз ватандошларини ҳимоя қилиш мақсадида ўзаро бирлашиб, Россиядаги меҳнат муҳожирларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича Коалиция тузиш қарорига келдилар.
Коалиция ўз сафида қуйидаги нодавлат ташкилотларини бирлаштирган:
“Ўтюраклар клуби” инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш халқаро ташкилоти (Ўзбекистон/Франция), “Ўтюраклар” талабалар ҳаракати (Франция), “Мемориал” аксилдискриминацион маркази (Россия), Туркманистон Хельсинки жамғармаси (Туркманистон/Болгария), “Бир Дуйнў” (Қирғизистон), “Қилим шами” инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш маркази (Қирғизистон), “Справедливость” Жалолобод вилоят ҳуқуқни муҳофаза қилиш ташкилоти (Қирғизистон).
Коалицияга унинг мувофиқлаштирувчиси бўлмиш мустақил журналист Шоҳида Ёқуб (Ўзбекистон/Буюк Британия), http://jarayon.com веб-сайти бош муҳаррири Марина Яковлева, “1000 нафар аёл тинчлик учун” халқаро ташкилотининг координатори Марина Пикулина, мустақил журналист Гулнора Равшан ва фуқаролик жамияти фаоли Моҳира Ортиқовалар ҳам кирганлар.
Бу ташкилотларнинг ҳаммаси асосан аёллардан ташкил топган, айнан шунинг учун ҳам Коалиция асосий эътиборни аёллар ва меҳнат муҳожирларининг фарзандлари ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратади.
Коалиция қуйидагиларни ўз олдига мақсад қилиб қўйган:
– Марказий Осиё мамлакатларидан Россияга ноқонуний меҳнат миграцияси вазиятини мониторинг қилиш;
– ноқонуний меҳнат муҳожирларининг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиш;
– муҳожирлар ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича ҳамда ирқчилик ва ксенофобияга қарши жамоатчилик кампанияларини ўтказиш;
– Россия ва Марказий Осиё мамлакатлари ҳукуматлари учун меҳнат миграцияси масаласини ҳал қилиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш.
Коалиция жорий йилнинг 13 август куни Россияда меҳнат муҳожирлари ҳуқуқлари ҳимояси учун “Гражданское Содействие” нодавлат ташкилоти томонидан уюштирилган акциянинг фаол иштирокчиси ҳисобланади.
Биз биргаликда Россия ҳукумати ҳамда ватанда қолган оилаларини боқиш мақсадида хорижда ишлаётгани учунгина ҳужум ва зўравонликка дучор бўлмиш ўз фуқароларининг Россиядаги оғир вазиятига кўз юмаётган Марказий Осиё мамлакатлари ҳукуматлари бошбошдоқлигига қарши тура олишимизга ишонамиз.
Биз мақсадимизга эш бўлган ҳар бир ташкилот билан ҳамкорлик қилишга тайёрмиз ҳамда Россия ва Марказий Осиё мамлакатлари жамоатчилиги ва оммавий ахборот воситаларини ташаббусимизни қўллаб-қувватлашга чақирамиз.
Коалиция мувофиқлаштирувчилари:
Мўътабар Тожибоева, email: mutabartadjibaeva@gmail.com, моб. тел.: +33679233927;офис +33950147243
Шоҳида Ёқуб, email: shahidayakub@gmail.com, тел: +447809545909
Коалиция Таъсисчилар кенгаши:
1. Мўътабар Тожибоева – “Ўтюраклар клуби” инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш халқаро ташкилоти (Ўзбекистон/Франция)
2. Шоҳида Ёқуб – журналист (Лондон)
3. Марина Лебедева – “Ўтюраклар” талабалар ҳаракати (Франция)
4. Стефания Кулаева – “Мемориал” аксилдискриминацион маркази (Санкт-Петербург)
5. Тожигул Бегмедова – Туркманистон Хельсинки жамғармаси (Туркманистон-Болгария)
6. Тўлеқан Исмаилова – “Бир Дуйнў” инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш маркази (Қирғизистон)
7. Азиза Абдирасулова – “Қилим шами” инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш маркази (Қирғизистон)
8. Валентина Гриценко – “Справедливость” Жалолобод вилоят ҳуқуқни муҳофаза қилиш ташкилоти (Қирғизистон)
9. Марина Яковлева – http://jarayon.com веб-сайти бош муҳаррири
10. Марина Пикулина – “1000 нафар аёл тинчлик учун” халқаро ташкилоти координатори (Исроил)
11. Гулнора Равшан – мустақил журналис
12. Моҳира Ортиқова – фуқаролик жамияти фаоли.
Fikr bildirish