Сиёсий маҳбусларга озодлик!
Ҳурматли муштарий!
Яқинда инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти Ўзбекистон қамоқхоналарида жазо ўтаётган тўрт нафар сиёсий маҳбус вазияти юзасидан хавотир билдирди.
Булар – мустақил журналистлар Дилмурод Саййид ва Солижон Абдураҳмонов, ҳуқуқ фаоли Абдурасул Ҳудойназаров ҳамда Ўзбекистон парламентининг собиқ депутати, мухолифатдаги “Эрк” партиясининг аъзоси Мурод Жўраевлардир.
“Жараён” таҳририяти тез орада мазкур сиёсий маҳбусларнинг бугунги куни ҳақида ҳикоя қилувчи мақолалар чоп этишни мўлжалламоқда.
Шу муносабат билан сизда бу сиёсий маҳбусларга оид жамоатчилик билиши керак бўлган маълумотлар бўлса, уларниjarayoniy@gmail.com электрон манзилига йўллаш орқали биз билан ўртоқлашишингизни сўраймиз.
“Жараён” таҳририяти
Fikr bildirish