Москва аёзи билан юзлашган гўдаклар кўмакка муҳтож

Ҳурматли муштарий!

Сайтимизга кириб, ушбу матнни ўқишга қарор қилганингиз учун сиздан миннатдормиз! Демак, Сиз мутлақо айбсиз тўрт гўдак тақдирига бефарқ эмассиз.

15 ёшли Абдулқуддус, 12 ёшли Зулайҳо, 10 ёшли Муслимахон ва 3 яшар Музайяна онаси билан биргаликда бир ҳафта мобайнида Москванинг Домодедово аэропортидаги депортация қилинадиганлар учун мўлжалланган изоляторда, кейин эса аэропорт транзит ҳудудида тутиб турилди. Бу вақт оралиғида болалар дурустроқ иссиқ овқат ҳам емадилар. Уларда фақат биттагина адёл бор эди, бунда ҳам болаларнинг кенжаси – уч ёшли Музайяна ётган, холос. Москвада эса аллақачон совуқ тушган.

Домодедово аэропорти полициячилари бу болаларни онаси Зулхумор Алижонова билан биргаликда мамлакатдан зўрлик билан депортация қилишга уриндилар. Бу орада ўзбек қочқинларининг болалари қўрқув ва руҳий тангликда яшадилар.

Абдулқуддус, Зулайҳо, Муслимахон ва Музайяна – ўзбек қочқинлари Зулхумор ва Ҳавасбек Алижоновларнинг фарзандлари. Уларнинг отаси Ҳавасбек ўзбек махсус хизматлари таъқибидан қочиб, туғилиб ўсган Андижонни тарк этишга мажбур бўлган диндордир. Отасидан кейин уларнинг онаси Зулхумор ҳам Ўзбекистондан чиқиб кетишга мажбур бўлган.

Ота-оналари кетганидан кейин бу болалар Андижондаги бувиси қарамоғида қолган, бироқ Миллий хавфсизлик хизмати (МХХ) ходимлари босимидан кейин яқинлари уларни қўшни Қирғизистонга жўнатиб юборишга мажбур бўлганлар. Вояга етмаган бу тўрт бола бир муддат Бишкекда бир ўзлари яшаган.

Бир неча ҳафта муқаддам Зулхумор Алижонова фарзандларини Москвага (ҳижратдан кейин эр-хотин ўша ерда қўним топишганди) олиб кетиш учун Қирғизистонга келган. Аёл болалари билан Бишкекдан ҳеч бир муаммосиз учиб кетишга муваффақ бўлган, бироқ Москвага келганларидан кейин Домодедово аэропорти чегара хизмати Зулхумор Алижонованинг паспортида тўрт боланинг фотосурати йўқлигини баҳона қилиб, уларни Россия ҳудудига киритмаган.

11 октябрь куни таниқли ҳуқуқ фаоли Светлана Ганнушкина раҳбарлигидаги “Фуқаровий кўмак” (“Гражданское содействие”) қўмитаси ходимлари саъй-ҳаракати туфайли ўзбек қочқини Зулхумор Алижонова ва унинг тўрт боласи депортациядан қутилиб қолган. Москва чегарачилари уларни Домодедово биносидан ташқарига чиқарганлар.

Бироқ аэропортдан чиқаётган пайтда Зулхумор Алижонова уларнинг багажи Бишкекка қайтариб юборилганидан хабар топган. Жомадонларда аёлнинг ва болаларнинг буюмлари, жумладан, Россия пойтахтидаги ҳозирги об-ҳаво шароитида жуда асқотиши мумкин бўлган иссиқ кийимлар бўлган. Аэропортдан чиққан пайтларида ёш аёл ва унинг болалари Москвага учиб келган енгил кийимларда эдилар.

Айни пайтда оила бошлиғи Ҳавасбек хотини ва болалари учун узоқ вақт яшашга жой тополмаган. Аксар ижарадорлар бу одамлар қочқин эканини билганларидан кейин уларга жой беришдан бош тортганлар.

Ҳозирда Алижоновларнинг болалари иссиқ овқат ва кийим-кечакка муҳтож.

Бу оилага моддий ёрдам бермоқчи бўлган барча муштарийлар қуйидаги реквизитлардан фойдаланган ҳолда, болаларнинг онасига маблағ жўнатиши мумкин:

Россия ва МДҲ мамлакати бўйлаб пул ўтказмалари учун: Алижонова Зулхумор Рахматовна, Москва, Россия.

Вестерн Юнион хизмати орқали пул ўтказиш учун: Alijonova Zulhumor, Moscow, Russia.

Зулхумор Алижонованинг телефони:+79263723711

Алижоновлар оиласи юборадиганингиз ҳар қандай ёрдам учун Сиздан миннатдор бўлади.

Ҳурматли муштарий, Сиз бу болаларга ёрдам бера оласиз. Ҳозир уларнинг ғурбатдаги тақдири кўп жиҳатдан айнан Сизнинг ёрдамингизга ҳам боғлиқ.

 

Ҳурмат билан

“ Жараён ” таҳририяти

Тавсия этинг / Поделиться / Share:
  • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
  • Facebook
  • Twitter
  • Blogger
  • email
  • PDF
  • Print
  • RSS
  • Одноклассники
  • Add to favorites
  • В закладки Google
  • LiveJournal
  • Мой Мир

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.