Бирюлёводаги воқеалар бутун Россия бўйлаб миллатчилик кайфияти кучайишига олиб келди

Жорий йилнинг 9 октябридан 10 октябрига ўтар кечаси 25 ёшли Егор Шчербаков ва унинг қайлиғи уйга қайтаётган эди. Уйлари йўлаги олдида ёшларга яқинлашган номаълум эркак ўзаро зиддият чоғида йигитнинг юрагига пичоқ урган.

Олган жароҳати натижасида ёш йигит ҳалок бўлган, қотил эса воқеа жойидан яширинишга улгурган.

Мазкур фожеа 12 октябрь куни Ғарбий Бирюлёво мавзеида оммавий тартибсизликларга сабаб бўлди. Ҳозирча бирор-бир далил бўлмаса-да, бунинг учун барча жавобгарлик яна муҳожирлар елкасига юкланди.

Уч минг чоғли киши қатнашган “Халқ йиғини” Ғарбий Бирюлёвода тартибсизликларга дўнди, “Бирюза” савдо маркази ёнида жой вайрон қилинди. Оломон орасида вазиятни чигаллаштириб, миллатчилик шиорларини қичқириб айтаётган турли гуруҳлар бор эди. Оммавий ахборот воситалари ҳар доим ҳам ҳаққоний маълумот бермайдилар ва кўпинча ўзлари фитнага сабаб бўлиб қоладилар, чунки улар қотил тимсолида Марказий Осиёдан келганларни ёки кавказликларни кўради.

Ҳозирда Бирюлёво мавзеидаги сабзавот базаси ва Москванинг бошқа савдо майдончаларида ёппасига текширувлар олиб борилмоқда. Вазият анча барқарорлашди, полиция тартиб ўрнатишга муваффақ бўлди. 14 октябрь куни эрталаб уч юзга яқин ОМОНчи ўтган-кетганларнинг ҳужжатларини текшириб, славянча қиёфага эга бўлмаган кишиларни тўхтатганлар ва мавжуд маълумотлар асосида муҳожирлар яшайдиган хонадонларни текшира бошлаганлар. Амалиёт чоғида маст бўлган ва тажовузкорона кайфиятда бўлган тўрт юз чоғди киши қўлга олинган. ОМОНчилардан эса олти киши жароҳат олган.

Биров жиноят содир қилаяпти, бошқа кимдир бунинг учун жавоб бераяпти. Жиноятчининг дини, миллати ва фуқаролиги йўқ, қонун олдида барча баробар. Бугунги бутун вазият Россияда жиноят бирор-бир исбот ва суд қарорисиз фақат “қора танли” жиноятчи билан тамсилланишини кўрсатмоқда.

Муҳожирлар нафақат Федерал миграция хизмати бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилаётган текширувлар ва рейдлар, Россия Федерацияси миграция қонунчилигининг кучайтирилиши, балки ҳар қанақа воқеадан қўрқиб қолганлар. Пугачёвдан Бирюлёвогача бўлган вазият бутун мамлакат бўйлаб аҳвол беқарорлашгани ва миллатлараро ички зиддият кучайганидан далолат бермоқда.

Екатерина НАЗАРШОЕВА

Тавсия этинг / Поделиться / Share:
  • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
  • Facebook
  • Twitter
  • Blogger
  • email
  • PDF
  • Print
  • RSS
  • Одноклассники
  • Add to favorites
  • В закладки Google
  • LiveJournal
  • Мой Мир

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.