Ҳасан Чориев озодликка чиқарилди

14 январь куни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Жазони ижро этиш Бош бошқармаси тизимидаги 64/-3-сонли колонияда жазо муддатини ўтаётган Ҳасан Чориев озодликка чиқарилди.

Бу ҳақда “Жараён”га Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти матбуот хизмати маълум қилди.

“Эзгулик” вакилидан олинган маълумотларга кўра, 71 ёшли Ҳасан Чориев Олий Мажлис Сенатининг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 21 йиллиги муносабати билан қабул қилинмиш Амнистия тўғрисидаги қарорига мувофиқ, жазонинг қолган қисмини ўташдан озод қилинган.

Маълум бўлишича, Жиноят ишлари бўйича Қашқадарё вилоят судининг 2013 йил 25 августидаги ҳукмига асосан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 118-моддаси билан 5 йилу 2 ойга озодликдан маҳрум қилиниб, муддатидан аввал озодликка чиқарилган Ҳасан отанинг аҳволи қониқарли.

Ҳасан Чориев мухолифатдаги “Бирдамлик” ҳаракати лидери Баҳодир Чориевнинг отаси бўлиб, у Қашқадарё вилоятида Матлуба Абдураҳмонов исмли аёлни зўрлашда айбланган.

Ҳасан Чориевнинг яқинлари ва “Бирдамлик” ҳаракати фаоллари бу айбловларнинг сохталиги, зўрланган аёлнинг милиция томонидан ёлланганини иддао қилишган.

Эслатиб ўтамиз, Ҳасан Чориев 2013 йилнинг 17 июнида Қашқадарё вилоят Ички ишлар бошқармаси томонидан ҳибсга олинган ва Жиноят ишлари бўйича Қашқадарё вилояти суди томонидан 5 йилу 2 ойга озодликдан маҳрум қилинган.

Раҳмон АБДУЛЛАЕВ

Тавсия этинг / Поделиться / Share:
  • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
  • Facebook
  • Twitter
  • Blogger
  • email
  • PDF
  • Print
  • RSS
  • Одноклассники
  • Add to favorites
  • В закладки Google
  • LiveJournal
  • Мой Мир

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.