И.Каримовнинг Прагага бўлажак сафари юзасидан Чехия президенти Милош Земанга очиқ хат

Ҳурматли президент Милош Земан,

Сизга Ўзбекистон президенти Ислом Каримовни 20-22 февраль кунлари расмий ташриф билан Прага келишга таклиф қилганингиз муносабати билан ҳайратда қолганимиз ва чуқур ташвишга тушганимизни изҳор қилиш учун ёзаяпмиз.


Жаҳондаги энг репрессив режимлардан бирининг раҳбари сифатида президент Каримов бундай учрашувларга таклиф қилинишини кутганимиз одам эмас. Аслида ғарб мамлакатларининг кўп лидерлари ҳақли равишда ундан қочадилар, айниқса, унинг хавфсизлик кучлари Андижонда асосан тинч намойишчилардан иборат одамларни ўққа тутган ва юзлаб одамни ўлдирган 2005 йилги воқеаларидан кейин. 2005 ва 2009 йиллар орасида президент Каримов Андижонда содир этилган қотилликларни мустақил халқаро текширувдан ўтказишга рухсат бермай, оёқ тираб туриб олгани учун Чех Республикаси Европа Иттифоқининг (ЕИ) бошқа аъзолари билан бир қаторда Ўзбекистон ҳукуматига қарши санкциялар жорий этганди.

Қарийб 25 йилдан буён Каримов сиёсий сабабга кўра айбланмиш ўнлаб ҳуқуқ фаоли, журналист ва бошқа тинч фаоллар, фақат диний амалларни бажаргани учунгина қамалган насроний ва мусулмонлар сақланувчи ҳибсхона ва қамоқхона камераларида мунтазам равишда қийноқ қўлланиладиган мамлакатни бошқариб келади. Ҳукумат сўз ва йиғилишлар эркинлигига йўл бермайди.

Ҳар йили Ҳукумат юзлаб мактаб ва бошқа жамоатчилик муассасаларини ёпиб, миллионлаган бола ва катталарни арзимас чақага ёки текинга пахта теришга мажбур қилади.

11 йилдан ошиқроқ вақт ичида Тошкент БМТ махсус кузатувчиларининг ҳаммасига рад жавобини бериб келди, Халқаро Қизил Хоч қўмитаси (ХҚХҚ) эса, Ҳукумат ХҚХҚнинг стандарт процедураларига мувофиқ равишда ҳамкорлик қилишдан бош тортаётгани туфайли, маҳкумларни қамоқхонага бориб кўриш амалиётини тўхтатишга мажбур бўлди.

Бир сўз билан айтганда, у ўз халқига қаттиқ зулм қилаётган ҳамда бошқалардан инсон ҳуқуқлари ва гуманитар мониторинг бўйича халқаро механизмлар билан ростмана ҳамкорлик қила олмаслиги билан ажралиб турган давлат раҳбаридир. Шунинг учун ҳам зулмга ва таъқиб-тазйиқларга қарши кураш бўйича каттагина тарихий тажрибага эга халқаро ўйинчи сифатида Чехиянинг бундай одамга эҳтиром кўрсатишига ҳамда уни расмий давлат сафарига мувофиқ равишда олқишлашига тоқат қилиш қийин.

Биз Сизни ўз таклифингизни қайта кўриб чиқишга қатъият билан даъват қиламиз. Шунга қарамай, бу учрашувни барибир ўтказишга қарор қилсангиз, Сизни президент Каримов билан ЕИ Ташқи ишлар кенгашининг 2010 йил октябридаги “Ўзбекистон бўйича хулосалар”ида баён этилган инсон ҳуқуқлари бўйича муаммоларга қўшимча равишда юқорида зикр этганимиз инсон ҳуқуқларининг ўта қўпол равишда бузилишини муҳокама қилишга чақиришни истардик.

Биз Сиздан президент Каримовни бу муаммоларни бартараф қилишга чақиришингизни ҳам сўраб қоламиз. Шунингдек, биз Сизни музокаралардан кейин (бу учрашув ва муҳокама қилинаётган масалалар албатта ҳужжатлаштирилиши лозим) президент Каримов билан бирга матбуот анжумани ўтказишга чақиришни истардик. Бу президент Каримовга ва янада муҳимроғи, Ўзбекистоннинг миллионлаган фуқароларига бошқарувнинг ёпиқ ва авторитар шакли билан очиқ ва демократик жамиятлар ўртасидаги фарқни намойиш қилган бўларди.

Бу ошиғич ишга қаратган эътиборингиз учун Сизга ташаккур изҳор қиламиз.

Ҳурмат билан,

Имзолаганлар (алифбо тартибида):

Action des Chrétiens pour l’Abolition de la Torture (ACAT), www.acatfrance.fr

American Federation of Labor and Congress of Industrial Organizations, www.aflcio.org

Anti-Slavery International (ASI), www.antislavery.org

Association of Human Rights in Central Asia, www.nadejda-atayeva-en.blogspot.com

Association International Human Rights – «Fiery Hears Club», www.jarayon.com

Australian Council of Trade Unions, www.actu.org.au

Calvert Investments, www.calvert.com

Child Labor Coalition, www.stopchildlabor.org

Committee to Protect Journalists (CPJ), www.cpj.org

The Cotton Campaign, www.cottoncampaign.org

DEMAS – Asociace pro podporu demokracie a lidských práv, www.demas.cz

The Eurasian Transition Group, e.V., www.eurasiantransition.org

Expert Working Group

Fédération Internationale des Droits de l’Homme, www.fidh.org

Freedom House, www.freedomhouse.org

Freedom Now, www.freedom-now.org

Human Rights Watch (HRW), www.hrw.org

INKOTA-netzwerk, www.inkota.de/baumwolle

International Labor Rights Forum, www.laborrights.org

International Partnership for Human Rights, www.IPHRonline.org

Liga lidských práv, www.llp.cz

NaZemi, www.nazemi.cz

Norwegian Helsinki Committee, www. nhc.no

People in Need, www.clovekvtisni.cz

Reporters Without Borders (RSF), www.rsf.org

Sisters of Charity of Saint Elizabeth, www.scnj.org

Sisters of St. Francis of Philadelphia, www.osfphila.org

Sunshine Coalition, @sunshineuz

Textile Clothing & Footwear Union of Australia, www.tcfua.org.au

Uzbek-German Forum for Human Rights (UGF), www.uzbekgermanforum.org

Медиа ташкилотлар ва журналистлар:

Бишкек, Steve Swerdlow, HRW (English, Russian): +996-773-242-620 (mobile), swerdls@hrw.org, @steveswerdlow

Брюссель, Brigitte Dufour, IPHR (English, French): +32 473 36 38 91 (mobile), brigitte.dufour@iphronline.org

Брюссель,Andrew Stroehlein, HRW (English, Czech), +32 485 555 946 (mobile), astro@hrw.org, @astroehlein

Берлин,Umida Niyazova, UGF: +49 17 631 202 474, umida.niyazova@gmail.com

Лондон, Klára Skřivánková, ASI (English, Czech): +44 2075018920, k.skrivankova@antislavery.org

Лондон, Jakub Sobik, ASI (English): +44 2075018920, j.sobik@antislavery.org

Нью-Йорк, Veronika Szente Goldston, HRW (English, French, Swedish, Hungarian, Finnish): +1-917-582-1271 (mobile); or szentev@hrw.org

Нью-Йорк,Matthew Fischer-Daly (English, Spanish): +1-347-266-1351, cottoncampaigncoordinator@gmail.com

Париж, Mutabar Tadjibayeva (Мўътабар Тожибоева), Fiery Hearts Club (Russian): +33 679 233 927(mobile), mutabartadjibaeva@gmail.com

Париж, Nadejda Atayeva (Надежда Атаева), AHRCA (French, Russian): + 33 6 17 46 19 63 (mobile), ahrca.org@gmail.com

Париж, Johann Bihr, RSF (English, French, Russian): +33 1 44 83 84 67, europe@rsf.org

Париж, Christine Larocque, ACAT (English, French): +33 1 40 40 74 09, christine.laroque@acatfrance.fr

Париж, Arthur Manet (English, French, Spanish) – Tel: +33 6 72 28 42 94 – press@fidh.org

Прага, Rostislav Valvoda, People in Need (English, Russian, Czech): +420 608 527 312 (mobile)

Вашингтон, Maran Turner, Freedom Now (English): +1 202 223 3733, mturner@freedom-now.org

Вашингтон,Nate Schenkkan, Freedom House (English): Schenkkan@freedomhouse.org

Тавсия этинг / Поделиться / Share:
  • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
  • Facebook
  • Twitter
  • Blogger
  • email
  • PDF
  • Print
  • RSS
  • Одноклассники
  • Add to favorites
  • В закладки Google
  • LiveJournal
  • Мой Мир

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.