“Эзгулик” фаоли Бобомурод Раззоқов манзил колонияга чиқарилмади

Тошкент вилоятининг Товоқсой посёлкасидаги 64/3-сонли зонада жазо муддатини ўтаётган Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти Бухоро вилояти бўлими раиси Бобомурод Раззоқов Ўзбекистон Республикаси Жиноят Ижроия Кодекси ва Амнистия тўғрисидаги Сенат қарори талабларига мувофиқ, шу йилнинг 12 июлида манзил колонияга чиқарилиши лозим эди.

Жазо муддатининг 4/1 қисмини ўтаган ҳуқуқ фаоли бунга тўла ҳақли, қолаверса Амнистия ҳақидаги қарорда ҳам унинг озод қилинишига монелик қилувчи ҳолат йўқ эди.

Аммо шу йилнинг 2 мартида учинчи марта ғайриқонуний равишда жазо карцерига ташланлаган Бобомурод Раззоқов иши сиёсий аҳамиятга молик экани, у Бухорода илдиз отган коррупция, айниқса, Бухоро вилояти ИИБнинг терроризмга қарши-кураш бўлими расмийларининг қилмишларини фош этгани эвазига қамокқа ташлангани ҳақида аввал ҳам баён қилгандик. Маълум бўлишича, сўнгги муассасада ўйлаб топилган “тартиббузарлик” 6 ойда ечилганида ҳам Бобомурод Раззоқов 6 августда манзил колонияга чиқарилиши лозим эди.

Афтидан, ўзбек ҳукумати ҳуқуқ фаолини қамоқдан чиқармоқчи эмас. Халқаро ҳамжамият, ташкилотлар ва халқаро тузилмалар талабларига қарамай ғайриқонуний айбловлар билан қамоққа олинган ҳуқуқ ҳимоячиси тақдири номаълумлигича қолмоқда. Ҳолбуки, унинг соғлиғи ёмон, кексалиги, ошқозон-ичак тизимидаги хасталиклари азоб бермоқда.

Эслатиб ўтамиз, ҳуқуқ фаоли Бобомурод Раззоқов ўтган йилнинг 24 сентябрида жиноят ишлари бўйича Бухоро вилояти суди томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 135-моддаси (“Одам савдоси”) билан айбланган ва 4 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинган. Ўтган йилнинг 19 ноябрь куни тайинланган жазони ўташ учун Тошкент вилоятининг Товоқсой зонасига этап қилинган.

 

Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти

Тавсия этинг / Поделиться / Share:
  • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
  • Facebook
  • Twitter
  • Blogger
  • email
  • PDF
  • Print
  • RSS
  • Одноклассники
  • Add to favorites
  • В закладки Google
  • LiveJournal
  • Мой Мир

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.