“Жараён” веб-сайтининг таҳририяти “мажбурий таътил”га чиқмоқда

Ҳурматли муштарий!

Сўнгги икки ой давомида жамоамиз, яъни Европанинг бехавотир ва тараққий этган мамлакатларида эмас, балки авторитаризм ва диктатура авж олган Марказий Осиё мамлакатларида яшаётган инсонлар ўз ҳаётларини хавф остига қўйган ҳолда, икки ойдан буён “Жараён” веб-сайти учун материаллар ёзиб, суратга олиб, уларни таржима қилиб келди.

 Жамоамизнинг айрим аъзолари дам олиш кунларию байрам кунларида ҳам ишлаб, ўз вазифаларини виждонан ва ўз ҳисобларидан бажарганларига қарамай, ҳанузгача донорларимиздан “нима учун бу одамлар 60 кундан буён меҳнат ҳақини ололмаяпти?” деган саволимизга жавоб ололганимиз йўқ.

“Ўтюраклар клуби” инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш халқаро ташкилоти раҳбари ва “Жараён” веб-сайтининг асосчиси Мўътабар Тожибоева сайт учун ишлаётган одамларнинг ҳақини тўлашни сўраб, донорларимизга бир неча маротаба мурожаат қилди, аммо бунга ҳеч қандай жавоб ололмади.

Сўнгги икки йил давомида “Жараён” веб-сайтининг фаолияти жуда самарали бўлди, обрўли халқаро ташкилотлар ва етакчи оммавий ахборот воситалари ўз ҳисоботларида биз чоп қилган материалларимизга таянган ҳолда маълумот йиққанларини, бизда чоп қилинган мақолалар туфайли Ўзбекистон ва унга қўшни бўлган мамлакатларда маҳаллий ҳокимият ва махсус хизматларнинг таъқибига учраган сиёсий маҳбуслар, ҳуқуқ фаоллари ва журналистлар ҳамда уларнинг оила аъзолари ҳуқуқий ва моддий ёрдам олиш имконига эга бўлганларини яширмаймиз.

Энди эса таҳририятимизнинг ўз фаолиятини тўхтатишига ва “мажбур таътил”га чиқишига тўғри келаяпти.

Биз донорларимиз яқин кунларда бу муаммони ҳал қилиб беришларига ва веб-сайтимиз яна аввалгидай ўз фаолиятини давом эттиришига умид қиламиз.

Ҳурмат билан,

“Жараён” таҳририяти

Тавсия этинг / Поделиться / Share:
  • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
  • Facebook
  • Twitter
  • Blogger
  • email
  • PDF
  • Print
  • RSS
  • Одноклассники
  • Add to favorites
  • В закладки Google
  • LiveJournal
  • Мой Мир
  • Related Posts

    БМТнинг қийноқларга қарши қўмитаси ҳимоясида бўлган Хайрулло Турсунов яна қийноқларга дучор бўлмоқда!
    • May 18, 2019

                                                           Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири Бобожонов Пўлат Раззақовичга; Давлат Хавфсизлик Хизмати раиси Абдусалам Азизовга; Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили Улуғбек Муҳаммадиега; Ўзбекистон бош прокурори Отабек Муродовга;                                                                         Қашқадарё…

    Тавсия этинг / Поделиться / Share:
    • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
    • Facebook
    • Twitter
    • Blogger
    • email
    • PDF
    • Print
    • RSS
    • Одноклассники
    • Add to favorites
    • В закладки Google
    • LiveJournal
    • Мой Мир

    Continue reading
    Олимжон Тўхтаназаров: Мен энди сизлар билан бир сафда тура олмайман!
    • Fevral 22, 2019

    Халқ депутатлари Наманган вилоят кенгаши раиси, Наманган вилоят ҳокими Х.Бозоровга Халк депутатлари Наманган вилоят кенгаши Депутатларига ҳамда O‘zLiDeP депутатларига Олимжон Тўхтаназаровдан ОЧИҚ ХАТ! Бугун 22 февраль куни Наманганда Халқ депутатлари…

    Тавсия этинг / Поделиться / Share:
    • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
    • Facebook
    • Twitter
    • Blogger
    • email
    • PDF
    • Print
    • RSS
    • Одноклассники
    • Add to favorites
    • В закладки Google
    • LiveJournal
    • Мой Мир

    Continue reading