Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Наримон Умаров
Наримон Умаров 1952 йили туғилган бўлиб, 1974 йили Тошкент политехника институтини “Гидрогеолог ва муҳандис-геолог” мутахассислиги бўйича тамомлаган.
“Газета.uz” хабарига кўра, 1984 йили диссертация ҳимоя қилганидан сўнг геология-минералогия фанлари номзодига айланган, 50дан ортиқ илмий мақола ва 7 та монография муаллифи ҳисобланади.
Наримон 2013 йил 7 июнида “Адолат” СДП етакчисига айланган, ўшанда у Исмоил Саифназаров ўрнини эгаллаган эди.
Бунгача эса 2009 йил августидан Ўзбекистон давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси раиси, 1997-2009 йиллар мобайнида қўмитанинг Ихтисослашган таҳлилий назорат инспекцияси раҳбари сифатида ишлаган.
Наримон Умаров 2014 йилги парламент сайловларида Сурхондарё вилояти 76-Узун сайлов округидан Олий Мажлис Қонунчилик палатасига сайланган эди. Кейинроқ уни “Адолат” СДПнинг парламентдаги фракцияси раҳбари этиб сайлашган эди.
Fikr bildirish