Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Ҳотамжон Кетмонов
Мутахассислиги бўйича рус тили ва адабиёти ўқитувчиси ҳисобланган Ҳотамжон Кетмонов 1969 йили Андижон вилоятида туғилган.
ХДП расмий сайтидаги маълумотларга кўра, у 1993 йили Андижон давлат тиллар педагогика институтини тамомлаган.
Ҳотамжон Кетмонов ХДП Марказий кенгашининг 2013 йил апрелида Тошкентда бўлиб ўтган навбатдан ташқари VIII пленумида партия етакчиси этиб сайланган эди.
У бу лавозимда Латиф Ғуломовни алмаштирганди. Бунгача Ҳотамжон Кетмонов Андижон вилояти ҳокимининг диний ва жамоат ташкилотлари билан алоқалар масалалари бўйича ўринбосари сифатида ишлаган.
Ҳотамжон Кетмонов 2014 йилги парламент сайловларида Андижон вилояти 11-Бўз сайлов округидан Олий Мажлис Қонунчилик палатасига сайланган эди. Кейинроқ уни ХДПнинг парламентдаги фракцияси раҳбари этиб сайлашган эди.
Fikr bildirish