ВСК Матбуот Хизмати хабар қилади: Номзодлар сони ўн бир нафарга етди
Бугун, 10 февраль, душанба Париж вақти билан соат тонгги 8:00 ва Тошкент вақти билан соат 12:00 гача Президент сайловига жами ўн бир нафар номзодлар Виртуал Сайлов Комиссияси (ВСК) томонидан рўйхатга олинди.
Қуйида номзодларнинг исм-шарифлари кирилл алифбоси тартибида тақдим этилади. (ВСК қарорига асосан, барча расмий ҳужжатларда номзодларнинг фамилияларига нисбатан алифбо қўлланилади).
Номзодлар рўйхати:
- Баратов Усмон
- Жўраев Илҳом
- Кетмонов Ҳотамжон (МСК)
- Мўминов Мирраҳмат
- Нормўмин Намоз
- Ортиқова Моҳира
- Рустамов Шуҳрат
- Саидов Акмал (МСК)
- Умаров Наримон (МСК)
- Усмонов Дилшод
- Чориев Баҳодир
Номзодлар тўғрисидаги барча маълумотлар билан ВСК веб-саҳифасида мунтазам танишишингиз мумкин.
Номзодларни рўйхатга олиш эртага, 10 февраль, Париж вақти билан соат 22:00 да якунланади.
Ушбу муддатгача номзодлар рўйхатида ўзгаришлар бўлса, бу борада ВСК матбуотда эълон қилади.
Виртуал Сайлов Комиссияси
Матбуот Хизмати
10.02.2015 йил
Fikr bildirish