ББС: “Ўзбекистон ҳукумати учун бу қарор катта тарсаки бўлди!”
Ушбу қўшма баёнотда айтилишича, Мўътабар Тожибоевага етказилган жиддий руҳий ва жисмоний зарар юзасидан улар БМТга икки йил муқаддам шикоят юборганлар.
Халқаро ташкилотлар 6 октябр куни БМТ Инсон ҳуқуқлари қўмитасидан Ўзбекистон ҳукуматига нисбатан чиқарган хулосани қўлга киритишга муваффақ бўлганлар.
БМТнинг талаблари – расмий текширув ўтказиш, қўлланилган қийноқлар учун масъулларни жавобгарликка тортиш, Мўътабар Тожибоевага муносиб товон пулини тўлаш билан бирга ушбу талабларни бажариш учун Ўзбек расмийларига 180 кун муддат ҳам белгилланган.
Мазкур қарорга ўз муносабатини билдирар экан, Мўътабар Тожибоева “БМТ чиқарган хулоса мени жуда ҳам хурсанд қилди…Бу хулоса Ўзбекистондаги сиёсий маҳкумларнинг тақдирига яна бир бор эътибор қаратиш учун бир мисол бўлди” деб айтди.
Fikr bildirish