ББС: БМТ Ўзбек ҳукуматидан Тожибоева иши бўйича терговни талаб қилди

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Инсон ҳуқуқлари қўмитаси Мўътабар Тожибоеванинг қийноққа солингани ишини кўриб чиқиб Ўзбекистон ҳукуматидан айбдорларни жавобгарликка тортишга чақирган.

Ўзбекистонлик таниқли инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси, «Ўтюраклар клуби» раҳбари Мўътабар Тожибоева ўз ихтиёрига қарши стерилизация қилингани, шафқатсиз қийноқларга тутилгани юзасидан Ўзбекистон ҳукуматига қарши шикоят билан мурожаат қилган.

Тожибоева хоним ишини кўриб чиққан БМТ Инсон ҳуқуқлари қўмитаси қатор ҳуқуқ поймол этилиши ҳолатлари юз берган, деган қарорга келган.

Ва халқаро мажбуриятларни ўз зиммасига олган Ўзбекистон ҳукуматидан Мўътабар Тожибоева иши юзасидан жиноят иши қўзғатишга ҳамда айбдорларни жавобгарликка тортишга чақирган.

«Келишувнинг 2-банди, 3-хатбошисига мувофиқ, Қўмита ўйлайдики, Давлат тарафи шикоят муаллифига нисбатан самарали чора кўриш, шу жумладан, қийноқ ва ноинсоний муомала даъволари юзасидан холис, самарали ва муфассал тергов ўтказиш ва бунга жавобгарларга нисбатан жиноят иши қўзғатиш; муаллифга муносиб товон пули бериш мажбурияти остидадир. Шунингдек, Давлат тарафи келажакда бунга ўхшаш зўравонликлар юз бериши олдини олиш чораларини кўриш мажбурияти остидадир», дейилади БМТ Инсон ҳуқуқлари қўмитаси қарорида.

БМТ қўмитаси Мўътабар Тожибоева ватанида фаолият юритган 2002-2009 йиллари Ўзбек расмийлари томонидан таҳқирлашлар ва зўравонлик ва қийноқлар кампанияси қурбонига айланган деб ҳисоблайди.

Инсон ҳуқуқлари қўмитаси қарори Мўътабар Тожибоева Ўзбекистонда ҳибсга олинганига 10 йил тўлган кунда эълон қилинган.

Тожибоева хоним 2005 йилдан 2008 йилгача тутқунликда сақланган.

У ўзининг аёллар қамоқхонаси нозирлари томонидан калтаклангани, жинсий зўрлангани, беҳуш ҳолатида бўлган пайтида бачадони олиб ташлангани, қиш кунида бир кўйлакда қақшатқич аёзда тутиб турилгани ва ўзини ўлдиришга мажбурлангани ҳолатларини ўз шикоятига киритган.

2009 йилда Ўзбекистонни тарк этганидан кейин инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш «Ўтюраклар клуби» ташкилоти фаолиятини Париж шаҳридан юритиб келади.

БМТ Инсон ҳуқуқлари қўмитаси Ўзбекистоннинг инсон ҳуқуқлари вазиятини танқид қилган, инсон ҳақлари фаоллари, хусусан, аёл фаолларга кўрсатилаётган муносабатни ўзгартиришга чақирган.

БМТ Ўзбек ҳукуматидан Тожибоева иши бўйича терговни талаб қилди

Тавсия этинг / Поделиться / Share:
  • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
  • Facebook
  • Twitter
  • Blogger
  • email
  • PDF
  • Print
  • RSS
  • Одноклассники
  • Add to favorites
  • В закладки Google
  • LiveJournal
  • Мой Мир
  • Related Posts

    Диктатор Ислом Каримовдан қолган мерос – Маъмурий ҳуқуқбузарлик сиёсий қатағон қуроли (Мақола № 2)
    • Iyun 27, 2019

    Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисига Жиноят ишлари бўйича Хоразм вилоят суди раисига Жиноят ишлари бўйича Урганч туман суди раисига “Ўтюраклар Клуби” инсонҳуқуқларини ҳимоя қилиш халқаро ташкилоти Президенти Мўътабар Тожибоевадан ТАКРОРИЙ МУРОЖААТНОМА…

    Тавсия этинг / Поделиться / Share:
    • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
    • Facebook
    • Twitter
    • Blogger
    • email
    • PDF
    • Print
    • RSS
    • Одноклассники
    • Add to favorites
    • В закладки Google
    • LiveJournal
    • Мой Мир

    Continue reading
    Улуғбек Бакир: Фактлар, рақамлар, кузатишлар (1-қисм). Европада тунги клублар ва ичиш-чекиш қандай?
    • Avgust 23, 2018

    ЕВРОПАДА ТУНГИ КЛУБЛАР ВА ИЧИШ-ЧЕКИШ ҚАНДАЙ? 19.08.2018Улуғбек Бакир Чет элдаги 12 йиллик ҳаётим даврида кўп давлатларга баъзан иш юзасидан, баъзан таътил пайтларда саёҳатга, сафарга бораман. Сафарларимнинг асосий қисми Европа давлатларига…

    Тавсия этинг / Поделиться / Share:
    • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
    • Facebook
    • Twitter
    • Blogger
    • email
    • PDF
    • Print
    • RSS
    • Одноклассники
    • Add to favorites
    • В закладки Google
    • LiveJournal
    • Мой Мир

    Continue reading