Салай Мадамин – Усмон Ҳақназарнинг яна бир қурбони Қувондиқ Ёқубов ишини Шавкат Мирзиёев ўз назоратига олиши даркор!
Салай Мадамин – «Усмон Ҳақназаров» қурбонларидан бири, собиқ МХХ ходими Қувондиқ Ёқубовни 23 ноябрь куни қонунга зид равишда олиб кетганлар.
Уни 22 декабрь кунигача ҳеч қандай қонуний асосларсиз, ҳужжатларсиз 22 декабрь кунигача, яъни бир давомида руҳий касалликлар шифохонасида сақланган.
Қувондиқдан уни Усмон Ҳақназаров, яъни Бобомурод Абдуллаев билан Тошкент марказидаги савдо маркази олдида учрашганлиги ҳақида, Бобомуродга мааълумот бериш учун ўзи алоқага чиқишини айтиб, ёзиб беришини талаб қилганлар.
Бобомуродни Усмон Ҳақназаров эканлигини исботлайдиган гувоҳликни бериши билан уни озодликка чиқаришларини айтишган. ЛекинҚувондиқ Салай эмас, у мардларча туриб бундай тухмат кўргазма бермаслигини айтган.
Қувондиқни талабларига кўндира олмагач, уни руҳий касалликлар ҳастахонасида қолишини айтганлар ва ўша касалхонанинг бош врачи Умид Хабибуллаевич Хусанходжаев Мавлуда исмли ҳамширага Қувондиққа катта дозада «скополамин» уколи қилишни топширган.
Қувондиққа қилинган муолажадан сўнг уни аҳволи кесқин ёмонлашиб, судирги тутиб, 3 кун ўзига келмай ётган, томирлари тортишиб, бўйни қийшайиб қолган.
Бироз ўзига келган Қувондиқ ўзига қилинган муолажадан норозилик билдириб, тўполон кўтарганида Умид Хабибуллаевич ҳамшира Мавлуда бошқа беморга қилиши керак бўлган «скополамин»ни адашиб кетиб, унга қилгани учун уни ишдан бўшатганлигини, хамширани ишини назорат қилмаган врачни эса оддий ордератор вазифасига туширилганини айтиб, Қувондиқни тинчлантирмоқчи бўлган.
Ҳеч бир асоссиз руҳий касалликлар касалхонасига қамаб, ундан Бобомурод Абдуллаевни Усмон Ҳақназаров эканлигини исботловчи кўргазма беришга мажбур қилингани ва уларнинг талабига кўнмагани учун қийноқларга тутилаётгани сабабли Қувондиқни касалхонадан озод қилишлари учун Тошкент шахар соғлиқни сақлаш бош бошқармасидаги бир мансабдорга 1600 $ пора беришга мажбур бўлганлар.
Қувондиқ 2014 йилнинг 27 январь кунида Салай Мадаминни сайтида чиққан “Усман Хакназаров: Иноятов и Шарифходжаев приступили к ликвидации прокаримовских силовиков” деб номланувчи туҳмат мақола ортидан бир неча марта руҳий касалликлар шифохонасига ёткизилган ва ғайриинсоний қийноқларга солинган.
Лекин у Салайни шотирлари ишлайдиган радиоларига ёзма равишда мурожаат қилиб, ўзини Усмон Ҳақназаровни қурбони бўлаётгани мавзусини кўтаришларини сўраганида бу радиолардаги Салай ва уни ЭРК партияси мухбирлари Қувондиқни масаласини кўтармаганлар ва радиолар раҳбарларини ҳам Қувондиқ масаласини кўтармасликка кўндирганлар.
Fikr bildirish