30.04.2003 кунлик архив

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Рашид Қодировга телеграмма очиқ хат № 4

Снимок,,,,,,,
“Ўтюраклар” Клуби раҳбари, мустақил журналист, инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Мўътабар Тожибоевадан

25 апрель 2003 йил

Муҳтарам Рашид Ҳамидович!

“Биз жамиятимизда учрайдиган ҳар қандай иллатга қарши кескин курашамиз – Биз огоҳмиз» шиори остида фаолият юритгувчи “Ўтюраклар» Клуби Инсон ҳукукларини ҳимоя қилиш ташкилоти номидан Сизнинг номингизга 2002 йил 27–ноябрь кунги ёзилган ва Баходир Пўлатов имзо чектирмасдан олиб кетган тушунтириш хатимни нусхасини қонуний чора кўриш учун топширишга қарор қилганимни билдирмоқчиман.

«Ўтюраклар» Клуби огоҳ этади, огоҳ этади, огоҳ этади!!!

Снимок,,,,,,,

2003 йил 30 апрель

«Ўтюраклар» Клуби томонидан 2003 йилнинг январь–февраль ойларида вилоятдаги ногиронларнинг яшаш турмуш тарзлари, уларнинг муаммолари юзасидан ўтказилган мониторинг натижаларини жамоатчилик эътиборига хавола қиламиз.

Фарғона вилоятида меҳрибонлик, саховат, қариялар уйлари каби ижтимоий мухофазага мухтож ногиронларни ўз қарамоғига олган 25 та объект мавжуд бўлиб, уларда 4446 нафар ногирон ва касалвандлар, етимлар, қаровчиси йўқ қариялар рўйхатда турадилар. Бу объектларда яшовчи ва даволанувчи фуқароларни давлат ўз қарамоғига олмоғи даркор эди.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Рашид Қодировга Очиқ хат

Снимок,,,,,,,

Европа тараққиёт ва тикланиш банкининг Тошкентда ўтказиладиган йиллик хисобот йиғилишида иштирок этувчи барча ҳалқаро ташкилотларга, ҳалқаро матбуотлар вакилларига, журналистларга шунингдек инсон ҳуқуқлари ҳимоячиларига

“Ўтюраклар” Клуби раҳбари, мустақил журналист, инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Мўътабар Тожибоевадан очиқ хат