«Ўтюраклар» Клуби огоҳ этади, огоҳ этади, огоҳ этади!!!

Снимок,,,,,,,

2003 йил 30 апрель

«Ўтюраклар» Клуби томонидан 2003 йилнинг январь–февраль ойларида вилоятдаги ногиронларнинг яшаш турмуш тарзлари, уларнинг муаммолари юзасидан ўтказилган мониторинг натижаларини жамоатчилик эътиборига хавола қиламиз.

Фарғона вилоятида меҳрибонлик, саховат, қариялар уйлари каби ижтимоий мухофазага мухтож ногиронларни ўз қарамоғига олган 25 та объект мавжуд бўлиб, уларда 4446 нафар ногирон ва касалвандлар, етимлар, қаровчиси йўқ қариялар рўйхатда турадилар. Бу объектларда яшовчи ва даволанувчи фуқароларни давлат ўз қарамоғига олмоғи даркор эди.

Лекин бугунги кунда давлат томонидан бу ногиронлар учун маблағ деярли ажратилмаяпти, яъни ҳар бир ногирон учун 1 йилга 800 сўмдан 5000 сўмгача миқдорда маблағ ажратилади холос.

Вилоятда яна 5000-6000 нафар ногиронлар бу “Мурувват уйлари” ва бошқа жойларда шароит етишмаслиги ва жой йўқлиги оқибатида қаровсиз холатдалар.

2002 йил Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони билан “Қарияларни қадрлаш йили” деб эълон қилинган эди. Ушбу қарияларни қадрлаш йилида Фарғона шаҳридаги «Саховат» номли қариялар уйини ремонт қилиш учун Фарғона вилоят хокимияти томонидан маблағ йиғиб, фақатгина «Саховат» уйи биносини ташқи кўринишига ўзгартириш киритилди холос. Яъни бинони ремонти учун ташкилотлардан «ихтиёрий» йиғилган маблағ талон-тарож қилинган.

Ўзбекистон тумани Қудаш посёлкасидаги ақли заиф ногирон аёлларнинг «Мурувват» уйида 270 нафар ногирон аёллар бор. У ногирон аёллар кийим–кечак билан таъминланмаган.

Улар ўзларининг эски жулдур кийимлари билан юришибди. Бу «Мурувват» уйи туманнинг чекка қишлоғида жойлашган. «Мурувват» уйида канализация, ҳаммом, иситиш воситалари умуман ишламайди. Пол йўқ. Ногирон аёллар цементда судралиб юришибди. Деразаларда ойна йўқ, адёл тутилган. Ҳеч ким итини ҳам бундай хор қилмайди. Чунки уларни овқатланадиган идиш товоқлари ҳам ит ялоқдан яроқсиз.

Данғара туманининг Найманча қишлоғида жойлашган 85–сонли “Умуртқаси шикастланган болалар учун махсус мактаб интернат”да 260 нафар ногирон болалар бор. Улар сузиш билан даволанишлари керак. Лекин миллион–миллион сўмлар сарфлаб қурилган бассейн умуман ишламаган. 2003 йил февраль ойида интернат ётоқхонаси томи ичкарига қулай бошлагач болалар ётоқхонадан кўчирилди.

Фарғона шаҳридаги 268 нафар ногирон болалар яшайдиган «Мурувват» уйидаги ногирон болалар учун ҳаттоки чойшаблар ҳам етарли эмас. Кир қуритадиган хоналар ишламаслиги сабабли чойшаблар намлигича болалар тагига тўшалади. Бунинг натижасида ногирон болалар дард устига чипқон дегандек қўтир ва қичима касаллигига дучор бўлишган.

Қўқондаги “Суяк сил касалликлари санаторияси”даги гипсда ётиб харакатлана олмайдиган 240 нафар ногирон болани шароити ундан–да оғир. Ногиронларнинг шипга тикилган илтижоли мунгли кўзларидан томаётган ёшлари қотиб қолган.

Фарғона вилоятидаги саховатпеша ишбилармонлар оғир аҳволдаги ногиронлик уйларини ремонт қилиш ногиронларни яшаш шароитини бироз яхшилашга хисса қўшганларида зудлик билан вилоят маъмурий органлари томонидан таъқибга олинганлар ва улар ўз ёнларидан сарфлаган маблағларини қаердан топганликлари ҳақида сўроқ–савол берганлар.

Вилоят хокимияти рахбарлари эса саховатпеша ишбилармонлардан ногиронларни ҳаётини бироз бўлсада яхшилаш учун ажратаётган маблағларини болалар спортини ривожлаштириш учун сарфлашни талаб қилганлар.

Лекин, Бешариқ туманида болалар футболини ривожлантириш учун 500 минг сўм ажратишга ярамаган бир пайтда ёзги мавсумда умуман ишламаган болалар дам олиш лагерини “ишлади” деб қалбаки хужжатлар қилиб 2700 минг сўм маблағ давлат бюджетидан ўмарилган.

Ўтган йили Фарғона вилоятида ўтказилган «Умид ниҳоллари» Спартакиадасини ўтказиш ҳам асосан ташкилотлар ва ишбилармонлар зиммасига юклатилиб, давлат томонидан ажратилган ва ташкилотлардан тўпланган маблағлар талон-тарож қилинган. Шунингдек қисқа муддатда бўлиб ўтган бу спорт тадбирида бошқа вилоятлардан келган ёш спортчилар учун минг–минглаб сўм сарфланди. Лекин энг аввало ижтимоий мухофаза қилиниши керак бўлган ногиронлар додини тингловчи бирорта мард йўқ.

«Меҳрибонлик» уйида тарбияланган етим болалар коллежга ўқишга кирса уни озиқ–овқати учун давлат бюджетидан ойига 30 минг сўмдан пул ажратилиши керак эди. Лекин умуман маблағ ажратилмайди. Уларни яшаш шароити ҳеч кимни қизиқтирмайди. Бунинг натижасида қаровсиз қолган ўспирин яшаш учун жиноят кўчасига киришга мажбур.

Бугунги кунда ногиронларни ижтимоий мухофазаси учун давлат томонидан маблағ ажратилмаётган бир пайтда академик лицейлар, коллежлар қуриш баҳонасида давлат бюджети маблағларини талон-тарож қилиш модага айланган. Коллежлар қуриш учун давлат бюджетидан миллиардлаб сўм маблағлар сарфланяпти. Бу маблағларнинг кўп қисмини амалдорлар талон-тарож қилмоқдалар.

Қурилаётган коллеж, лицейларни кўпчилиги аҳоли яшайдиган пунктлардан йироққа қуриляпти. Бу коллежлар ётоқхоналарида ногиронлик уйларидан фарқли ўлароқ краватлар, оппоқ чойшаблар, бир сўз билан айтганда ҳамма нарса етарли, бисёр. Лекин ётадиган бола йўқ. Чунки ётоқхонада ётган талабани озик–овқати учун маблағ ажратилмайди.

Лекин вилоятдаги авария ҳолатида бўлган кўплаб мактаб ва боғчаларга ҳам давлат бюджетидан маблағ ажратилмайди. Ҳалқ таълими тизимидаги «опахон–акахонларимиз» ҳам давлат бюджети маблағларини талон–тарож қилишда коллеж қураётган маҳаллий хокимиятдаги амалдорлардан қолишмайдилар.

Бу фикримни исботи сифатида фақатгина Тошлоқ туманида бюджет маблағларини талон тарож қилинганлик фактларини келтиришим кифоя.

Тошлоқ туманига Холмат Комилов хокимликка келгач энг биринчи қилган иши маҳаллий бюджетга ажратилган маблағдан 14 миллион сўмга хизматда фойдаланиш учун янги «Газ–31» автомашинаси сотиб олди. Янги хоким иш бошлаганлигини билдириш мақсадида ремонт талаб бўлмаган хокимият биносини ремонтини бошлади ва келинчакни уйидек безаш учун янги мебеллар сотиб ола бошлади.

Давлат бюджети маблағларини талон–тарож қилишга туман хокими фатво бергач, ҳар қандай қонунбузишлари юзасидан жазодан сақлайдиган ҳомийга эга бўлган туман ҳалқ таълими бўлими мудири Латофат Эргашева ва туман Молия бўлими бошлиғи Аваз Рахмонов ўзаро жиноий тил бириктириб 6–февраль куни 3–сонли хисоб варақ шартномаси тузиб «Абусаттор Аҳмадалиев» номли Деҳқон хўжалигидан исътемолга яроқсиз қуртлаган мева қоқини ҳар бир кг.ни 1200 сўмдан жаъми 3 тоннани 3600 минг сўмга сотиб олиб мактаблар, боғчаларга болаларга истеъмол қилиш учун тарқатганлар.

Уларнинг нафси шунчалик ўпқон бўлиб кетган эканки, ёш гўдакларни захарланишлари мумкинлигини ҳам ўйламаганлар. Ҳақли савол туғилади. Хўш бу нафси хакалак отган мансабдорлар виждонини ютган экан, санитария эпидимиология станцияси қаерга қаради экан?!

“Ҳа, энди шунга ҳам ота гўри қозихонами?” дегувчилар ҳам топилиши аниқ. Лекин «тома–тома кўл бўлур» деган ҳалқ мақолига амал қилсак биргина Тошлоқ туманининг ўзида давлат бюджети маблағларини миллион–миллион сўмларда талон–тарож қилинаётгани фактлари дуч келамиз.

Бунингдек талон–тарожликларни вилоят ва Республика миқёсида аниқланса қанчалар улкан суммалар талон тарож қилинганлиги фактлари ойдинлашади.

Тошлоқ туманидаги бюджет маблағларини талон–тарож қилиниши фактлари юзасидан келгуси мақолаларда алоҳида тўхталамиз».

Жаноб Рашид Қодиров!

Мен ушбу фактлар бўйича текширувлар ўтказиш учун Республика бош прокуратураси томонидан махсус комиссия тузиб айбдорларга нисбатан қонуний чора кўришга ҳамда Ҳалқаро ташкилотлар, инсон ҳуқуқлари ҳимоячиларининг Фарғона вилоятидаги ўта янчли ижтимоий–иқтисодий-сиёсий аҳволни таҳлил қилиш мақсадида мониторинглар ўтказишга, журналистларни эса журналистик суриштирувлар ўтказиб ҳалқнинг аҳволини барча-барчага аён қилиш учун Фарғона вилоятига ташриф буюришларини сўрайман.

Мўътабар Тожибоева: имзо
«Ўтюраклар» Клуби рахбари, Мустақил журналист

Тавсия этинг / Поделиться / Share:
  • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
  • Facebook
  • Twitter
  • Blogger
  • email
  • PDF
  • Print
  • RSS
  • Одноклассники
  • Add to favorites
  • В закладки Google
  • LiveJournal
  • Мой Мир

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.