09.01.2004 кунлик архив
Мўтабар Тожибоевага тайзиқлар давом этмоқда
9–январь куни Фарғона вилоятининг Марғилон туман суди ижрочилари намойиш ўтказганлик айби билан махкамага тортилган таниқли инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Мўтабар Тожибоева мол–мулкини рўйхатга олишни бошладилар. Бу воқеа инсон ҳуқуқлари курашчисига нисбатан янги босимлар бошланиши аломати дея изоҳланмоқда.
Фарғона вилоятининг Олтиариқ туман маъмурий идоралари биноси олдида норозилик пикети ўтказгани Мўтабар Тожибоевани айни шу туман суди жаримага тортиш тўғрисида қарор чиқарганди.
Ҳуқуқ ҳимоячисининг мол-мулки хатланди
Фарғонадаги “Ўтюраклар” Клуби рахбари Мўътабар Тожибоевага нисбатан навбатдаги фитна уюштирилди. Охунбобоев туманида яшовчи Одина Имомова Ўзбекистон Президенти номига шикоят хати юбориб, унда Мўътабар Тожибоевани сохта журналист ва АҚШ манфаатлари учун ишлайдиган ҳалқ душмани деб айтибди.
Хатга кўра, Клуб рахбари вилоятда яхши ишлайдиган бошлиқларни ёмонлаб, чет эл радиоларида интервью беради ва эвазига катта миқдорда долларлар олади.
У вилоят ИИБсининг собиқ рахбари Аминжон Тошхўжаевнинг ишдан олинишига сабаб бўлган, бунинг устига у – фохиша.