Ҳуқуқ ҳимоячисининг мол-мулки хатланди

Жарохатга алокадор пикет 1

2003 йил 20 август кунги Фарғона вилояти Олтиариқ туман прокуратураси биноси рўпарасидаги норозилик пикети. Пикет ўтказилаётган паллада 50дан зиёд фохишалар ва қўшмачилар хужумига учраганмиз.

Фарғонадаги “Ўтюраклар” Клуби рахбари Мўътабар Тожибоевага нисбатан навбатдаги фитна уюштирилди. Охунбобоев туманида яшовчи Одина Имомова Ўзбекистон Президенти номига шикоят хати юбориб, унда Мўътабар Тожибоевани сохта журналист ва АҚШ манфаатлари учун ишлайдиган ҳалқ душмани деб айтибди.

Хатга кўра, Клуб рахбари вилоятда яхши ишлайдиган бошлиқларни ёмонлаб, чет эл радиоларида интервью беради ва эвазига катта миқдорда долларлар олади.

У вилоят ИИБсининг собиқ рахбари Аминжон Тошхўжаевнинг ишдан олинишига сабаб бўлган, бунинг устига у – фохиша.

Мўтабар Тожибоева бу воқеани ўзига нисбатан хукумат томонидан уюштирилган фитна деб баҳоламоқда. “Одина Имомова биздан сўраб келган пайтда, унга қўлимдан келган ёрдамни аямадим. Хозир ундан хукумат одамлари фойдаланмоқдалар. Хатни ҳам улар уюштиргани аён”, дейди “Ўтюраклар” Клуби рахбари.

Бугун ҳуқуқ химоячисининг уйига Марғилон шаҳар суд ижрочилари Хусан Умурзақов ва Убайдулла Мирзаевлар келишиб, унинг 43 минг 520 сўмлик мол-мулкини рўйхатга олишган. Бу Мўътабар Тожибоевага қарши олиб борилаётган эски бир суд ишининг давоми эканлигини 3 январдаги хабаримизда билдирган эдик.

Энди Мўътабар Тожибоева 5 кун ичида ўша суднинг қарорида кўрсатилган миқдордаги жаримани тўлаши лозим. Акс холда унинг суд ижрочилари томонидан хатланган мол-мулки давлат фойдасига мусодара қилинади.

9 январь 2004 йил

аrchive.muslimuzbekistan.com/uzb/uznews

 

Тавсия этинг / Поделиться / Share:
  • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
  • Facebook
  • Twitter
  • Blogger
  • email
  • PDF
  • Print
  • RSS
  • Одноклассники
  • Add to favorites
  • В закладки Google
  • LiveJournal
  • Мой Мир

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.