20.10.2012 кунлик архив
Икки нафар ўзбек ҳуқуқ фаоли озодликка чиқди
Ўн беш суткага қамалган ҳуқуқ ҳимоячиси Ўктам Пардаев ва мухолифатчи Фахриддин Тиллаев куни кеча уйларига қайтдилар.
Тожикистонлик собиқ мулозимга умрбод қамоқ жазоси таҳдид қилмоқда
Тожикистоннинг Исфара туманидаги Кимё корхонаси собиқ раиси Низомхон Жўраевга мамлакат Бош прокуратураси томонидан янгитдан айблов билдирилди.
Бу борада “Жараён”га унинг адвокати Файзинисо Воҳидова маълум қилди.
Қирғизистонда Ҳажолди эмловидан бир аёл нобуд бўлди
Ҳаж сафари олдидан эмланган ўшлик 66 ёшли Ҳабибахон Пирдавсханова беш кун иситма билан ётганидан кейин ҳаётдан кўз юмди. Аянинг турмуш ўртоғи Султонхон Пирдавсханов эса ҳалигача касалхонада даволанмоқда.
Тожикистон: судьяга кислота сочган қария саккиз йилга кесилди
Шу йилнинг ёзида Исфара шаҳар суди судьяси Абдуҳамид Давроновнинг юзига кислота сепиб юборган 80 ёшли Зайнулобиддин Жўраев Тожикистон Жиноят кодексининг “судьяга нисбатан зўравонлик” ва “оғир жисмоний зарар етказганлик”да айбдор деб топилди.
Халқаро Амнистия Тожикистон президенти эътиборини қийноқ қурбонлари тақдирига қаратди
Халқаро Амнистия ташкилоти Тожикистон президенти Имомали Раҳмонни мамлакат ҳибсхона ва қамоқхоналарида тез-тез қайдга олинаётган қийноқларга барҳам беришга чақирди.
Эълон: 10 декабрь Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси 64 йиллиги ва Қийноқларга қарши конвенциянинг 28 йиллиги нишонланади
Муҳтарам муштарий!
10 декабрь, Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон деларацияси 64 йиллиги ва Қийноқларга қарши конвенция қабул қилинишининг 28 йиллиги муносабати билан “Жараён” нашрида бу кунларга бағишланган ҳужжатлар, таҳлилий мақолалар, фото ва видео материаллар чоп қилинади.
Агар сизда бу мавзуларга оид материаллар бўлса, уларни info@jarayon.com электрон манзилига йўллаш орқали сайтимизда чоп қилиш имкониятига эга бўласиз.
“Жараён” таҳририяти.