04.06.2013 кунлик архив
TeliaSonera инсон ҳуқуқларини ҳурмат қилишини исботлаши лозим
“Ўтюраклар клуби” инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш халқаро ташкилоти Швециянинг йирик телекоммуникация ширкати бўлмиш TeliaSoneraнинг Ўзбекистондаги фаолияти билан боғлиқ воқеаларни диққат билан кузатиб бормоқда.
Жорий йил май ойи ўрталарида Швеция телеканали орқали TeliaSoneraнинг президент Ислом Каримов тўнғичи Гулнора Каримова ва Ўзбекистоннинг ҳукуматпараст тузилмалари билан ўзаро коррупцион муносабатлари ҳақида ҳикоя қилувчи ҳужжатли фильм намойиш қилинди.