08.06.2013 кунлик архив
Толиб Ёқубов таржимаси: Каримов ва биз деворнинг икки томонидамиз
Жиззахлик, рус миллатига мансуб бир дўстимнинг айтганларини мен, Толиб Ёқубов, оққа кўчирдим ва ўзбек тилига таржима қилдим.
Бугун, эрталаб 8 ларда, кутилмаганда мен ўзимни Каримов, дея ҳис қилдим. Бутунлай эмас, озгинагина. Жиззахдан чиқиб, машинамда Самарқанд томон кетаётган эдим. Бир вақт қарасам нимадир ўзгарган, бошқача. Олдинда биттаям машина йўқ, йўл бўм-бўш. Мени ҳеч ким қувиб ҳам ўтмаяпти, чап эшикка ўрнатилган ойнага қарасам, орқадаям машина йўқ. Ҳеч ким.