30.07.2013 кунлик архив
Кремль ўзбек қочқинларига нисбатан ўз сиёсатини қайта кўриб чиқиши керак
Бутун дунё “Сноуден иши” – бир неча ҳафтадан буён бошпана изловчи шахс сифатида Россия ҳудудида қолаётган АҚШ Марказий разведка бошқармаси собиқ ходими Эдвард Сноуден тақдири ва фаолиятини диққат билан кузатиб бормоқда.
“Ўтюраклар клуби” инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш халқаро ташкилотининг эътиборини Эдвард Сноуден фаолияти билан боғлиқ факт эмас, балки президент Владимир Путиннинг америкалик қочқин ва Россия Федерацияси ҳудудидан бошпана излаётган барча шахслар борасида айтган нутқи тортди.
Путин Эдвард Сноуденга нисбатан Россия позициясини изоҳлар экан, жумладан бундай деди: “Россия мамлакатимиздан бошпана излаётган қочқинларни ҳеч қачон бериб юбормаган ва бериб юбормайди ҳам”.
“Ўтюраклар клуби” инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш халқаро ташкилоти Владимир Путиннинг айтганларини сохталик ва иккиюзламачилик, дея баҳолайди.