“Менинг муаммоимда қатнашганларга ўз миннатдорчилигимни билдираман. Сизга раҳмат ҳурматли Муътабар опа. Сўнгги уч ой ичида бўлиб ўтган воқеаларни менга нисбатан адолатсизлик, дея баҳолайман. Ахир мен бирорта жиноят содир қилмадим, аксинча алимент ундириш учун қонуний равишда ҳуқуқларимни ҳимояламоқчи бўлдим. Бироқ алимент ўрнига қизимнинг отаси, адвокат Миролим Одиловнинг хотини Галина ва ўғли Миркомил томонидан калтакландим”, деб ёзар экан 23 июль куни ёзган хатида Ленара Шабанова, шу муддат ичида мурожаат қилгани адвокатлар, маҳаллий ҳуқуқ ҳимоячилари унга ёрдам бермагани, аксинча турли тўсиқлар яратганидан шикоят қилган.
Iyul 2013 ойлик архив
Кремль ўзбек қочқинларига нисбатан ўз сиёсатини қайта кўриб чиқиши керак
Бутун дунё “Сноуден иши” – бир неча ҳафтадан буён бошпана изловчи шахс сифатида Россия ҳудудида қолаётган АҚШ Марказий разведка бошқармаси собиқ ходими Эдвард Сноуден тақдири ва фаолиятини диққат билан кузатиб бормоқда.
“Ўтюраклар клуби” инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш халқаро ташкилотининг эътиборини Эдвард Сноуден фаолияти билан боғлиқ факт эмас, балки президент Владимир Путиннинг америкалик қочқин ва Россия Федерацияси ҳудудидан бошпана излаётган барча шахслар борасида айтган нутқи тортди.
Путин Эдвард Сноуденга нисбатан Россия позициясини изоҳлар экан, жумладан бундай деди: “Россия мамлакатимиздан бошпана излаётган қочқинларни ҳеч қачон бериб юбормаган ва бериб юбормайди ҳам”.
“Ўтюраклар клуби” инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш халқаро ташкилоти Владимир Путиннинг айтганларини сохталик ва иккиюзламачилик, дея баҳолайди.
Ёлғиз она ўзбек судида ўз ҳуқуқини ҳимоя қила олди
Ўзбекистон Маъмурий жавобгарлик кодексининг учта моддаси билан айбланиб, шу йилнинг 23 май куни жиноий ишлар бўйича Тошкент шаҳар Юнусобод туман суди қабул қилган қарори асосида 1 591 800 сўм миқдорда жаримага тортилган Ленара Шабановага нисбатан иш тўхтатилди.
Бу борада Ленара Шабанова “Ўтюраклар клуби” инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш халқаро ташкилоти раҳбари Мўътабар Тожибоева номига ёзган миннатдорчилик хатида маълум қилган.
Туркманистон президенти: Шавла кетса, кетсин…
21 июль куни навбатдаги байрамни – Туркманистон Соғлиқни сақлаш ва тиббиёт саноати ходимлари кунини нишонлади. Байрам арафасида тиббиёт соҳасидаги янги объектлар пойдевори қўйилиши ва очилиши бўйича тантанавор тадбирлар бўлиб ўтди. Ашхободликларга бу тантаналар ғам-андуҳ, руҳий зўриқиш ва таҳқирланишдан бошқа нарса ҳадя қилгани йўқ.
Малакали стоматологлар етишмаётган (бошқа мутахассисларни ҳам етарли деб бўлмайди) бир пайтда Ашхободда улкан олти қаватли Стоматологик марказ очилди.
Ўзбек суди Турсуновни рецидивист дея тан олди ва ўн олти йилга озодликдан маҳрум қилди
“Жараён” журналистлари ўзларининг Ўзбекистондаги манбалари ёрдамида жорий йилнинг баҳорида Алматидан Тошкентга экстрадиция қилинган қочқин Хайрулло Турсунов устидан чиқарилган ҳукм нусхасини қўлга киритишга муваффақ бўлдилар.
“Жараён”га ҳукм нусхасидан маълум бўлишича, 38 ёшли Хайрулло Турсунов устидан суд маҳкамаси Қашқадарё вилоят жиноят ишлари бўйича судида судья А. Элмуродов раислигида очиқ режимда бўлиб ўтган. Турсуновга нисбатан суд ҳукми 2013 йилнинг 6 июнь куни ўқилган.
Ҳуқуқ фаоли Эргашбой Раҳимов озодликка чиқди
Кечаётган ой ўрталарида Қорақалпоғистоннинг Беруний туман ички ишлар бўлими вақтинча сақлаш қамоқхонасидан озодликка чиқарилган ҳуқуқ фаоли Эргашбой Раҳимов ҳимоячиси ШуҳратРустамов ва матбуот вакиллари билан вақтинча алоқани узишини айтган.
Бу борада унинг ҳимоячиси Шуҳрат Рустамов “Жараён”га мана буларни билдирди:
– Эргашбой озодликка чиққанини акаси Қўралбой Раҳимовдан билдим. Ҳол аҳвол сўрашай, деб унинг ўзига телефон қилсам, телефони ўчирилган. Кейин акасидан билсам Эргашбой мен ва журналистлар билан вақтинча алоқага чиқишдан тийилишини айтибди. Негалиги менга номаълум, – деди 23 июль куни “Жараён”га гапирган Ўзбекистон ҳуқуқ ҳимоячилари альянси фаоли Шуҳрат Рустамов.
Патрик Гриффит: АҚШ сенаторларининг мурожаати Ўзбекистондаги инсон ҳақлари вазиятига ижобий таъсир қилишига ишонгимиз келади
Жорий йилнинг июнь ойи охирида АҚШ Сенатининг ўн икки нафар эътиборли аъзоси президент Ислом Каримовга мактуб йўллаб, Ўзбекистондаги уч нафар сиёсий маҳбус ҳимоясига турди. Ўз мактубларида улар бу одамларнинг қамоқда тутиб турилиши икки мамлакат ҳамкорлигига зид келишини айтганлар.
Узоқ муддатли қамоқ жазосига ҳукм қилинган тошкентлик ҳуқуқ ҳимоячиси Аъзам Турғунов, қорақалпоғистонлик журналист Солижон Абдураҳмонов ва Тошкентда ишлаган журналист Дилмурод Саидовнинг соғлиғи, америкалик сенаторларга кўра, уларни жуда хавотирга солган.
Тожикистонлик ўзбеклар жамоаси фаолининг жасади Ўзбекистон ҳудудидан топилгани айтилмоқда
Тожикистон Ички ишлар вазирлигининг 18 июль куни тарқатган маълумотига кўра, Салим Шамсиддиновнинг жасади Ўзбекистон ҳудудидан топилган.
Тожикистондаги Ўзбеклар жамиятининг Хатлон вилояти бўлими раҳбари, 58 ёшли Салим Шамсиддинов шу йилнинг 15 март куни эрталаб уйидан чиқиб кетганча, дараксиз йўқолган эди.
Фарғонада қийноқдан ўлган қирғизистонлик Нозим Мамадалиев ҳақидаги ҳикоя
Қирғизистонлик ҳуқуқ фаоли, қирғиз жамиятидаги ўзбек диаспораси вакиласи, айни пайтда узоқ йиллик қамоқ жазосини ўтаётган Мунира Мамадалиева марҳум укаси Нозим Мамадалиевнинг ҳақ-ҳуқуқлари учун курашиб, адолат қарор топтириш ва бунинг ортидан Ўзбекистонда қийноқлар систематик тус олганини яна бир бор оммага очиқлаш орзусига етмади.
Қирғизистонлик 35 ёшли Нозим Мамадалиевнинг ўлимига сабабчи бўлган шахслар ва омиллар очилмай қолди. Мунира ҳақидаги аввалги мақоламизда ваъда қилганимиздек, бу гал Нозим Мамадалиевнинг оғир қисматидан ҳикоя қилар эканмиз, архив материаллари ва бу фожеани бевосита кузатган шахслардаги маълумотларга таянган ҳолда, имкон қадар мавзуга ойдинлик киритишга ҳаракат қиламиз.
Ўзбекистон: Расмийлар диндорларга босимни кучайтирмоқда
Ўзбекистонда турли конфессияга мансуб диндорларни таъқиб қилиш кўлами сезиларли даражада кенгайди.
Кузатувчилар муқаддас Рамазон ойи кунлари расмийларда тажанглик ҳолати кучайганини қайд этмоқдалар. Шу кунларда Қашқадарё, Жиззах ва Тошкент вилоятларида махфий хизматлар томонидан “тарбиявий суҳбат” ўтказиш учун 15-20 ёшлардаги мусулмон йигитлар қўлга олинган.
Ўгит-насиҳатлардан сўнг улар қўйиб юборилган. “Жараён” журналисти суҳбатдошининг таъкидлашича, “эндиликда итоаткор даҳрийлар сони кўпайган”.
Муҳожир аёл: Биз ҳам Каримов ва унинг атрофидагилардан жирканамиз
Шу йилнинг 19 июнь куни Жиззах вилоятига борган президент Ислом Каримов ўзбекистонлик меҳнат муҳожирларини “дангаса” деб атаб, улардан “одам жирканиши”ни айтгач, ризқ илинжида дунёнинг турли бурчагига сочилиб кетган ўзбекистонликлар давлат раҳбарининг бу сўзига нисбатан ўз норозилигини билдира бошладилар.