28.11.2013 кунлик архив
Москва миграция идоралари ўзбек қочқинларидан ҳуқуқ фаоли Ганнушкинага туҳмат қилишни талаб қилмоқда
Россия Федерал муҳожирлик хизматининг Москва шаҳар бошқармаси ходимлари ўзбекистонлик адвокатнинг фарзандларини қўлга олиб, улардан таниқли ҳуқуқ ҳимоячиси Светлана Ганнушкинага қарши ариза ёзиб беришни талаб қилаётир.
Шу йилнинг 27 ноябрь куни Москвада полиция ўзбекистонлик икки фуқаро – 24 ёшли Хайринисо ва 23 ёшли Чингиз Формановларни қўлга олган. Бу ҳақда “Жараён”га 28 ноябрь куни қўлга олинганларнинг онаси, самарқандлик адвокат Назира Қаршиева маълум қилди.
Сиёсий маҳбус Муҳаммад Бекжон халқаро мукофот лауреатига айланди
Қамоқдаги ўзбек журналисти Муҳаммад Бекжон “Чегара билмас мухбирлар” халқаро ташкилотининг “Матбуот эркинлиги” йиллик мукофотига сазовор бўлди.
Шу йилнинг 27 ноябрь куни қароргоҳи Парижда жойлашган “Чегара билмас мухбирлар” халқаро ташкилоти ўзбек журналисти, сиёсий маҳбус Муҳаммад Бекжон йил сайин бериладиган “Матбуот эркинлиги” (Press Freedom Prize) мукофотининг соҳибига айлангани ҳақида эълон қилди.