Сиёсий маҳбус Муҳаммад Бекжон халқаро мукофот лауреатига айланди

Қамоқдаги ўзбек журналисти Муҳаммад Бекжон “Чегара билмас мухбирлар” халқаро ташкилотининг “Матбуот эркинлиги” йиллик мукофотига сазовор бўлди.

Шу йилнинг 27 ноябрь куни қароргоҳи Парижда жойлашган “Чегара билмас мухбирлар” халқаро ташкилоти ўзбек журналисти, сиёсий маҳбус Муҳаммад Бекжон йил сайин бериладиган “Матбуот эркинлиги” (Press Freedom Prize) мукофотининг соҳибига айлангани ҳақида эълон қилди.

Бу йилги мукофотни топшириш маросими Страсбургда ўтказилди.

Таркибига журналистлар ва ҳуқуқ фаоллари кирган халқаро ҳайъат “Матбуот эркинлиги” мукофотини 1992 йилдан бери бир журналист ва битта янгилик нашрига топшириб келади.

Эслатиб ўтамиз,  Муҳаммад Бекжон “Эрк” газетасининг бош муҳаррири бўлган. У бир неча йилдан буён Ўзбекистон хорижида яшаб келаётган мухолифат лидери, Ўзбекистон “Эрк” демократик партияси раиси Муҳаммад Солиҳнинг укасидир.

Муҳаммад Бекжон 1999 йили ўша йилнинг 16 февралида Тошкентда содир этилган портлашларга алоқадорликда айбланиб, ҳибсга олинганди. У мамлакат расмийлари томонидан ўзига нисбатан билдирилган айбловларнинг барчаси тамоман рад қилган.

1999 йил августида суд Муҳаммад Бекжонни Ўзбекистон Жиноят кодексининг бир неча моддаси бўйича айбдор деб топиб, ўн икки йилга озодликдан маҳрум қилган.

Ўтган йили Муҳаммад Бекжонга белгиланган жазо муддати тугаши лозим эди, бироқ Навоий вилоятининг Зарафшон шаҳрида жойлашган колония маъмурияти уни қамоқхона ички тартибини бузганликда айблаган, шундан кейин суд унга яна беш йиллик қамоқ муддати қўшиб берган.

Шу йилнинг март ойида Муҳаммад Бекжоннинг рафиқаси, айни пайтда уч қизи билан Қўшма Штатларда яшаётган Нина Бекжон уни қамоқхонага бориб кўришга муваффақ бўлган. Мазкур учрашувдан сўнг у журналистларга эрининг аҳволи оғирлигича қолаётгани ва озодликка чиқишдан мутлақо умидини узгани ҳақида маълум қилганди.

“Ўтюраклар клуби” инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш халқаро ташкилоти ва “Жараён” таҳририяти Муҳаммад Бекжонни нуфузли мукофотга сазовор бўлгани билан чин қалбдан табриклайди, унга мустаҳкам соғлиқ ва Ўзбекистон қамоғидан тез орада эсон-омон чиқиб келишни тилайди.

“Жараён” таҳририяти

Тавсия этинг / Поделиться / Share:
  • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
  • Facebook
  • Twitter
  • Blogger
  • email
  • PDF
  • Print
  • RSS
  • Одноклассники
  • Add to favorites
  • В закладки Google
  • LiveJournal
  • Мой Мир
  • Related Posts

    БМТнинг қийноқларга қарши қўмитаси ҳимоясида бўлган Хайрулло Турсунов яна қийноқларга дучор бўлмоқда!
    • May 18, 2019

                                                           Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири Бобожонов Пўлат Раззақовичга; Давлат Хавфсизлик Хизмати раиси Абдусалам Азизовга; Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили Улуғбек Муҳаммадиега; Ўзбекистон бош прокурори Отабек Муродовга;                                                                         Қашқадарё…

    Тавсия этинг / Поделиться / Share:
    • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
    • Facebook
    • Twitter
    • Blogger
    • email
    • PDF
    • Print
    • RSS
    • Одноклассники
    • Add to favorites
    • В закладки Google
    • LiveJournal
    • Мой Мир

    Continue reading
    Олимжон Тўхтаназаров: Мен энди сизлар билан бир сафда тура олмайман!
    • Fevral 22, 2019

    Халқ депутатлари Наманган вилоят кенгаши раиси, Наманган вилоят ҳокими Х.Бозоровга Халк депутатлари Наманган вилоят кенгаши Депутатларига ҳамда O‘zLiDeP депутатларига Олимжон Тўхтаназаровдан ОЧИҚ ХАТ! Бугун 22 февраль куни Наманганда Халқ депутатлари…

    Тавсия этинг / Поделиться / Share:
    • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
    • Facebook
    • Twitter
    • Blogger
    • email
    • PDF
    • Print
    • RSS
    • Одноклассники
    • Add to favorites
    • В закладки Google
    • LiveJournal
    • Мой Мир

    Continue reading