25.06.2014 кунлик архив
Ҳуқуқ фаоллари 29 ўзбек қочқини қамоқда ноҳақ сақланмоқда, деган фикрда
Ҳуқуқни ҳимоя қилиш халқаро ташкилотлари уч йил муқаддам Олмаотадан Тошкентга экстрадиция қилинган 29 нафар ўзбек қочқини қийноқ қурбони бўлиб, ўзбек қамоқхоналарида ноҳақ сақланаётгани юзасидан хавотир билдирмоқда.
Ўтган ҳафтада Франциядаги АСАТ-France (Ўлим жазоси ва қийноқларга қарши насронийлар ассоциацияси) уч йил муқаддам Қозоғистондан Ўзбекистонга экстрадиция қилинган 29 нафар ўзбек қочқини иши бўйича баёнот эълон қилди.
Мирсобир Ҳамидқориев ўзбек ИИВ ертўласида қийноққа тутилмоқда
25 июнь куни жорий йилнинг 9 июнь куни Москва марказида ўғирлаб кетилган ўзбек қочқини Мирсобир Ҳамидқориевнинг онаси “Ўтюраклар клуби” инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш халқаро ташкилоти раҳбари Мўътабар Тожибоева билан телефон орқали боғланиб, унга ўғли Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги ертўласида экани ва у ерда қийноққа тутилаётгани ҳақида маълум қилди.
Бугун, 25 июнь куни, ўзбек қочқини Мирсобир Ҳамидқориевнинг Россия ҳудудидан ўғирлаб кетилгани исботланди.