21.02.2016 кунлик архив

Абдуллоҳ Бухорий суиқасди маҳкамада!

12947

22 февраль куни Истанбулнинг 8-оғир жазо маҳкамасида Собир Шукуров ва Элдор Аслан устидан иккинчи суд мажлиси ўтади. Бу икки шахс 2014 йил 10 декабрь куни Истанбулдаги «Эҳсон Илм» жамияти раҳбари Абдуллоҳ Бухорийга қарши суиқасдда айбланади.

Биринчи суд мажлиси 2015 йил 23 октябрда ўтган. Унда иккала айбланувчи ҳам айбига иқрор бўлмаган.

“Айтсам ўлдирурлар, айтмасам ўлам“. Алишер Илҳомов ким ўзи?!

alisher-ilhamov

Келгуси сонларда, яъни ушбу мақоламнинг давомида Алишер Илҳомовнинг мени қочқинлар муаммоси билан шуғулланишим мумкинмаслиги, бу иш билан шуғулланадиган вакиллари борлиги ҳақидаги тутуруқсиз талаблари ва Гулнора Каримованинг жиноят йўли билан топган ва Швейцарияда музлатилган пулни ўзбеклардан, кенг жамоатчиликдан яширин тарзда тузганлари жамғармага ўтказиш учун қилган уринишларига қаршилик қилганим сабабли, менинг ташкилотимга нисбатан “Молиявий санкция” эълон қилгани, бу санкциядан Сорос жамғармасининг раҳбарлари бехабар бўлсалар-да, бошқа жамғармаларга ҳам менинг ташкилотим Сорос жамғармасининг қора рўйхатига олингани ҳақида ёлғон хабарлар тарқатганликлари, унинг ва шерикларининг бу фитналарига Сорос жамғармасининг 2014-2015 йилларда қисқа муддатда Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқлари дастурлари бўйича ишлаб, кейинчалик ишдан хайдалган ходимаси Анастасия Хозяинованинг қўшган хиссаси ҳақида баён қиламан.

Қийноқлар ороли асираси (1) «Сўзбоши» (аудиокитоб)

СЎЗБОШИ

Мен бу китобимни Мустақил Ўзбекистон дея аталмиш қийноқлар мамлакатида ҳақ-ҳуқуқсиз азоб чекаётган муштипар халқимга, минг бир қийноқлар қурбони бўлган қисматдошларимга, азоблар исканжасида дунёдан бевақт кўз юмган шаҳидларга ва уларнинг яқинларига бағишлайман.

Азоблар оролига маҳкума бу кўнгил бир нарсани хоҳлар, ҳа, фақат бир нарсанигина жуда-жуда орзу қиларди… Шу кўраётган, кўриб қийналаётган ҳадсиз ҳақсизликлар, чексиз азоблар ҳақида ҳаммага ҳайқирса, бу янглиғ бедодликлар хусусида оламга овоза қилса, Ўзбекистон аталмиш шу мўжаз мамлакатни таназзулдан асраб қолса… ана шунларни истарди бу дил.

Бир асар битса, ҳаётий бир асар битсаки, унда “Келажаги буюк давлат” отлиғ ажал оғушида рўй бераётган жамики бедодликлар, адолатсизликлар акс этса, шундай бир китоб бўлса-ки, унинг асносида яратилган фильмда киндик қонимимиз тўкилган мана шу заминдаги мушкул вазият, айбсиз айбдор бўлаётган саноқсиз қисматдошларимизнинг оҳу-ноласи ўз ифодасини топса… Худди ана шу истак исканжасида беҳаловат бўларди кўнгил… Агар шундай асар дунё юзини кўргудек бўлса, уни албатта «Қийноқлар ороли асираси» деб номлаган бўлардим…

Ўзбекистондаги оммавий қамашлар ҳақида давра суҳбати