31.10.2016 кунлик архив

Бош вазирнинг виртуал қабулхонасида: Эски хоммом – эски тос!

 Пресс-релиз № 22, 31.10.2016 йил

%d0%b2%d0%b8%d1%80%d1%82%d1%83%d0%b0%d0%bb

Ўзбекистоннинг муваққат президенти Шавкат Мирзиёевнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида унинг ўзи томонидан асос солинган виртуал қабулхонага мурожаат қилувчилари сони бир неча юз мингга етгани айтилади.

Фуқаролар мурожаатларининг геометрик прогрессия шаклида ўсиб бораётгани эса мамлакатдаги давлат ҳокимияти органларининг аллақачон фалаж ҳолга келгани, суд ҳуқуқ тизимининг коррупция ботқоғидан чиқолмаётгани ифодасидир. Бу қанчалик аччиқ бўлмасин, виртуал қабулхона-ю, ана шу ҳокимиятнинг бошлиғи бўлган энг катта раҳбар томонидан тан олиниши керак.