Oktabr 2016 ойлик архив

Бош вазирнинг виртуал қабулхонасида: Эски хоммом – эски тос!

 Пресс-релиз № 22, 31.10.2016 йил

%d0%b2%d0%b8%d1%80%d1%82%d1%83%d0%b0%d0%bb

Ўзбекистоннинг муваққат президенти Шавкат Мирзиёевнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида унинг ўзи томонидан асос солинган виртуал қабулхонага мурожаат қилувчилари сони бир неча юз мингга етгани айтилади.

Фуқаролар мурожаатларининг геометрик прогрессия шаклида ўсиб бораётгани эса мамлакатдаги давлат ҳокимияти органларининг аллақачон фалаж ҳолга келгани, суд ҳуқуқ тизимининг коррупция ботқоғидан чиқолмаётгани ифодасидир. Бу қанчалик аччиқ бўлмасин, виртуал қабулхона-ю, ана шу ҳокимиятнинг бошлиғи бўлган энг катта раҳбар томонидан тан олиниши керак.

Хушхабар: «Эзгулик» фаоли Бобомурод Раззоқов муддатидан аввал озодликдан чиқарилди!

Пресс-релиз № 21, 25.10.2016 йил

Шу йилнинг 25 октябрь куни Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти Бухоро вилояти бўлими раиси Бобомурод Раззоқов Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги Жазони ижро этиш Бош бошқармаси тизимидаги 64/3-сонли муассасадан озодликка чиқарилди.

“Эзгулик” фаоллари Шайхали қамоқхонасида Ғанихон Маматхонов билан учрашдилар

14523285_10207274764139240_9040563716509568407_n

2016 йилнинг 22 октябрь куни Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти фаоллари Васила Иноятова ҳамда Абдураҳмон Ташановлар Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жазони ижро этиш Бош бошқармаси тизимидаги 64/33-сонли муассасада жазо муддатини ўтаётган ҳуқуқ фаоли Ғанихон Маматхонов билан учрашдилар.

Сиёсий қатағон (сиёсий ва диний маҳкумлар), қийноқ қурбонлари, адолатсиз судлов қурбонлари оқланиб, озодликка чиқарилсинлар!

Ўзбекистонда амнистия акти тўғрисидаги қарор ижроси юзасидан

Б А Ё Н О Т

21

Халқаро ҳамжамиятга

Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш халқаро
ташкилотлари ва институтларига

Ўзбекистон ҳукуматига

Инсон ҳуқуқлари ва демократия учун
курашаётган дунёдаги барча журналистларга

Биз, “Ўтюраклар клуби” инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш халқаро ташкилоти ва Фуқаролик Жамияти «Муқобил Ўзбекистон» Мувофиқлаштириш Кенгаши вакиллари, Ўзбекистонда Амнистия тўғрисида қарор қабул қилингани ҳақидаги хабарни озроқ ҳаяжон ва умид билан қарши олдик.

Сиёсий маҳкумлар янги президентнинг авф чиғириғидан ўтадими?

Пресс-релиз № 19, 11.10.2016 йил

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги хабарига кўра, 2016 йилнинг 10 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг мажлиси бўлиб ўтган ва унда Сенатнинг еттинчи ялпи мажлисини 12 октябрда чақириш ҳақида қарор қабул қилинган. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ялпи мажлис кун тартибида умумий авф масаласи ҳам бор.

Ғайриқонуний тинтувларга чек қўйилсин!

14672668_1073031369462316_2123625076_o

Хориждаги Ўзбекистон фуқаролик жамияти фаолларига нисбатан қўлланилаётган босимлар юзасидан “Ўтюраклар клуби” инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш халқаро ташкилотининг

 БАЁНОТИ

Ҳозирда Норвегияда сиёсий муҳожирликда яшаётган журналист, “Ўтюраклар клуби” инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш халқаро ташкилоти ҳамда “Муқобил Ўзбекистон” Мувофиқлаштириш Кенгашининг “Tug’yon” интернет-радиоси муҳаррири Улуғбек Бакиров Андижондаги яқинларидан ташвишли хабар олди.

2016 йилнинг 9 октябрь, якшанба куни Ўзбекистон вақти билан эрталаб соат 9-9.30 ларда Андижон вилояти Жалақудуқ тумани Охунбобоев шаҳри “Намуна” МФЙда яшайдиган Улуғбек Бакировнинг онаси уйига “Damas” русумли автомашинада 5 нафар бир гуруҳ ҳуқуқ-тартибот ходимлари бостириб келишиб, тинтув ўтказишган.

Улуғбек Бакиров: Мандела юртида ушалган орзу

14599740_1070260579739395_740830221_o

Улуғбек Бакировнинг Жанубий Африка сафари таассуротлари

(ярим расмий, ярим норасмий хотиралар)

“Ўтюраклар клуби” инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш халқаро ташкилоти учун тайёрланган хизмат Ҳисоботидан кейинги ёзилган ҳикоялар.

Матёқуб Матжонов, унинг ўғли Мансур Матжонов ҳамда уларнинг жиноий шерикларидан бизларни ҳимоя қилинглар!

photo_2016-09-17_20-09-30

Матёқуб Матжонов ва унинг ўғли Мансур Матжонов ҳамда уларнинг жиноий шериклари томонидан содир этилган қонунга хилоф қилмишларга қонуний чора кўриш ҳақида.

Ўзбекистоннинг собиқ Президенти қулоғига етиб бормаган муштипар она ноласи!

ҚОЗИДАН РОЗИ ЭМАСМАН! Президентга очиқ хат

Салима Ахназарова: Жаноб Президент! Ўғлим Аббос Ахназаровни занжирлаб осиб қўйиб, оғир қийноқларга солган, сохта кўргазма олиш учун уни вахшийларча уриб, ногирон қилиб қўйган Зомин туман ИИБ ЖҚБ бошлиғи Б.Мусурмонов ва унинг ваҳший шериклари жиноий жавобгарликга тортилишини, ИИБнинг ЖҚБ ваҳший ходимлари бир гуруҳ бўлиб туман ИИБ биносида содир этган жиноятни била туриб атай яширган Зомин туман прокурори Б.Р.Соипов ва унинг қонунга итоатсиз терговчиси А.Сакиевга қилмишлариига яраша қонуний чора кўрилишига кўмак беришингизни илтижо қилиб сўрайман.

Эврил Турон-2002 йил: Қоронғу кечада чаққан чақмоқлар!

Азиз дўстим! Менимча туб воқеалардан озми, кўпми хабардорсиз. Шу боис, айрим муҳим ҳолларни ёзиш ила чекланаман. Навоий турмасида Рашид билан бирга бўлдим. Яширинча кўришиб турардик. Уни кўп, жуда кўп қийнашди. Ўзим ёрдамга муҳтож бўлсамда унга имкон даражасида ёрдам қилдим. Агар, эҳтиёт бўлмасам мениям арзимаган баҳона билан ўлдириб юборишлари мумкин эди.

159-модда билан қамалганлар чексиз, чегарасиз қийноқда. Тонгдан шомгача югуртирар, уст – бош кийимларимизда пол ювдирар, ахлат тозалатар, қорга яланғоч ҳайдаб эмаклатар, ғоз юриш қилдирар, эрмакга мадҳияни айтишга мажбур қилишарди. Арзимаган хато учун аёвсиз калтаклаб, изоляторга ташлашади ва ҳакозо…