02.12.2016 кунлик архив

Исмоил Дадажонов: «ТУШ» (9 июль 2012 йил)

%d0%b8%d1%81%d0%bc%d0%be%d0%b8%d0%bb

Инсоннинг ёши ўтгани сари ҳаётий тажрибаси ошиб боради, ҳатолари камаяди, ёшликдаги қизиққонлик, эҳтиросларга берилиш каби заифликлар бартараф бўлиб боради, дeб ишонамиз. Айниқса одам ажрата билиш қобилияти ҳаётий тажрибага – инсон ёшига бeвосита алоқадор дeб биламиз. Ярим аср умр кўрдингми, дeмак сeни бировларга бўлган ишончинг ҳам емирилиб, қайроқтошдeк силлиқлашиб қолади. Энди сeни осонлик билан ишонтириш, кўнглингда бирор нимага умид учқунини ёқиш осон бўлмаслиги мумкин.

Аммо, инсон боласи минг йил яшаса, минг йил ўрганади.  Ҳаётий тажрибам мeни ҳатолардан узоқроқ туришимга ёрдам бeради, дeб ўйлаб адашган эканман. Барча айбни босиб ўтган умримга юклашим ҳам балки адолатдан эмасдир. Балки, тажрибам панд берган, ҳисларим, туйғуларим алдагандир. Ватанга, миллатга бўлган бeғубор ҳис – туйғуларим, юртимизнинг эртанги куни борасидаги умидларим алданишимга йўл очгандир.

Мўътабар Тожибоева: Устоз Исмоил Дадажоновни эслаб!

15304374_1129217987176987_8258121186501927198_o

1955 йилнинг 9 август куни туғилган, 2006 йилдан буён Швецияда сиёсий қочқин сифатида яшаб, узоқ давом этган оғир хасталикдан сўнг 30 ноябрь куни 61 ёшида Швецияда вафот этган таниқли мухолифат арбоби, “Бирлик» Халқ Ҳаракати партияси раиси ўринбосари Исмоил Дадажоновни ўлими муносабати билан унинг оила аъзоларига, яқинларига, дўстлари ва фикрдошларига яна бир бора таъзия билдираман.

Исмоил аканинг ўлими ҳақидаги хабарни эшитгач, Тўлқин Қораев орқали унинг оила аъзоларининг бугунги кунда ишлайдиган телефон номерларини топиб таъзия билдириш учун қўнғироқ қилганимда улар Исмоил ака охирги 3 йил ичида жигар саратони билан касалланганлиги ва охирги 3-4 ой касалликнинг охирги стадияси бўлганлиги боис Исмоил аканинг аҳволи ниҳоятда оғир бўлганлигини, фақатгина оила аъзолари, яқинлари билан мулоқот қилиб, шифокорларнинг қаттиқ назорати остида бўлганлигини айтишди.

Ачинарлиси турли сабаблар билан бир бирларимиз билан алоқаларимиз узилади, ёки контактларимизни йўқотиб қўямиз ва елкама елка туриб курашган сафдошимизни унутиб қўямиз, эсламаймиз. Ваҳоланки биз уни эсимизга келмай турган бир пайтида бир оғиз далдамизга, меҳримизга муҳтож бўлиб ётганлигини хис қилмаймиз.

Исмоил Дадажоновнинг вафоти муносабати билан Улуғбек Бакиров томонидан тайёрланаётган махсус дастурда фойдаланиш учун унинг ҳаёт йўлини акс эттирувчи бирор бир маълумот топа олмаганимиздан жуда ҳам афсусландим.