Dekabr 2016 ойлик архив

Ўғлимни қийнаб ўлдирилишида иштирок этган «ёлланма адвокат»га қўзғатилган интизомий иши муҳокамасида иштирок этишим шарт!

Диққат эълон!

Ярим йилдан буён Тошкентда сақланаётган Дилфуза Ибодованинг паспорти Мирзиёев билан биргаликда Бухорога сафар қилди ва эгасига етиб борди!

2016 йилнинг июнь ойида чиқиш визаси учун паспортини ОВИРга топширган Дилфуза Ибодова мана ярим йилдан ортиқ муддатдан буён паспортсиз юрган эди. Ҳаттоки 4 декабрь кунги бўлиб ўтган президентлик сайловларида ҳам паспорти йўқлиги боис қатнаша олмаганди. Дилфузанинг паспортини беришларини қилган талабларига «Паспортингиз ҳали Тошкентдан қайтмаган, кутинг» деган бахона билан чегараланишганди.

“Фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини бузадиган хатти-харакатлар ва қарорлар устидан келтирилган шикоятларни судларда кўриш амалиёти тўғрисида» Олий суд Пленуми қарори

2002-%d0%b9%d0%b8%d0%bb%d0%b4%d0%b0-%d0%b6%d0%b8%d0%b1-%d1%84%d0%b0%d1%80%d0%b3%d0%be%d0%bd%d0%b0-%d0%b2%d0%b8%d0%bb%d0%be%d1%8f%d1%82-%d1%81%d1%83%d0%b4%d0%b8%d0%b4%d0%b0

Ўзбекистон Республикаси Олий Суди Пленумининг 1998 йил 11 сентябрь кунги 18 сонли ҚАРОРИ

Қ А Р О Р И

№ 18.  11-сентябрь 1998 йил

“Фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини бузадиган хатти-харакатлар ва қарорлар устидан келтирилган шикоятларни судларда кўриш амалиёти тўғрисида”. (Пленумнинг 1996 йил 19-майдаги,  1998 йил 11-сентябрдаги Пленумда қўшимча ва ўзгартиришлар киритилган 18-сонли қарори).

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан 1995 йил 30-августда қабул қилинган «Фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини бузадиган хатти-харакатлар ва қарорлар устидан судга шикоят қилиш тўғрисида»ги Қонун Фуқароларнинг давлат органлари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, жамоат бирлашмалари Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ёки мансабдор шахсларнинг фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини бузувчи ғайриконуний хатти-харакатлари (қарорлари) устидан  судга мурожаат қилиш имкониятини анча кенгайтирди.

Эзгулик: Расмийлар маҳкум Солижон Абдураҳмоновнинг иддаоларини рад қилмоқда

%d1%81%d0%be%d0%bb%d0%b8%d0%b6%d0%be%d0%bd-%d0%b0%d0%b1%d0%b4%d1%83%d1%80%d0%b0%d1%85%d0%bc%d0%be%d0%bd%d0%be%d0%b2

Шу йилнинг 12 ноябрь куни Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти фаоллари Васила Иноятова ҳамда Абдураҳмон Ташанов Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги Жазони ижро этиш Бош бошқармаси тизимидаги 64/51-сонли муассасада журналист ва ҳуқуқ ҳимоячиси Солижон Абдураҳмонов билан учрашган эди. Жамиятимиз томонидан шу муносабат билан тарқатилган пресс-релизда маҳкумнинг “Эзгулик”чиларни таънамуз иддаолар билан кутиб олгани, яъни фаолларнинг маҳкум мурожаати ва хатлари керакли манзилга етиб бормаётганидан шикоят қилганини ёзгандик.

Бугун – Абдуманноб Пўлатнинг 65 ёшли юбилейи кунидир!

%d0%b1%d0%b5%d0%b7-%d0%bd%d0%b0%d0%b7%d0%b2%d0%b0%d0%bd%d0%b8%d1%8f

“Одамий эрсанг, демагил одамий
Ониким йўқ, халқ ғамидин ғами.”
Алишер Навоий

Бугун – 2016 йилнинг 16 декабрь, муборак жума куни.

Бугун – Ўзбек мухолифатининг намоёндаси, инсон ҳақлари фаоли, йирик олим, фан, жамоат ва сиёсат арбоби, бебаҳо инсон, Ўзбек халқининг забардаст фарзанди Устоз Абдуманноб Пўлат туғилган кун!

Абдуманноб Қаюмович ҳаёт бўлганларида бугун муборак 65 ёшини қарши олган бўларди…

Диққат янгилик! Ўзбекистон шароитида илк бора қийноқларда иштирок этган ёлланма адвокатга интизомий иш қўзғатилди!

Бу янгилик Ўзбекистон шароитида биринчи  марта дуч келинаётган янгиликдир. Биринчи марта қийноқ қурбони бўлиб, ваҳшиёна қийноқлар қўлланилгани натижасида қилмаган жиноятларини қилганлигини тан олишга мажбур бўлганини баён қилганида, ёлланма адвокатнинг жиноятлари ҳақида баён қилганида судьялар қулоқ тутмаган, бу жиноий хатти харакатларга ҳуқуқий баҳо бериб зудлик билан ажрим чиқариш ўрнига қийноқ қурбонини жиноятчи дея уни узоқ йилларга қамоқ жазосига хукм қилинган бир пайтда ўша маҳкумдан ҳақиқий ҳолат бўйича фикрларини баён қилишни сўралиши, ўша маҳкумнинг берган кўргазмаси асосида ёлланма адвокатга нисбатан интизомий иш қўзғатишга қарор қилиниши – бу Ўзбекистон шароитида тасаввур қилиш мумкин бўлмаган янгиликдир. Бу янгилик Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари устивор мамлакатлар сафига қўшилиши мумкинлигига умид уйғотадиган янгиликдир. 

Эслатиб ўтамиз: Илҳом Ибодовнинг қийнаб ўлдирилгани ва Раҳим Ибодовнинг адолатсиз судлов натижасида 8 йилга қамоқ жазосига хукм қилингани борасида «Ўтюраклар Клуби» Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш халқаро ташкилоти Мўътабар Тожибоева номидан 25 июль куни БМТ инсон ҳуқуқлари кўмитаси ҳамда Қийноқларга қарши кўмитасига шикоят топширилган.

Мўътабар Тожибоева: Инсон ҳуқуқлари олий қадрият!

e2-p1010066

Улуғбек Бакиров: Мўътабар опа, бугун, 10 декабрь, инсоният тарихидаги 3 та муҳим кун!

Бугун, Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси қабул қилинганлигига 68 йил, инсон ҳуқуқи кунига 66 йил ҳамда «Қийноқ ҳамда муомала ва жазолашнинг шавқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни хўрловчи турларига қарши Конвенция» қабул қилинганлигига 32 йил тўлди. Бир сўз билан айтганда, бугун дунёда инсон ҳуқуқлари ва ҳуқуқбонлар куни. Аввало, сизни ва сиз орқали барча ҳуқуқ ҳимоячиларни шу байрамлар муносабати билан табриклаймиз.

Дунёдаги энг машаққатли, энг ҳаловатсиз ва айни дамда энг хавфли касблардан бири бу шубҳасиз ҳуқуқбонликдир. Қолган соҳалардаги инсонлар аввало ўзларининг, оилаларининг, ўз яқинларининг ҳимояси ва фаровонлиги учун ишласалар, айнан, ҳуқуқбонлар ўзлари учун эмас, ўзгалар учун, ўзи танимаган билмаган инсонлар учун ишлайди. Уларнинг ирқи, жинси, миллати, дини, тили, ижтимоий келиб чиқиши, маънавий ва маърифий аҳлоқлари қандай бўлишидан қатъий назар улар инсон бўлганлиги учун уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қиладилар. Ҳатто у душман бўлса ҳам.

Инсон ҳуқуқлари Умумжахон Декларацияси

%d0%b0%d0%b0%d0%b0%d0%b0

Инсон ҳуқуқлари Умумжахон Декларацияси 1948 йил, 10 декабрда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 217 A (III) кўрсатмаси орқали қабул қилинган  ва эълон қилинган.

Преамбула

Инсон оиласи барча аъзоларига ҳос бўлган қадр‐қиммат ҳамда уларнинг тенг ва ажралмас ҳуқуқларини тан олиш эркинлик, адолат ва ялпи тинчликнинг асоси бўлишини эътиборга олиб,

Инсон ҳуқуқларини менсимаслик ва оёқ‐ости қилиш одамзод виждонини ўртаётган ваҳшийларча қилмишларга олиб келганини ҳамда кишилар сўз ва маслак эркинлиги соҳиби бўлиб, қўрқув ва муҳтожликдан ҳоли бўлиб яшайдиган дунёни бунёд этиш одамларнинг нуфузли интилиши, деб эълон қилинганлигини эътиборга олиб,

Мўътабар Тожибоева: Жаноб ЭКС! Биздан қўлингни торт!

Ибодовлар иши – режимнинг юзқораси (18+)https://www.youtube.com/watch?v=NgP5-hxIRD8Опубликовано: 27 июл. 2016 г.https://soundcloud.com/tugyon/yangi-kampaniya "Ким айбдор, навбатдаги ким?" номли кампанияда фаол иштирок этинг, азиз ватандошлар!21.06.2016Бугунги эшшитиришимиз TUG'YON радиоси томонидан куни кеча эълон қилинган – "Ким айбдор, навбатдаги ким?" номли янги бир ойлик кампаниянинг тафсилотлари ҳақидадир…*****Диққат: Янги бир ойлик кампания – Ким айбдор, навбатдаги ким?1999 йилда БМТ Бош Ассамблеяси 26 июнни "Халқаро қийноқ қурбонларига ёрдам куни" дея элон қилганди.Баёнотида БМТ ҳукуматлар зиммасида қийноқ қурбонларини ҳимоя қилиш вазифаси борлигини эслатган.Бироқ БМТ Қийноқларга қарши қўмитасига кўра, тергов пайтида ва ё қамоқда экан қийноққа тутилган шахслар, агар халқаро ташкилотларни бу ҳақда хабардор этсалар, қатағонларга дучор бўлмоқдалар.Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Қийноқларга қарши конвенциясини бир юз қирқ икки мамлакат ратификациядан ўтказган бўлса-да, бироқ қийноқларга чек қўйилган, деб айтиш ҳали эрта.Ушбу кампания ташаббускорлари «Ўтюраклар клуби» инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш халқаро ташкилоти, мазкур ташкилот таркибига кирувчи «Ўтюракли талабалар» ҳаракати, «Қийноқларсиз ҳаёт учун» ташаббус гуруҳи, Муҳожирлар ҳуқуқини ҳимоя қилиш қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Фуқаролик жамиятининг “Муқобил Ўзбекистон” Мувофиқлаштириш Кенгаши таркибига кирган бошқа жамоат ташкилотлари ҳамда Европада истиқомат қилувчи бир қатор фуқаролик жамияти фаолларидир.Ўзбекистонда сиёсий қатағон машинасининг гуриллаб ишлашига нафақат 27 йилдан буён мамлакатни бошқариб келаётган авторитар ҳукумат ва у ўрнатган диктаторлик режими, балки унинг ғилдиракларини зимдан мойлаётган, геополитик манфаатлар йўлида инсон ҳуқуқлари ўта қўпол тарзда бузилишига кўз юмаётган кўпчилик сиёсатдонлардан тортиб, тижорий ширкатларгача маънавий айбдор деб хисоблаймиз.Мамлакатда диний экстремизм ва терроризм хавфи бахонасида ўзбек ҳалқини қатағон қилиш сиёсатига баъзи бир ғарб сиёсатчилари иккиюламачилик сиёсатини қўллаб келмоқдалар. Зеро уларнинг маънавий рағбати ва билвосита қўллаб-қувватлови билан қатағон машинаси ҳаракати кун сайин тезлашмоқда. Айнан шунинг учун хам бошланадиган бир ойлик кампаниямизни «Ким айбдор?! Навбатдаги ким?!» деб номладик. Эслатиб ўтамиз, сиёсий қатағон қурбонларини ҳимоя қилиш ва уларни кўллаб кўвватлаш максадида 2014 йилда ташкил этилиб, шу бугунги кунгача давом этиб келаётган “Ким айбдор, навбатдаги ким?!” кампаниямизни бу йил 26 июнь "Халқаро қийноқ қурбонларига ёрдам куни" муносабати билан қийноқ курбонларининг тақдирига қаратамиз.Биз ўзбекистон хукумати – диктатура режимининг қурбонларига бағишлаб кампаниямиз давомида ўзбек миллатининг бошига тушаётган кулфатларга лоқайд бўлмаган барчани Ўзбекистонда давом этиб келаётган инсон ҳуқуқлари бузилишларига «Йўқ!» дейишга чақирамиз… (Изоҳ: Мавзу тафсилотлари билан эшиттиришимиз давомида тўлиқ танишишингиз мумкин)…

Posted by Мўътабар Тожибоева Мутабар Таджибаева on Saturday, August 20, 2016

 

10 декабрь – Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон Декларацияси қабул қилинганига 68 йил тўлади. Айнан шу куни инсон ҳуқуқлари куни сифатида ҳам нишонланади.  10 декабрь  куни «Қийноқ ҳамда муомала ва жазолашнинг қаттиқ, шафқатсиз, инсонийликка зид ёки қадр-қимматни камситувчи турларига қарши конвенция»нинг имзоланганига 32 йил тўлади. 

Мана шу кун муносабати билан 10 декабрь куни “Менинг мурдамдан қўлингни торт!” деб номланган танқидий мақола чоп қилишга қарор қилдик. Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясининг 7‐моддасида “Барча одамлар қонун олдида тенгдир ва, сира айирмачиликсиз, қонун томонидан баббаравар муҳофаза этилиши ҳуқуқига эгадир. Барча одамлар мазкур Декларацияни бузадиган ҳар қандай камситишдан тенг муҳофаза қилиниш ҳуқуқига ва ана шундай камситишга гиж‐гижлашдан тенг муҳофаза қилиниш ҳуқуқига эгадирлар” дейилган.

Бизнинг 10 декабрь куни чоп қилмоқчи бўлган “Менинг мурдамдан қўлингни торт!” номли танқидий мақоламизда куни кеча Декларациянинг айнан мана шу моддасини қўпол равишда бузиб, айирмачилик қилиш, камситиш ва гиж гижлаш орқали бизнинг ташкилотимиз фаоллари, биз билан ҳамкорликда фаолият юритувчи ҳамкорларимизнинг меҳнатларига нисбатан бехурматлик қилиб, туҳматлар тарқатиб, ҳақорат қилган кимсалар ва уларнинг бундай харакатларига сабаб бўлган биз хабардор бўлган далилларни жамоатчиликка ошкор қиламиз.

Исмоил Дадажонов: «ТУШ» (9 июль 2012 йил)

%d0%b8%d1%81%d0%bc%d0%be%d0%b8%d0%bb

Инсоннинг ёши ўтгани сари ҳаётий тажрибаси ошиб боради, ҳатолари камаяди, ёшликдаги қизиққонлик, эҳтиросларга берилиш каби заифликлар бартараф бўлиб боради, дeб ишонамиз. Айниқса одам ажрата билиш қобилияти ҳаётий тажрибага – инсон ёшига бeвосита алоқадор дeб биламиз. Ярим аср умр кўрдингми, дeмак сeни бировларга бўлган ишончинг ҳам емирилиб, қайроқтошдeк силлиқлашиб қолади. Энди сeни осонлик билан ишонтириш, кўнглингда бирор нимага умид учқунини ёқиш осон бўлмаслиги мумкин.

Аммо, инсон боласи минг йил яшаса, минг йил ўрганади.  Ҳаётий тажрибам мeни ҳатолардан узоқроқ туришимга ёрдам бeради, дeб ўйлаб адашган эканман. Барча айбни босиб ўтган умримга юклашим ҳам балки адолатдан эмасдир. Балки, тажрибам панд берган, ҳисларим, туйғуларим алдагандир. Ватанга, миллатга бўлган бeғубор ҳис – туйғуларим, юртимизнинг эртанги куни борасидаги умидларим алданишимга йўл очгандир.

Мўътабар Тожибоева: Устоз Исмоил Дадажоновни эслаб!

15304374_1129217987176987_8258121186501927198_o

1955 йилнинг 9 август куни туғилган, 2006 йилдан буён Швецияда сиёсий қочқин сифатида яшаб, узоқ давом этган оғир хасталикдан сўнг 30 ноябрь куни 61 ёшида Швецияда вафот этган таниқли мухолифат арбоби, “Бирлик» Халқ Ҳаракати партияси раиси ўринбосари Исмоил Дадажоновни ўлими муносабати билан унинг оила аъзоларига, яқинларига, дўстлари ва фикрдошларига яна бир бора таъзия билдираман.

Исмоил аканинг ўлими ҳақидаги хабарни эшитгач, Тўлқин Қораев орқали унинг оила аъзоларининг бугунги кунда ишлайдиган телефон номерларини топиб таъзия билдириш учун қўнғироқ қилганимда улар Исмоил ака охирги 3 йил ичида жигар саратони билан касалланганлиги ва охирги 3-4 ой касалликнинг охирги стадияси бўлганлиги боис Исмоил аканинг аҳволи ниҳоятда оғир бўлганлигини, фақатгина оила аъзолари, яқинлари билан мулоқот қилиб, шифокорларнинг қаттиқ назорати остида бўлганлигини айтишди.

Ачинарлиси турли сабаблар билан бир бирларимиз билан алоқаларимиз узилади, ёки контактларимизни йўқотиб қўямиз ва елкама елка туриб курашган сафдошимизни унутиб қўямиз, эсламаймиз. Ваҳоланки биз уни эсимизга келмай турган бир пайтида бир оғиз далдамизга, меҳримизга муҳтож бўлиб ётганлигини хис қилмаймиз.

Исмоил Дадажоновнинг вафоти муносабати билан Улуғбек Бакиров томонидан тайёрланаётган махсус дастурда фойдаланиш учун унинг ҳаёт йўлини акс эттирувчи бирор бир маълумот топа олмаганимиздан жуда ҳам афсусландим.