Озодлик радиоси: Наманганда Тожибоеванинг қамалиши “кафолатланган”

13 июль куни Фарғонадаги “Фуқаролик жамияти” халқ ҳаракати вакилларининг наманганлик Аюбхон Баратов ҳимояси учун Наманган шаҳрида норозилик намойиши ўтказишига йўл қўйилмади.

“Норин постида фарғоналик ҳуқуқ ҳимоячиларини бир гуруҳ милиция ходимлари кутиб олди. Наманган шаҳри ИИБ бошлиғи Икром Қўлдошев менга “ҳунарларимни” Фарғонада ёки Тошкентда қилишим мумкинлиги, Наманганда эса қамалишим кафолатли экани тўғрисида огоҳлантирди”, – деди М.Тожибоева.

Шу куни фарғоналик ҳуқуқ ҳимоячилари Норин туманига ўтишдаги постда ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари томонидан тўхталиб, Наманган вилоятига киритилмади.11 июль куни Наманган шаҳрида яшовчи Аюбхон Баратов ҳуқуқ-тартибот органларининг ўзининг очиқда юриб сўроқ қилиниши, тергов одилона олиб борилиши тўғрисидаги ваъдаларига ишониб, яқинлари ва фарғоналик инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари билан бирга ИИБга келган эди.

Аммо милиция ходимлари ўз оёғи билан келган шахсни гўёки ушлаш операцияси ўтказилаётгандек куч ишлатиб, ҳибсга олганди. А.Баратов фирибгарлик (Жиноят кодексининг 168-моддаси) ва собиқ турмуш ўртоғига тан жароҳати етказиш (277-модда) жиноятларини содир этишда айбланмоқда.

А.Баратов иши юзасидан тергов ҳаракатлари олиб бораётган терговчи Равшан Назаров айбланувчини эҳтиёт чораси сифатида ҳибсда сақлаш ва ишда фарғоналик ҳуқуқ ҳимоячиси Мўътабар Тожибоеванинг ҳимоячи сифатида иштирок этишини тақиқлаш тўғрисида қарор чиқарган.

М.Тожибоеванинг маълум қилишича, айнан шу сабабларга кўра А.Баратовнинг яқинлари ва фарғоналик ҳуқуқ ҳимоячилари 13 июль куни Наманган ИИБ биноси олдида норозилик акцияси ўтказишни режалаштирган. Бу ҳақда бир кун аввал тегишли идораларни огоҳлантирган.

“Норин постида фарғоналик ҳуқуқ ҳимоячиларини бир гуруҳ милиция ходимлари кутиб олди. Наманган шаҳри ИИБ бошлиғи Икром Қўлдошев менга “ҳунарларимни” Фарғонада ёки Тошкентда қилишим мумкинлиги, Наманганда эса қамалишим кафолатли экани тўғрисида огоҳлантирди”, – деди М.Тожибоева.

Тавсия этинг / Поделиться / Share:
  • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
  • Facebook
  • Twitter
  • Blogger
  • email
  • PDF
  • Print
  • RSS
  • Одноклассники
  • Add to favorites
  • В закладки Google
  • LiveJournal
  • Мой Мир
  • Related Posts

    Андижон қатлиоми фитналари: Далиллар тилга кирганда – Андижон ва Фарғона вилояти медицина муассасалари жавоблари
    • May 13, 2019

      Француз тили ўқитувчиси Умид Абдуназаров Абдубакирович ўзини «паталогоанатом» эканлиги, Андижон фожиаси қурбони ва 2005 йилнинг сентябрь ойидан 2006 йилни февраль ойигача Андижон ўликхонасида мажбурий тарзда ишлаганлиги, Ўзбекистонда оммавий тарзда…

    Тавсия этинг / Поделиться / Share:
    • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
    • Facebook
    • Twitter
    • Blogger
    • email
    • PDF
    • Print
    • RSS
    • Одноклассники
    • Add to favorites
    • В закладки Google
    • LiveJournal
    • Мой Мир

    Continue reading
    Андижон қатлиоми фитналари: Далиллар тилга кирганда – Қўқон Автотранспорт Коллежи
    • May 13, 2019

    Умид Абдуназаров 2006 йилнинг февраль ойидан бошлаб ҳаёти хавф остида қолгани учун Ўзбекистонни тарк этганлиги ҳақида афсона тўқиркан, аслида у 2006 йилнинг 2 сентябрь кунигача Қўқон шаҳридаги 32-сонли иқтисослаштирилган давлат…

    Тавсия этинг / Поделиться / Share:
    • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
    • Facebook
    • Twitter
    • Blogger
    • email
    • PDF
    • Print
    • RSS
    • Одноклассники
    • Add to favorites
    • В закладки Google
    • LiveJournal
    • Мой Мир

    Continue reading