Америкалик дипломат жиззахлик ҳуқуқбонлар билан учрашди

АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Жорж Крол шу йилнинг 12 декабрь куни Жиззах вилоятига сафар қилди.

Куннинг биринчи ярмида америкалик дипломат Жиззах вилоят ҳокими С. Исмоилов, вилоят прокурори Б. Жамолов ва сенат аъзолари билан, куннинг иккинчи ярмида эса Жиззах вилоятида фаолият юритаётган ҳуқуқ фаоллари билан учрашди.

Жорж Крол жиззахлик ҳуқуқ фаоллари билан таниқлик ҳуқуқбон Бахтиёр Ҳамроев хонадонида суҳбатлашди. Элчи билан учрашувда Ҳамроевдан ташқари ҳуқуқ фаоллари Зиёдулло Раззоқов ва Ўктам Пардаевлар иштирок этишди. Уларнинг эътирофича, америкалик меҳмон билан суҳбат очиқ ва самимий руҳда бўлди. Соғлиғи ёмонлашгани туфайли ҳуқуқбонлик фаолиятини тўхтатганлигини эълон қилган  Бахтиёр Ҳамроев элчига Жиззахда фуқаролик жамияти фаолларига нисбатан тазйиқлар ортиб бораётганлиги, уларнинг навбатма-навбат жазога тортилаётгани ҳақида сўзлади. Бундан хавотирда эканини қўшимча қиларкан, Ҳамроев Жорж Кролга шу кунда жиззахлик ҳуқуқ фаолларига маънавий қўллов ва ёрдам кераклигини ҳам алоҳида эслатиб ўтди.

Бахтиёр Ҳамроев АҚШ элчисига асли касби ўқитувчилик бўлган Зиёдулло Раззоқов ҳам айнан ҳуқуқбонлик билан шуғуллангани учун ўз касбидан мосуво бўлиб, шу кунда ишсиз юргани, яна бир ҳуқуқ фаоли – Ўктам Пардаев шу йилнинг 30 сентябрь куни вилоятда болаларнинг эксплуатация қилиниши юзасидан мониторинг ўтказаётган пайтда Жиззах вилоят ИИБ ходимларининг томонидан ушланиб, 15 суткалик маъмурий жазога тортилгани, ҳуқуқбон яшаб келаётган ҳовлисига ажратилган ер майдони ноқонуний тарзда тортиб олингани тўғрисида ҳам сўзлаб берди.

Ўктам Пардаев эса Крол жанобларига шу кунда ҳибсхонада бўлган яна бир ҳамкасби Саида Қурбонова ҳолидан хабар олишнинг ҳам имкони бўлмаётганини айтди.

Эслатиб ўтамиз, жиззахлик ҳуқуқ фаоли Саида Қурбонова 6 декабрь куни майда безориликда айбланиб, 15 кунга қамалганди.

АҚШ элчиси Жорж Крол, ўз навбатида, жиззахлик ҳуқуқбонлар билан учрашувдан мамнун эканини қайд этаркан, Саида Қурбонова масаласи билан қизиқиб кўришини таъкидлади.

Тавсия этинг / Поделиться / Share:
  • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
  • Facebook
  • Twitter
  • Blogger
  • email
  • PDF
  • Print
  • RSS
  • Одноклассники
  • Add to favorites
  • В закладки Google
  • LiveJournal
  • Мой Мир
  • Related Posts

    Абдуллоҳ Бухорий суиқасди маҳкамада!
    • Fevral 21, 2016

    22 февраль куни Истанбулнинг 8-оғир жазо маҳкамасида Собир Шукуров ва Элдор Аслан устидан иккинчи суд мажлиси ўтади. Бу икки шахс 2014 йил 10 декабрь куни Истанбулдаги «Эҳсон Илм» жамияти раҳбари…

    Тавсия этинг / Поделиться / Share:
    • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
    • Facebook
    • Twitter
    • Blogger
    • email
    • PDF
    • Print
    • RSS
    • Одноклассники
    • Add to favorites
    • В закладки Google
    • LiveJournal
    • Мой Мир

    Continue reading
    Полониум суиқасдига ўхшашликлар
    • Fevral 10, 2016

    https://www.youtube.com/watch?v=qvSRLDP5Mas&feature=youtu.be Тавсия этинг / Поделиться / Share:

    Тавсия этинг / Поделиться / Share:
    • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
    • Facebook
    • Twitter
    • Blogger
    • email
    • PDF
    • Print
    • RSS
    • Одноклассники
    • Add to favorites
    • В закладки Google
    • LiveJournal
    • Мой Мир

    Continue reading