Солижон Абдураҳмонов: “Ижобий ўзгаришлар — ДАВР ТАЛАБИ!”

%d1%81%d0%be%d0%bb%d0%b8%d0%b6%d0%be%d0%bd-%d0%b0%d0%b1%d0%b4%d1%83%d1%80%d0%b0%d1%85%d0%bc%d0%be%d0%bd%d0%be%d0%b2

Пресс-релиз № 23, 14.11.2016 йил

 «Эзгулик»чилар журналист Солижон Абдураҳмонов билан учрашдилар!

2016 йилнинг 12 ноябрь куни Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти фаоллари Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги Жазони ижро этиш Бош бошқармаси тизимидаги 64/61-сонли муассасада “Инсон ҳуқуқлари халқаро қўмитаси” вакили, журналист Солижон Абдураҳмонов билан учрашдилар.

Учрашувда “Эзгулик” раҳбари Васила Иноятова, журналист Абдураҳмон Ташановдан ташқари муассаса вакиллари ҳам иштирок этишди.

Суҳбат маҳкумнинг ўз ҳамкасбларига бироз таъномуз эътирозлари билан бошланди.

С.Абдураҳмоновнинг таъкидлашича, мамлакатда фаолият олиб бораётган ҳуқуқ ҳимоячилари, хусусан, “Эзгулик” жамияти фаоллари унинг озод қилиниши учун етарлича ҳаракат қилишмаяпти. Юборган мурожаатлари бўйича хали хануз бирор жавоб олгани йўқ.

Бу ўринда В.Иноятова ҳукумат идораларига қилган мурожаатларига С.Абдурахмоновнинг ариза ва шикоятлари келмаганлиги ва “Эзгулик” жамиятида Солижоннинг мурожаатлари йўқ эканлиги сабабли, бирор натижага эришилмаганлигини  таъкидлади.

“Солижон аканинг эътирозларини тушунса бўлади, чунки у қамоқхона шароитидан безиган. Биз бу одамдан хафа бўлишга эмас, аксинча кўнглини рухан кўтаришга келганмиз” дейди В.Иноятова.

Аммо ҳуқуқ фаолларининг таъкидлашича, С.Абдураҳмоновнинг аҳволи кўринишидан ёмон эмас. Муассасадаги шароит ва ош-овқатдан ҳам шикояти йўқ. Муассаса ходимларига эътирози йўқ, лекин тезроқ озодликка чиқишни хоҳлайди.

Учрашувда иштирок этган журналист А.Ташанов: “Солижон ака, сизга бир нечта саволларим бор: очиғини айтинг, қийноқлар қўлланиляптими? Сизга қамоқхона ходимлари бирор марта қўл кўтаришдими? Қариндошларингиз билан ўз вақтида учрашяпсизми?”.

Бунга жавобан маҳкум С.Абдураҳмонов: “Абдураҳмон, сиз билан менинг тасаввур ва қарашларимда қийноқ жуда кенг тушунча. Агар менга нисбатан жисмоний қийноқлар хусусида билишни истасангиз, бунақа нарса йўқ, муассаса ходимларининг барчаси болаларим тенги йигитлар. Булардан норозилигим йўқ, овқатлари ҳам ёмонмас. Уйдагилар билан учрашиб турибман. Бироқ, менинг тасаввуримда хатларим шикоят қилаётган идораларга етиб бормаяпти. Сиз “Эзгулик”чиларга эътирозим ҳам шундан, шу масалада кўмакларингиз зарур” дейди.

Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти вакиллари С.Абдураҳмоновга унинг озодлиги учун маҳаллий ва халқаро ташкилотларга қилаётган мурожаатлари, турли минбарларда унинг масаласини кўтараётгани ҳақида гапириб беришди ва уларнинг саломларини етказишди.

Ўз навбатида, С.Абдураҳмонов ҳам ўз вақти билан мамлакатда ижобий ўзгаришлар бошлангани, ҳатто қамоқхонада ҳам “виртуал қабулхона” очилганини эшитиб хурсанд бўлганини таъкидлади.

Учрашувда иштирок этган журналист А.Ташановга кўра, ҳамкасбининг бирдан-бир тилаги озодликка чиқиш бўлиб, ушбу ўринда “Халқаро ташкилотларнинг эътиборидан хурсандман, аммо уларнинг ҳаракатлари самарасиз эканлиги яхши эмас” дейди С.Абдураҳмонов.

“Албатта, мамлакатда ижобий ўзгаришлар бўлади, бусиз мумкин эмас” – дейди С.Абдураҳмонов.

Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти

Тавсия этинг / Поделиться / Share:
  • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
  • Facebook
  • Twitter
  • Blogger
  • email
  • PDF
  • Print
  • RSS
  • Одноклассники
  • Add to favorites
  • В закладки Google
  • LiveJournal
  • Мой Мир
  • Related Posts

    Диктатор Ислом Каримовдан қолган мерос – Маъмурий ҳуқуқбузарлик сиёсий қатағон қуроли (Мақола № 2)
    • Iyun 27, 2019

    Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисига Жиноят ишлари бўйича Хоразм вилоят суди раисига Жиноят ишлари бўйича Урганч туман суди раисига “Ўтюраклар Клуби” инсонҳуқуқларини ҳимоя қилиш халқаро ташкилоти Президенти Мўътабар Тожибоевадан ТАКРОРИЙ МУРОЖААТНОМА…

    Тавсия этинг / Поделиться / Share:
    • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
    • Facebook
    • Twitter
    • Blogger
    • email
    • PDF
    • Print
    • RSS
    • Одноклассники
    • Add to favorites
    • В закладки Google
    • LiveJournal
    • Мой Мир

    Continue reading
    Улуғбек Бакир: Фактлар, рақамлар, кузатишлар (1-қисм). Европада тунги клублар ва ичиш-чекиш қандай?
    • Avgust 23, 2018

    ЕВРОПАДА ТУНГИ КЛУБЛАР ВА ИЧИШ-ЧЕКИШ ҚАНДАЙ? 19.08.2018Улуғбек Бакир Чет элдаги 12 йиллик ҳаётим даврида кўп давлатларга баъзан иш юзасидан, баъзан таътил пайтларда саёҳатга, сафарга бораман. Сафарларимнинг асосий қисми Европа давлатларига…

    Тавсия этинг / Поделиться / Share:
    • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
    • Facebook
    • Twitter
    • Blogger
    • email
    • PDF
    • Print
    • RSS
    • Одноклассники
    • Add to favorites
    • В закладки Google
    • LiveJournal
    • Мой Мир

    Continue reading