«Ўтюраклар клуби» фаоли Маллабоев Исмоилдан ўзбек зиёлиларига очиқ хат
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси рўзномаси «Ҳалқ сўзи» бош муҳаррири Аббосхон Усмоновга
Фарғона вилояти Тошлоқ тумани Арабмозор қишлоғилик фуқаро “Ўтюраклар” Клуби фаоли Исмоил Маллабоевдан
О Ч И Қ Х А Т
Жаноб бош мухаррир!
Шу йил февраль ойининг 18–20 февраль кунлари Сизларни қароргоҳингиз рўпарасида, шундоққина эшикларингиз олдида, Сиз миллат «гуллари»ни ўз пикетим билан («Ўтюраклар» клуби рахбари Мўътабар Тожибоева ҳамкорлигида) «қамал» холатида ушлаб турганимда, шундай улкан иморатда ижод билан банд бўлган, яъни ҳалқнинг дарду–аламларига “шерик” бўлаётган ҳамкорларингиз номидан Сизнинггина командангиз (у ҳам бўлса пикетнинг учинчи куни) чиққанларингиз учун Сиз орқали ҳамкорларингизу, ҳаммангизни байрамларингиз, Матбуотчилар куни билан табриклаб қуйидагиларни Сизларга билдирмоқчиман.
Аввало Сизга айтмоқчиманки, мен ўз виждонимга қарши чиқиб, Сизни на «хурматли» ва на «ака» дея оламан. Агар билсангиз инсоният ўз ҳулқи–атвори билан иккига бўлинган. Буларнинг бири фақат ўзининг нафсини кўйига кириб, унинг хоҳишларига қулоқ солиб, харакат қилади, яшайди. Мен «нафс» деганимда жуда кенг қамровни назарда тутаман.
Булар моддий бойликлар ва амирона туйғулар. Бундайлар учун мен хурмат қилувчи иккинчи тоифа инсонлар ҳар нарсадан юқори қўювчи, виждон амрини бажариш мушкул ва деярли бажариб бўлмайдиган иш.
Сиз «гуллар» биласизларми, нима сабабдан Шарқда Япония ва Хитой (шундай кўп миллионли ҳалқи билан) ва ҳаказолар эса Ғарбда гуллаб яшнамоқдалар? Шу саволни жавобини билганларнингизда эди, мен велосипедда Тошкентга бормаган, сиз эса мени алдамаган бўлар эдингиз!
Энди билсам, бизни алдашни олдиндан режалаштирганингиз учун чет эл мухбирларини биз билан биргаликда қабул қилмаган экансиз, ўғлимни суд қилган қаллоб судья Бўтаевга ўхшаб. Юқоридаги номлари тилга олинган давлатларни гуркираб яшнаётганликларига сабаб Японияда «Харакири»дай муқаддас одат, Хитойда эса Коррупцияга ўлим хукми амалда! Ғарбда эса алдову–қаллобликлар учун дуэлга чиқишган.
Бизларда ҳам бу юқорида санаб ўтилган удумлардан ҳам таъсирлироқ «нарса» бор эдики, хозирда бу муқаддас «нарса» кўплаб хезалаклар сабаб, ўзини муқаддаслигини йўқотди. Бу эса эр кишининг ваъдаси!
Афсуслар бўлсинки, хозирда бизни юртимизда ўз ваъдасини бажара олмаган ўзбек йигити ВИЖДОН азоби нелигини билмайди. «Айтилган гап отилган ўқ» «Айтган сўзларимни қулиман, айтмаганларимга хокимман». Бу нақллар ўз қимматини йўқотди.
Холбуки булар халкимизнинг маънавий, асрий бойликлари эди. Тўғри, бизни Ўзбекистон ҳам юксалмоқда, бойимоқда… фақат юқорида ёзганимдай, маънавий йўқотишлар хисобига ва бойиётганлар эса давлат амалдорлари-ю, уларнинг қалбига «йўл» топа олаётганлар! Аксарият ҳалқ эса ҚАШШОҚ! Ва бу қашшоқлик нафақат моддий, афсуслар бўлсинки ва яна маънавийдир!!!
Мана, Сиз муҳаррирлар, қайси бирларингиз ўзларингиз танлаган нашрларингизни номларига моссизлар??
Сизники «Ҳалқ сўзи»… Мен Сизга 1999 йилда 97 нафар ҳалқ вакиллари имзо чеккан нома билан мурожаат қилдим. Сиз-чи?.. Ундан кейин яна ва яна…
«Фидокор»-чи?… Ж.Сафоев бу муқаддас тушунчани том маъносини ҳам англамаса керак! Яна у ПАРТИЯ нашри!!!
Ҳ.Дўстмуҳаммад даврида «Хуррият» «Автоэкстрансенс аёл» номли бўш мақолани «шов–шув» дея овоза қилди, холбуки ҳақиқий шов–шувни мен унга неча марта таклиф қилгандим.
Афғончи Қўчқор Норқобил А.Жонузоқ билан мени «Ўзбекистон овози»да Алпомишқомат Азим Суюн рахбарлик қилган даврда шундай АЛДАШДИ…
«Даракчи»ни «Извешатель» эмас, «Лапшавешатель»лигини мен «пикет» кунлари бутун дунёга айтдим.
Ўз журнали «Ҳаёт ва қонун» сахифаларида ўзини мақташни хуш кўрадиган «доно ва билимдон ҳуқуқшунос» Файзулла Қиличевни юрагини нафис торларида АДОЛАТ туйғуси ҳеч қачон бўлмаган! Шундай доно ҳуқуқшунос «Зулматдан садолар»га қулоқ солиб, Ватандошларини бугунги ҳайқириқларини эшитмас экан, у каби доно бўлмаган ҳуқуқшунослардан НИМАларни кутиш мумкин???
«Адолат» – Тўхтамурод Тошев… Бу кимсада АДОЛАТ хеч қачон бўлмаган! Шунинг учун ҳам унинг асл башарасини фош этиб пикет ўтказаётган куним 19–февраль куни пора билан қўлга олинди.
«Ишонч» – ўта лоқайд ва ўта қўрқоқ Мирғиёс Қаюмов нафақат ўзига, нафақат «Узсовпроф»га ва хатто ўз «командаси»да биринчи рўйхатда турувчи Эркин ака Воҳидовга бўлган менинг ишончларимни тупроққа кўмди!
Прокурорлар «нонини» еювчи (ўз оғзи билан айтган!) А.Ибодинов менинг хеч қачон босмахона кўрмаган бир асаримга ўз муносабатини ёзиб берди… Менинг ўзимга эса ҳеч қачон муносабатини билдирмайди. Чунки менинг тарафимни олса ўзига – «нон берувчилари»га қарши чиқиши, улар томон бўлса ҲАҚИҚАТга қарши чиқиши керак! Майли, виждони қийнаб ўтсин уни!
«Шарқ юлдузи»… Эҳтимол у қачонлардир «ЮЛДУЗ» бўлгандир. Лекин МУСТАҚИЛЛИК ва Омон Мухтор даврида бу юлдуз сўниб бўлди. Энди , бу ойномада «кенгаш»да турувчи Ўткир Хошимов «икки эшик ораси»да сарсон бўлиб юраверади! «Битик»ларини «Лапшавешатель» ва бошқа дабдабали, жанговор номли газеталарда чоп этиб…!
Ичларингиздан фақат А.Т.Пукемовгина менга ёрдам бера олмаганлиги учун афсусланиб, узрини айтди. У ҳам бўлса, қачонки мен, 2000 йилда Тошкентга бориб хузурига кирганимда!
Сиз эса А.Усмонов, ҳа, нафақат Сиз, мухбирингиз Наби Собир ҳам айёрлигу, қаллобликни Фарғонача нусхасисизлар. Агар Сиз 2000 йилда мени ва марҳум ходимингиз И.Сулаймоновни ўз хузурингизда, хатто ўтиришга ҳам таклиф этмаган бўлсангиз, шу йил 20–февраль куни эса ҳақиқий риёкорликни ўзи бўлдингиз, нафақат ўтиришга ва ҳатто чой ҳам таклиф қилиб! Мухбирингиз Наби Собир эса, хозирда «Қувайт» номини олган Қақир қишлоғида яшай туриб, бу қишлоқда нефть васвасасига тушиб, қудуқ кавлаб нобуд бўлаётган ёшлар ҳақида ҳеч нарса «билмайди» ҳам, «эшитмайди» ҳам! Чунки у ўта тўқ ҳаётдан моддий рухланиб, катта «мақолалар» ёзиш билан банд.
Сиз, миллатим «гуллари»га, ўзбекча–ю, рус тилларида, нусхаларини «По миру» қилиб ёздим. Фарғона вилоят судини раиси Турғунбоев ва унинг «шогирдлари»ни қандай тақдир «хукмронликларини…» Кейинчалик эса унинг Олий суддаги «ҳомийлари-ю» Бош прокуратурадаги ХАТБОЗларни судлашишгача чақириб… яна ва яна ёздим!
Мен ҳалқимни қоқ ўртасида яшаб, ашаддий қашшоқлару миллиордер бойлар билан, Сиз каби «гуллар»у, умрида бирорта ҳам китоб ўқимаган гуллар билан, зилол сувдай ҳалол инсонлар билан-у, ноиложликдан қабихликларга қўл ураётган ожизлар билан, қисқаси ҳалқимизни ҳамма табақаси билан муомила қилган, қилгувчи «пролетариат», Сиз гуллардан билишни истардим: «Ким томондасизлар? Ҳалқ ва шу ҳалқ дардини юқори минбарлардан туриб айтиб, ҳалқпарвар ғояларни илгари сураётган Президент томонмисизлар, ва ёки «Ҳалқимиз ҳар қандай қийинчиликка чидайди, аммо адолатсизликка чидамайди» деб айтаётган Президентимизни огоҳлантиришларига иҳтеъзоли кулиб, ўз АДОЛАТСИЗЛИКларини давом эттираётган «ҳуқуқшунослар» томондамисизлар?
Бу «ҳуқуқшунослардан» қўрқишларингнизни чеки–чегараси борми? Ўтюрак Мўътабар Тожибоева белига белбоғ боғлаб ўз норозилигини билдирмоқда. Сизлар Мўътабарни бу билан нима демоқчи эканлигини ҳеч тушунасиз-ми?
Тошкентда кўрдим, Олий суднинг собиқ раиси У.Мингбоев 42 сахифали «мемуар» ёзибди ўз «фаолияти» даврида АДОЛАТни амалга оширгани ҳақида! Албатта, Маллабоев Исмоилни чақириқлари ҳақида «мемуар»да бирор оғиз сўз йўқ! Қани,бирор мухбирингизни бу «ҳуқуқшунос»ни хузурига жўнатиб, мен ҳақимда сўраттиринг-чи! БИЛИНГ, СИЗ «ГУЛЛАР» «журналист» шундагина ҳақиқий журналист бўла оладики, қачонки у ўз сухбатдошига, бу сухбатдоши КИМ бўлишидан қатъий назар ҳар қандай саволни бера олганидагина…!
Юртимизнинг, замонамизнинг энг кўзга кўринган файласуф–донишмандларидан бири, қаҳрамон–депутат–шоир Мадхиямизнинг муаллифи А.Орипов, юртимиз мустақиллигини энг қора кунларидан бири, 1999 йил 16–февраль куни, машъум воқеалар сабаб ўтказилаётган катта йиғинда, бутун Ўрта Осиё ҳалқлари бу воқеалар сабаб, Тошкент оинаи жахонига диққат–эътиборини қаратган бир паллада, минбардан туриб Ички Ишлар Вазири Алматовга қараб, ҳаммага эшиттириб мурожаат қилди: «Зокиржон ака, уларни ушлаб отиш керак» дея…! Террористларни назарда тутиб.
Ривожланган давлатларда, бир ёқдан инсонпарварликни кўзлаб, бир ёқдан судяларни хатосини йўққа чиқариш учун, ўлим хукмига Мораторийлар эълон қилиниётган бир даврда ўзбек файласуфи Вазирни, хозирда Америка ҳалқи юракларида бир изтироб билан эслайдиган Линч судига ундади.
Кейинроқ эса, 2000 йилнинг ёзини ўрталарида «Би-Би-Си» радиостанцияси бутун дунёга эълон қилди: «1999 йилда Ўзбекистонда 55 та ўлим хукми чиқарилди, 15 таси ижро этилди» дея…!
Ўлим хукмини эса ўрта мактабнинггина тугаллаган оддий ишчини судлашишга чорлаб қилган чақирикларидан қочиб «Арзингизни қаноатлантиришга асос йўқ» дея, хатбозлик–қоғозбозлик қилган судьялар чиқаришган. Абдулла Ориповни ундашларидан рухланганмикин улар??
1998 йил кеч кузида менинг ўғлимни, менинг ПОРАХЎРЛАРга берган бахойим –қиёсим учун қамадилар!!
2002 йил 12–июнда эса мени «иш берувчи» кўзбуямачиларни–ю, касаба уюшма текинхўрларини қилаётган қинғирликларини кўриб, улардан ҚОНУНИЙ харакатлар қилишни талаб қилганлигим учун ишдан ҳайдашди!
Ундан аввалроқ эса, 1998 йилда менга қилинган таъқибу–тайзиқлар ҳақида… яхшиси бу ҳақда «доно ҳуқуқшунос» Файзулла Қиличевдан сўрай қолинг.
У.Мингбоев эса ўз раислик фаолияти даврида Ўзбекистонда АДОЛАТ ўртаниш учун эмас, ўзбек ҳалқини Президент Каримовга бўлган Ишончларини иложи борича камайтириш учун хакракат қилди. Бугунги кунда унинг шогирдлари ва издошлари ҳам айнан шу ният ва мақсад йўлида шахдам қадам ташламоқдалар.
20–февраль куни Сиз, Аббос Усмоновга, икки кун аввал эса Ички Ишлар Вазирлигида, Терроризмга қарши курашиш бошқарма бошлиғи Лутфулла Абдуллаевга Фарғонада бўлаётган қонунсизликлар ҳақида хужжатлар қолдирдик. Эвазига эса… қуруқ ваъдалар!!!
«Ёшлар» ТВ «Давр»да виқор билан чиқувчи ёш сиёсатчи – журналист Ҳайрулла Нуриддинов ҳам мендан бешта нома олган…
Март ойида ходимингиз Абдунаби Хайдаров ёлғончи Наби Собир билан хонадонимизга келиб, барча сухбатни магнит лентасига ёзиб шароитлар билан танишиб кетишди. Лекин… Бу ҳақда газетада чоп этгани Фарғоналик порахўр ва коррупционерлардан қўрқдингизлар! Мен эса Сиздан фарқли ўлароқ берган сўзимга содиқ қолиб танамнинг бир қисмига ўт қўйдим.
Сиз Аббосхон Усмонов ва барча ҳамкасбларингиз, қачон ўз нашрларингиз номларига хос ва мос бўлиб, харакат қиласизлар? Эссиз…, Сизларга қанчалар ёздим… Хужжатларни ксеронусхалари билан… Рус ҳалқини қуйидаги нақли айни ҳақиқат? «Вася слушает … да ест» . Ҳа, Васялар ҳар қандай гина-ю, таъналарни, айбловларни тинглаб, ўз номаъқулчилигу виждонсизлигини давом эттираваради!
Исмоил Маллабоев
23–июнь 2003 йил
This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.
Fikr bildirish