Республика «Ишонч» газетаси: Мўътабар Тожибоева – «Бундайларга шавқат йўқ»

Дейдиларки, буюк фотиҳ Искандар Зулқарнайн ҳар қанча ҳаракат қилмасин, Спитамен бош бўлган ватанпарварларни тобе этолмабди.

Шунда доно вазирлари маслаҳати билан Искандар гўҳ ўзини унинг хотинига ошиқи беқарор қилиб кўрсатиб, муҳаббат изҳор этилган мактуб йўллайди. Фотиҳнинг сўзларига учган енгилтак хотин Спитамен ухлаб ётганида унинг бошини танидан жудо қилиб, Искандарга туҳфа этибди. Во дариғ, жаҳонгир шоҳ уни ўлдиришга буюради. Бундан ҳайрон бўлганларга эса шоҳ шундай дейди: “Ўз эрига, ўз ерига, ўз элига хиёнат қилган хотин менга садоқат кўрсатармиди?”

Бундай воқеалар тарихда кўплаб юз берган. Таассуфки, хоинлик кўчасига кирганлар хозирги кунда ҳам бор экан. «Прокуратура айбномаси” динни ниқоб қилиб олган, фикри-ҳокимиятни эгаллаш бўлган ватанфурушларнинг афт-башарасини очиб ташлайдики, у ҳамон оқ билан қорани ажратолмай юрган адашганларнинг эс-хушини йиғиштириб олишига кўмаклашади деб ўйлайман.

Ҳа, биз Спитамен, Широқ, Амир Темур авлодларимиз. Биз учун энг муқаддас туйғу, бу эрк ва ҳурликда яшашдир.

М.Тожибоева
Марғилон шаҳри

2000 йил 24 октябрь

Ishonch – Bundaylarga shavqat yuq

Тавсия этинг / Поделиться / Share:
  • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
  • Facebook
  • Twitter
  • Blogger
  • email
  • PDF
  • Print
  • RSS
  • Одноклассники
  • Add to favorites
  • В закладки Google
  • LiveJournal
  • Мой Мир

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.